Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)



Download 2,24 Mb.
bet16/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

2. Божхона кодексида назарда тутилган айрим фаолият турларини амалга ошириш учун божхона органи томонидан берилган лицензияни ёки малака аттестатини чàқèриб олиш. Лицензия ёки малака аттестатини чақириб олиш божхона омборлари, божсиз савдо дўконлари, эркин омборлар, вақтинча сақлаш омборларига, шунингдек божхона брокери, божхона ташувчисига ёки божхона расмийлаштируви мутахассисига улар томонидан божхона қоидалари бузилганлиги учун, агар ушбу ҳуқуқбузарликлар кўрсатиб ўтилган шахслар томонидан лицензия ёки малака аттестати билан назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш муносабати билан содир этилган бўлса, қ´лланилиши мумкин.
3. Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишини содир этиш қуроли ёки бевосита ашёси ҳисобланган товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиш.
Мусодара қилиш - божхона қоидалари бузилиши объекти ҳисобланган товарлар ва транспорт воситаларининг давлат мулкига мажбурий текинга олиб қўйилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Жарима асосий жазо сифатида қўлланилади, БК нинг 132-моддаси 2 ва 3-бандларида назарда тутилган жазолар эса, ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо сифатида қўлланилиши мумкин.
Юридик шахс ёки юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс томонидан божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бир неча марта бузилса, ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида жазо берилади.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жазо берилиши жавобгарликка тортилаётган шахсларни бож т´ловларини тўлаш ва Божхона êодексида назарда тутилган бошқа талабларни бажариш мажбуриятидан озод этмайди.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жазо белгилаш муддатлари. Божхона органи томонидан муайян фаолият турларини амалга ошириш учун берилган лицензия ёки малака аттестатини қайтариб олиш ҳамда жарима кўринишида жазо белгилаш божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолати аниқланган кундан бошлаб олти ойдан кечиктирмай, лекин у содир этилган кундан бошлаб уч йилдан кечиктирмай, бюджетга божхона тўловларини тўламаслик билан боғлик ишлар бўйича - беш йилдан кечиктирмай қўлланиши мумкин.
Товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиш кўринишидаги жазо божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш содир этилган ёки аниқланган вақтдан ҳамда у асосий ёки қўшимча жазо эканлигидан қатъи назар қўлланилади.
Товарлар ва транспорт воситаларини ғайриқонуний олиб ўтиш куни деб уларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ҳақиқатда олиб ўтилган кун ҳисобланади.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни юритиш божхона органлирининг мансабдор шахслари томонидан Божхона кодексига мувофиқ, Кодексда тартибга солинмаган ҳолларда эса маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишларни юритиш божхона қоидалари бузилганлиги тўғрисида баённома тузилишидан бошланади.
Божхона органи мансабдор шахси томонидан божхона қоидалари бузилганлиги белгилари аниқланиши божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳақида иш юритилишига асос бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 262-моддасига мувофиқ (кейинги ўринларда ЎзР МЖК деб аталади), ЎзР МЖКнинг 227-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар божхона органларига тегишлидир.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: ҳар бир ишнинг ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама, тўлиқ ва холис аниқлаш, уни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этиш,чиқарилган қарор ижро этилишини таъминланш, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва унга кўмаклашувчи шарт-шароитларини аниқлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларни Конституцияга ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялаш, қонунчиликни мустаҳкамлаш.
Божона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги ишларни юритиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
- божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаш ва ўларга барҳам бериш, бирламчи материалларни, ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни текшириш, аниқланган факт ва ҳуқуқ бузиш ҳолатлари, ҳуқуқ бузувчининг шахсини аниқлаш, исботлар тўплаш ва текшириш бўйича процессуал ҳарактларни юритиш, текшириш материалларини кўриб чиқиш ва унинг натижалари бўйича қарор қабул қилиш;
-иш материалларини кўриб чиқишга тайёрлаш;
-божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш;
-божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги ишлар бўйича қарорлар ижроси;
-ҳуқуқ бузишларнинг олдини олиш бўйича таклифлар, ахборот ва хабарлар киритиш, улар содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда тартибга солишнинг бошқа чора-тадбирлари.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 276-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишга оид далиллар ҳар қандай фактик маълумотлардан иборат бўлиб, органлар (мансабдор шахслар) шу маълумотларга асосланиб маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати юз берган ёки бермаганлигини, муайян шахснинг уни содир этишда айбдорлигини ва ишни тўғри кўриб чиқиш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни қонунда белгиланган тартибда аниқлайди.
Бу маълумотлар қуйидаги воситалар: божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари тўғрисидаги баённома, жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтиришлари, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатìàлари, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар, ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисидаги тузилган баённома, шунигдек бошқа материаллар билан белгиланади.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни божхона органининг мансабдор шахси ҳуқуқбузарлик аниқланган жойда ёки юқори божхона органининг рухсати билан - ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда юритади.
Божхона қоидалари бузилиши тўғрисидаги ишларни юритиш учун бир божхона органидан бошқасига бериш масалалари улар учун юқори турувчи Ўзбекистон Республикаси божхона органи томонидан ҳал этилади.
Ўзбекистон Республикасининг юқори турувчи божхона органи божхона қоидалари бузилиши тўғрисидаги ҳар қандай ишини юритиш учун ўзига қабул қилишини ёки уни ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикасининг исталган қуйи божхона органларига бериши мумкин.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни юритиш у бошланган кундан эътиборан бир ой муддатдан кечикмай тугалланиши лозим.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни юритиш муддати зарур ҳолларда божхона органининг бошлиғи томонидан юридик шахсларга ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тўрт ойгача узайтирилишимумкин (ЎзР Божхона кодексининг 175-моддаси).
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тўғрисидаги ишлар давлат тили ёки ушбу жойдаги кўпчилик аҳоли тилида юритилади. Ишда иштирок этувчи, иш юритилаётган тилни билмайдиган шахслар учун иш материаллари билан тўлиқ танишиш ва уни кўриб чиқишда таржимон орқали иш билан мазмунан танишиш, шунингдек она тилида сўзга чиқиш ҳуқуқи таъминланади.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш материалларида мавжуд бўлган маълумотлар иш кўриб чиқилгунга қадар ошкор қилинмайди.
Божхона текшируви ўтказилишда қатнашаётган шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади.
Божхона ҳақидаги қонунлар бузилиши тўғрисидаги ишларни юритишда божхона органларини мансабдор шахсининг қарори билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертиза тайинланиши мумкин.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши тўғриисдаги ишни юритаётган божхона органининг мансабдор шаҳси қарор асосида ва гувоҳлар, зарур ҳолларда эса мутахасисслар иштирокида товарлар ва бошқа буюмларнинг намуналари ва нусхаларини олиш, шунингдек экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган имзолар, дасхатлар, намуналарни олишга ҳақлидир.

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish