Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)


Ўзбекистон Республикаси БК нинг 186-моддасига мувофиқ



Download 2,24 Mb.
bet18/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

Ўзбекистон Республикаси БК нинг 186-моддасига мувофиқ божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишлар:
- агар жазо чораси тариқасида жарима, лицензияни ёки малака аттестатни чақириб олиш чораси, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳолларда товарларни мусодара қилиш чораси қўлланилса, божхона органи томонидан кўрилади.
МЖК нинг 27-моддаси биринчи қисми билан экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетилаётган ҳолларда уларни мусодара қилиш ҳуқуқи божхона органига берилганлиги белгиланган;
- агар асосий ёки қўшимча жазо чораси тариқасида товарларни ва транспорт воситаларини мусодара қилиш назарда тутилса, тегишли божхона органи жойлашган жойдаги суд томонидан кўрилади. Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриш ва божхона органлари номидан жазоларни қўллашга божхона органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари (Қорақалпоғистоон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри давлат божхона қўмитаси бошқармалари ва «Тошкент-Аэро» бошлиқлари) ҳақлидир.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилиш тўғрисдаги ишларни кўриб чиқиш.
МЖК нинг 303-моддасига мувофиқ орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёрлаш пайтида қуйидаги масалаларни ҳал этиши керак:
- ìазкур ишни кўриб чиқиш унинг ваколатига тегишлилиги. Жумладан божхона органи бошлиғи (бошлиқ ўринбосари) МЖК нинг 227-моддасига мувофиқ, шунингдек божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилганлиги учун Божхона кодексининг 134-172-моддалари бўйича жарима кўринишидаги жазо қўлланган, лийензия ёки малака атестати чақириб олинган, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган истисно ҳолларда товарлар мусодара қилинган тақдирда ЎзР МЖК 262-моддасига мувофиқ қонун бузилишлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади ва улар бўйича маъмурий жазо қўллайди. Божхона органига қарашли бўлмаган материаллар тақдим этилган тақдирда улар расмийлаштирилганидан кейин (тўпланган материаллар тўғрилигини, ашёвий далиллар ишга тегишли бўлган бошқа буюмларни текшириш) бир кеча-кундузда тегишли органга юборилади.
Божхона органи бошлиғи (бошлиқ ўринбосари) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишда ЎзР МЖКнинг 279, 280, 281-моддалари талабларига риоя қилинганлиги ва материаллар тўғри расмийлаштирилганлигиãà ишонч ҳосил қилиниши керак;
- ҳуқуқ бузувчининг қилмиши тўғри талқин қилинганлиги; божхона ҳақидаги қонунлар бузилиш содир этилишида унинг айби мавжудлиги ва далилларнинг тўлиқлиги.
Зарур ҳолларда божхона органининг мансабдор шахси бошлиқнинг кўрсатмасига кўра ёки ҳуқуқ бузувчининг, жабрланувчи ёки гувоҳнинг илтимоси билан иш холис кўриб чиқилиши учун кўриб чиқилаётган ишга тегишли бўлган қўшимча маълумотларни ёки бошқа материалларни (исботларни) талаб қилиб олиши керак, у иш бўйича қарор қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар борилиги ишонч ҳосил қилиши керак.
Божхона органи бошлиғи (ўринбосари) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги материалларни кўриб чиқишда уларни расмийлаштиришда ёки уларни кўриб чиқишга тайёрлаш жараёнида ҳуқуқ бузувчи, жабрланувчи, қонуний вакил ёки адвокат томонидан илтимоснома берилган-берилмаганлигини, илтимоснома қондирилганлиги ёки йўқлигини, агар қондирилмаган бўлса, нима сабабдан қондирилмаганлигини аниқлаши керак.
Божхона органи бошлиғи (ўринбосари) санаб ўтилган масалалардан ташқари, маъмурий жазони қўллаш муддатига риоя қилиниши масаласини аниқлаши зарур.
Ўзбекистон Республикаси МЖКнинг 304-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисèдаги иш у содир этилган жой бўйича кўриб чиқилади, бу божхона органларига тегишли бўлган барча ишларга ҳам тўлиқ таалëуқлидир.
Ишни кўриб чиқиш мазкур ишни кўриб чиқаётган мансабдор шахсни таништиришдан бошланади (МЖК нинг 306-моддаси), яъни раҳбар ишни кўриб чиқиш қатнашчиларига ўз мансабини, фамилиясини ва қайси иш кўриб чиқилиши кераклигини, маъмурий жавобгарликка ким тортилаётганлигини эълон қилади, кўриб чиқишда қатнашаётган шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради. (МЖК нинг 294-302-моддалари), маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани ўқиб беради. Ҳуқуқ бузувчининг, гувоҳнинг, жабрланувчининг, адвокатнинг ва ишни кўриб чиқишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг тушунтиришлари эшитилади, исботлар текширлади, илтимосномалар ҳал этилади. Қоидагà кўра материалларни кўриб чиқишда текширишни амалга оширган, ҳуқуқ бузилишини аниқлаган ва маъмурий ҳуқуқ бузилиши тўғрисида ҳужжат ёки баённома тузган мансабдор шахс ҳозир бўлиши керак.
ЎР МЖК 307-моддаси талабларига мувофиқ, орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қуйидагиларни аниқлашга мажбурдир:
а) маъмурий божхона ҳуқуқбузарлиги содир этилганми ёки йўқ, яъни мазкур шахснинг қилмишида Божхона кодексининг 129-моддасида белгиланган божхона ҳуқуқини бузиши тушунчаси остига тушувчи белги мавжудми ёки йўқ. Ундан ташқари, ҳуқуқни бузиш қасддан (МЖК нинг 11-моддасига) ёки эхтиётсизлик туфайли (МЖК нинг 12-моддаси) содир этилганлиги аниқлаши керак;
б) божхона ҳуқуқни бузиши содир этилган вақт ва жой, яъни қонун ҳужжатларида белгиланган (ЎР БК нинг 133, 175-моддалари) материални расмийлаштириш муддатларига риоя қилинганми, ҳуқуқни бузиш содир этилиш ва жавобгарликка тортиш муддати тамом бўлганми;
в) мазкур шахс у содир этилишиида айбдорми, у маъмурий жавобгарликка тортилиши керакми, яъни ЎР МЖК нинг 13, 14, 15, 16, 17-моддалари ва ЎР БК нинг 130-131-моддалари талабларига риоя қилинганми.
Агар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилса, қуйидагиларни аниқлаш зарур:
биринчидан, бузилиш даъво қилинаётган бузилиш унинг функционал вазифалари бузилиши, унинг ёки бу ҳисобот (молия) ҳамда товар-транспорт ҳужжатларини расмийлаштириш ва имзолашда ваколатини бузиш ҳисобланадими;
иккинчидан, жавобгарликка тортилаётган шахс халқ депутатлари туман, шаҳар, вилоят кенгашининг депутати ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати эмасми.
Изоҳ. «Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида» 1995 йил 6 майдаги Ўзбекистон Республикаси £онуни билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, шунингдек туман, вилоят ва шаҳар кенгаши депутатларини маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортишнинг алоҳида мақоми ва тартиби белгиланган.
Агар ҳуқуқни бузувчи интизомий Уставнинг амал қилиши татбиқ этиладиган ҳарбий хизматчи ёки бошқа шахс эканлиги аниқланса, маъмурий таъсир кўрсатиш чоралари ЎР МЖК нинг 16-моддаси талабларига мувофиқ кўрилади.
Изоҳ. «Бошқа шахслар» деганда ИИВ ходимлари (милиция, ёнғиндан сақлаш, жазонинг ижро этилиши муассалари ходимлари), МХХ, Прокуратура, божхона органлари ходимлари ва бошқалар тушунилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар МЖК нинг 17-моддасига мувофиқ умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилиши керак.
Иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан маъмурий жазо Ўзбекистон Республикаси қатнашчиси ҳисобланган халқаро шартномалар ва битимларга зид бўлмаган ҳолатларда қўлланилади.

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish