Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)



Download 2,24 Mb.
bet19/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

Изоҳ. Фуқаронинг хорижий давлатга тегишлилиги паспорт бўйича, фуқаролиги бўлмаган шахснинг тегишлилиги эса яшаш гувоҳномаси бўйича аниқланади.
а) ЎР МЖК нинг 31 ва 32-моддаларида назарда тутилган холатларни оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжудми.
Агар МЖК нинг 32-моддасида маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларнинг батафсил рўйхати берилса, МЖК нинг 31-моддасида қонуншунос маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи (мансабдор шахс)га моддада санаб ўтиладиганлардан ташқари бошқа ҳолатларни (масалан, ҳуқуқни бузиш биринчи марта содир этилиши, оғир моддий аҳволи ва бошқалар) енгиллаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаш ҳуқуқини беради;
б) Мулкий зарар етказилганми: божхона органи бошлиғи (бошлиқ ўринбосари) иш материалларини кўриб чиқишда мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини аниқлаши керак. Агар етказилган бўлса кимга ва қанча миқдорда етказилганлиги, уни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаш имкониятини аниқлаши керак. Жумладан, МЖК нинг 227-моддаси бўйича материалларни кўриб чиқишда солиқлар ва бошқа бож тўловлари тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги ва уларнинг ундирилганлиги текширилади;
в) èшни тўғри кўриб чиқиш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар.
ЎР БК нинг 188-моддасига мувофиқ божхона органи бошлиғи (бошлиқ ўринбосари) божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини чиқаради:
жарима солиш тўғрисида;
иш юритишни тугатиш тўғрисида;
жиноят ишини қўзғатиш ва суриштирув ўтказиш тўғрисида;
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни тегишли идоралар бўйича юбориш тўғрисида;
ишни қўшимча равишда текшириш учун қайтариш тўғрисида.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузганлик тўғрисидаги иш бўйича қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак: қарор чиқарган божхона органининг номи, мансабдор шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, иш кўриладиган сана; иши кўрилаётган шахсга доир маълумотлар, ишни кўриш вақтида аниқланган ҳолатлар баёни; божхона ҳақидаги қонунлар бузилиши содир этилганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи меъёрий ҳужжатлар (БК, МЖК моддалари, Президент Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари), иш бўйича қабул қилинган қарор, қарор устидан шикоят қилиш муддатлари ва тартибга доир маълумотлар. Пул жаримаси солишда сумма қарор қабул қилган бевосита раҳбар томонидан ёзув билан ёзилади. Тузатиш, ўчириш, тозалаш ва ҳоказолар йўл қўйилмайди.
Иш бўйича қарорда олиб қўйилган ашёлар ва ҳужжатлар тўғрисидаги, шунингдек ушланган транспорт воситалари ҳақидаги масала ҳал этилиши керак.
Қарорга божхона органи бошлиғи (ўринбосари) имзо чекади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
Божхона органи бошлиғи (унинг ўринбосари) Ўзбекистон Республикаси МЖК 271-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирдагина ишни юритишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бунда қарорда мазкур модда ва қўлланилган меъёрий ҳужжатнинг тегишли бандига ҳавола қилинган ҳолда ишни юритиш тўхтатилганлиги тўғрисида батафсил ёзув қайд этилади.
Маъмурий (божхона) ҳуқуқини бузиши тўғрисидаги иш бўйича қарор ишни кўриб чиқиш тамом бўлгач дарҳол эълон қилинади. Ҳуқуқни бузувчи у қайси божхона ҳуқуқини бузгани учун ЎР БК нинг 132-моддасида назарда тутилган жазога дучор қилинаётганлигини аниқ билиши керак. Қарор нусхаси уч кун ичида унга нисбатан қарор чиқарилган шахсга, шунингдек унинг илтимосига кўра жабрланувчига топширилади ёки юборилади. Қарор нусхаси тилхат остида топширилади, агар у жўнатилса, бу ҳақда ишда тегишли ёзув қайд этилади. Маъмурий жазо қўлланилиши жавобгарликка тортилувчи шахсни бож туловларини тўлаш мажбуриятидан ва Божхона кодексида назарда тутилган бошқа талабларни бажаришдан озод қилмайди.

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish