VIII боб. Тадбиркорликда ташқи иқтисодий алоқаларнинг ҳуқуқий қоидалари
1§. Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар билан ташқи иқтисодий фаолиятининг зарурати ва аҳамияти
Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар билан ташқи иқтисодий фаолияти ҳуқуқий асоси бўлиб савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий ҳамкорлик тўғрисидаги халқаро шартномалар хизмат қилмоқда. Тадбиркорлик субъектларига, корхоналаримизга ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқининг тақдим этилиши эса уларни чет эл давлатлари фирма ва компаниялари билан кооперация муносабатларини ўрнатишлари, қўшма корхоналар тузишлари, умуман, корхоналар ва тадбиркорлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини фаол ривожлантириш истиқболларини яратди.
Ўзбекистон халқаро иқтисодий ва молиявий тузилмалар - Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё ривожланиш банки, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотиларининг тенг ҳуқуқли аъзосидир, кўплаб чет эл давлатларининг компаниялари ва банклари билан бевосита савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорлик ривожланиб бормоқда, Савдо ва тарифлар бўйича Бош битим (ГАТТ) ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиш йўлида ҳаракат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятида юзага келадиган ижтимоий муносабатлари халқаро оммавий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади.
Халқаро кўп томонлама шартномаларда савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликнинг асосий йўналишлари кўрсатилади. Масалан, МДҐ давлатлари ўртасида 1994 йил 15 апрелъ Москва шаҳрида имзоланган Эркин иқтисодий зоналар тузиш тўғрисидаги Битим Аҳдлашувчи Давлатлар ҳудудида савдо–иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида товарлар, хизматлар, молиявий маблағларни эркин ҳаракатини халқаро ҳуқуқий нормалар билан тартибга солишни назарда тутади.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳаларига бағишланган икки томонлама халқаро шартномалар кўплаб чет эл давлатлари билан тузилган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида 1998-2005 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида Битимни, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида 1998-2007 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида Шартнома ва униг ажралмас қисми ҳисобланган Дастурни кўрсатиш мумкин. Ушбу халқаро шартномаларда томонларнинг иқтисодий ҳамкорлиги ҳар иккала томоннинг стратегик манфаатларига тўғри келадиган узоқ муддатли шерикчилик принциплари асосида минтақалар ўртасида ва мулк шаклидан қатъи назар, хўжалик юритиш субъектлари ўртасида халқаро ҳуқуқнинг умумтан олинган меъёрлари ҳамда миллий қонунларга амал қилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.
-Ташқи иқтисодий фаолиятни тарифли ва тарифсиз тартибга солиш, билвосита солиқ солиш, божхона иши, миллий товар ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш чораларини мувофиқлаштириш, алоҳида лойиҳа ва дастурларнинг шаклланиши, хўжалик юритиш субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли иқтисодий ва илмий-техникавий алоқалар ривожига кўмаклашиш, томонлар ҳудудларида миллий ва хорижий инвесторлар ўзаро фаолиятини кучайтириш соҳаларида меъёрий-ҳуқуқий базани ўзаро уйғунлаштириш учун қулай шароитлар яратиш мажбурияти ўрнатилган. Чунончи:
-товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;
-ишлаб чиқаришни теран кооперациялаш негизида янги авлодга мансуб техникани ишлаб чиқариш бўйича трансмиллий бирлашмалар, молия-саноат гуруҳлари, холдинглар, қўшма корхоналар ташкил этилишини рағбатлантириш;
-саноатнинг асосий тармоқлари, аграр-саноат соҳасидаги корхоналар орасида ўзаро манфаатли алоқалар мустаҳкамланишидан биргаликда манфаатдор эканликлари эътироф этиш;
-савдо уйлари, ўз хўжалик юритувчи субъектларига тегишли ваколатхоналарнинг очилишини рағбатлантириш масалалари кенг ўрин олган.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро муҳофаза қилиш, қимматли қоғозлар бозорида биргаликда иш юритиш, товарларнинг биржавий савдосини ривожлантириш учун қулай шароитларни барпо этиш каби масалалар ҳам ушбу халқаро шартномалар мавзусидир.
Ўзаро манфаатли асосда умумий илмий-технологик макон барпо этилади, жумладан, халқаро дастурлар доирасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказишда ҳамкорликни таъминланади, ўзаро манфаатли бўлган муаммолар бўйича қўшма илмий ишларни ташкил этилади.
Транспорт ва алоқа соҳасида ҳамкорлик давом эттирилади, алоқанинг барча турлари орқали ўз ҳудудидан йўловчилар ва юкларни транзит тарзда ўтказиш учун қулай шароитлар барпо этилади.
Энергия ташувчилар транспортировка соҳасида, жумладан, ўз ҳудудидан уларни транзит тарзда ўтказишда ҳамкорлик қиладилар.
Бошқарувнинг ҳудудий органлари, хўжалик юритувчи субъектлар маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан шартномалар тузишида чеклашларни жорий этмайдилар, миллий қонунларда кўзда тутилган айрим маҳсулот турлари бундан мустасно.
Дастурни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш тузиб, унга Дастурни бажаришнинг боришини назорат қилиш ва лозим топилганида тегишли тузатишлар киритиш топширилган.
Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ґукуматлараро қўшма комиссиянинг йиғилишида ҳар йили камида бир маротаба Дастурнинг бажарилиши кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, иқтисодий ҳамкорликнинг яна бир қирраси бўлган халқаро шартномалар, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ишлаб чиқариш кооперацияси соҳасидаги чет эл давлатлари билан тузилган битимлари муҳим ўрин тутади. Мазкур масалада Ўзбекситон Республикаси Ґукумати ва Молдова Республикаси Ґукумати ўртасидаги Битим иқтисодий саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик муносабатларни барқарор ва узоқ муддатли асосда ривожлантириш, давлатларнинг ишлаб чиқариш ва илмий-техникавий потенциаллари ўртасида қарор топган ўзаро технологик алоқаларни ривожлантиришга қаратилган. Бу туркум халқаро шартномалар давлатларга хўжалик фаолияти субъектларининг бевосита ўзаро ишлаб чиқариш алоқаларининг ҳал қилувчи аҳамиятини тан олади ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, тармоқлар ва тармоқлараро комплекслар ўртасидаги кооперацияни уларнинг бевосита ишлаб чиқариш алоқалари асосида амалга ошириш ва ривожланитириш, ишлаб чиқаришнинг халқаро ихтисослаштирилишини ва кооперациясини ривожлантириш, буларни амалга ошириш учун шарт-шароитларни таъминлаш, саноат тармоқларида устувор йўналишларни белгилаш, қўшма лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида зарур чоралар кўриш мажбуриятини томонларга юклайди. Хўш, ишлаб чиқариш кооперацияси яна ўзига нималарни қамраб олади? Масалан, ушбу битимга мувофиқ кооперация бўйича товарлар етказиб бериш деганда тармоқларда ва тармоқлараро фойдаланишга мўлжалланган, технология жиҳатидан ўзаро боғлиқ бўлган ва тайёр маҳсулотни биргаликда тайёрлаш учун зарур бўлган хом ашё, материаллар, узеллар, деталлар, эҳтиёт қисмлар, ярим маҳсулот, ярим фабрикат,бутловчи маҳсулотларни ҳамда бошқа буюмларни етказиб бериш;
хизматларни тақдим этиш деганда илмий-техникавий ва технологик ишлаб чиқишлар, лойиҳа, таъмирлаш ишлари, техник хизмат кўрсатиш ва технологик операциялар тушунилади.
Илмий-техника ҳамкорлиги ўзаро фойдали савдо иқтисодий муносабатларни ривожланитириш учун шароит яратишини эътиборга олиб Ўзбекистон Республикаси Ґукумати ва Руминия Ґукумати 1996 йил 6 июнда илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоладилар. Унда ҳамкорлик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
фан билан боғлиқ технологиялар яратиш ва ўзлаштириш бўйича ҳамкорликда илмий тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш;
янги технологияларнинг ўзлаштирилишини таъминлайдиган ҳамкорликдаги илмий тадқиқот жамоалари, лабораториялар, шунингдек инновацион фирмалар ва ташкилотлар тузиш;
илмий-техникавий ахборот, ҳужжатлар, адабиётлар ва библиографик нашрлар билан алмашиниш.
Битимнинг муҳим шартларидан бири бґлган ҳамкорлик натижасида яратилиши мумкин бўлган ақлий ва саноат мулкини ҳимоя қилиш масалалари ҳар бир давлатнинг қонунчилиги ва ҳалқаро ҳуқуқ нормаларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш мустаҳкамланган.
Ушбу соҳага тааллуқли яна бир ҳукуматлараро битим маданият, фан ва маориф соҳаларидаги ҳамкорлик ҳалқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни оширишга ва ўзаро манфаатли муносабатларнинг ривожланишига имкон яратишга қаратилган. Масалан, 1997 йил 7 апрелда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ґукумати ва Исроил Давлати Ґукумати ўртасида маданият, фан ва маориф соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида Битимга мувофиқ:
тасвирий санъат, мусиқа, театр, адабиёт, кино, нашр қилиш, маданий ёдгорликлар, миллий музей ва миллий кутубхоналар; ахборот агентликлари, радио, телевидение муассасалари;
спорт ва ёшлар тадбирлари, шунигдек ёшлар ва спорт таълимотида, умуман мазкур соҳаларда манфаатдор институтлар, ташкилотлар, ва шахслар ўртасида бевосита ҳамкорлик рағбатлантирилади.
Туризмнинг ҳам иқтисодий ривожланиш, ҳам халқларни бир бирини янада яхшироқ тушуниши учун муҳимлигини инобатга олган ҳолда, бу ҳамкорликдан манфаатдорликни эътиборга олиб Ўзбекистон Республикаси Ґукумати ва Италия Республикаси Ґукумати туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битимни 1997 йил 3 майда имзоладилар. Унга кўра, туризмни ривожлантиришга кўмаклашувчи биргаликдаги ҳаракатлар учун тажриба алмашиш, нашрлар ва туристик реклама материаллар билан алмашиш, иккала мамлакатда туристик ваколатхоналарни очиш ва бошқа шу каби соҳаларда ҳамкорлик рағбатлантирилади.
Тадбиркорликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт ва импорт қилишда билвосита солиқлар ундириш принциплари тўғрисида, икки томонлама солиқ ундиришнинг олдини олиш тўғрисида, халқаро йўловчилар ва юкларни ташиш тўғрисида, фуқаролик ва савдо ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида икки томонлама ва кўп томонлама битимлари тузилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |