Тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши тушунчаси ва моҳияти


Солиқ текшируви доирасида ҳаракатлар амалга оширилганда тузиладиган баённомада қуйидагилар кўрсатилади



Download 37,65 Kb.
bet14/17
Sana24.02.2022
Hajmi37,65 Kb.
#247552
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 6-мавзу

Солиқ текшируви доирасида ҳаракатлар амалга оширилганда тузиладиган баённомада қуйидагилар кўрсатилади:
1) текширилаётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
2) текширувни ўтказиш асослари, тури ва даври;
3) муайян ҳаракат бажарилган сана ва жой;
4) ҳаракат бошланган ва тугалланган вақт;
5) баённомани тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;
6) ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этган ва (ёки) ҳозир бўлган ҳар бир шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, зарур ҳолларда эса унинг манзили;
7) ҳаракатнинг мазмун-моҳияти, уни ўтказиш изчиллиги;
8) солиқ текшируви пайтида аниқланган фактлар ва ҳолатлар.
Ҳаракатларнинг амалга оширилишида иштирок этган ва (ёки) ҳозир бўлган барча шахслар баённомани ўқиб чиқадилар. Мазкур шахслар ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишга ҳақли ва бу фикр-мулоҳазалар баённомага киритилиши ёки солиқ текшируви материалларига қўшиб қўйилиши лозим. Баённома давлат солиқ хизмати органининг баённомани тузган мансабдор шахси, шунингдек, ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этган ва (ёки) ҳозир бўлган шахслар томонидан имзоланади. Баённомага фотосуратлар ва негативлар, кинотасмалар, видеоёзувлар ҳамда ҳаракатлар амалга оширилганда бажарилган бошқа материаллар илова қилиниши мумкин.
Солиқ текшируви натижаларини расмийлаштириш
Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари томонидан солиқ текшируви натижалари бўйича қуйидагилар кўрсатилган ҳолда солиқ текшируви далолатномаси тузилиши керак:

  1. текширув ўтказилган жой, далолатнома тузилган сана;

  2. текширув ўтказиш учун асос;

  3. текширув тури ва уни ўтказиш даври;

  4. давлат солиқ хизмати органининг текширувни ўтказган мансабдор шахсларининг фамилияси, исми, отасининг исми;

  5. якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

  6. юридик шахснинг тўлиқ номи, текширув даврида раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби юритиш вазифаларини амалга оширган мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

  7. тадбиркорлик субектининг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, шунингдек, унинг идентификация рақами;

  8. аввалги текширув тўғрисидаги маълумотлар;

  9. текширилаётган солиқ даври ва текширув ўтказиш учун солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўғрисидаги умумий маълумотлар;

  10. солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликнинг (у мавжуд бўлганда) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тегишли нормасига ҳавола этилган ҳолдаги муфассал тавсифи;

  11. текширув натижалари бўйича фикрлар ва хулосалар.

Агар солиқ текшируви тугалланганида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган бўлмаса, бу ҳақида солиқ текшируви далолатномасида қайд этилади.
Солиқ текшируви далолатномаси камида уч нусхада тузилади. Солиқ текшируви далолатномасининг барча нусхалари давлат солиқ хизмати органларининг солиқ текширувини ўтказаётган мансабдор шахслари томонидан имзоланади. Солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси тадбиркорлик субектига топширилади.
Тадбиркорлик субекти солиқ текшируви далолатномасини олганда далолатноманинг барча нусхаларига уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйиши шарт. Солиқ текшируви далолатномасининг давлат солиқ хизмати органида қолган нусхалари солиқ текшируви материалларига қўшиб қўйилади.

Тадбиркорлик субектининг солиқ текшируви далолатномасидаги имзоси унинг солиқ текшируви натижаларидан рози эканлигини англатмайди.


Тадбиркорлик субекти солиқ текшируви далолатномасини олишдан бош тортган тақдирда давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақида солиқ текшируви далолатномасига тегишли ёзув киритади. Мазкур ҳолда солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси тадбиркорлик субектига почта орқали буюртма хат билан юборилади ва шу пайтдан э’тиборан солиқ текшируви тугалланган ҳисобланади.


Солиқ текшируви далолатномаси тадбиркорлик субектига топширилган кун солиқ текшируви тугалланган кун ҳисобланади.
Солиқ текширувини ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларнинг нусхалари, солиқ текшируви доирасида содир этилган ҳаракатлар тўғрисидаги баённомалар, инвентаризация далолатномалари, экспертларнинг хулосаси, солиқ текшируви ўтказиш пайтида олинган материаллар, шунингдек, солиқ текшируви доирасида ҳаракатлар содир этилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар солиқ текшируви далолатномасига қўшиб қўйилиши лозим.
Солиқ текшируви материаллари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгилаган тартибга биноан тадбиркорлик субекти давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органида солиқ текшируви тугалланган кундан э’тиборан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Download 37,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish