Тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши тушунчаси ва моҳияти


Ҳужжатларни ва предметларни олиб қўйиш



Download 37,65 Kb.
bet12/17
Sana24.02.2022
Hajmi37,65 Kb.
#247552
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 6-мавзу

Ҳужжатларни ва предметларни олиб қўйиш
Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигидан далолат берувчи ҳужжатлар ва ҳуқуқбузарлик предметлари солиқ текширувини ўтказаётган давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсининг асослантирилган қарори асосида қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилиши мумкин.

Тадбиркорлик субектининг фаолиятини тўхтатиб қўйишга олиб келадиган ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш фақат суд қарори асосида амалга оширилади.


Ҳужжатлар ва предметларни тунги вақтда соат 23:00 дан 6:00 гача олиб қўйиш ман этилади.


Солиқ текширувига тааллуқли бўлмаган ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш ман этилади.
Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш бошлангунига қадар олиб қўйиш амалга оширилаётган шахсга ҳужжатларни ва предметларни олиб қўйиш тўғрисидаги қарорни тақдим этади ҳамда иштирок этаётган шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради.
Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси ҳужжатлари ва предметлари олиб қўйилаётган шахсга уларни ихтиёрий равишда топширишни таклиф этади, у бош тортган тақдирда эса мажбуран олиб қўйиш чораларини кўради.
Ҳужжатларни ва предметларни олиб қўйиш тадбиркорлик субекти иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатларни ва предметларни мажбуран олиб қўйиш холислар ҳамда тадбиркорлик субекти иштирокида амалга оширилади. Бунда олиб қўйилаётган барча ҳужжатлар ва предметлар холисларга ҳамда олиб қўйишда иштирок этаётган бошқа шахсларга кўрсатилади.
Ҳужжатлар асл нусха ёки солиқ тўловчининг имзоси ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган кўчирма нусхалар кўринишида олиб қўйилади.
Тадбиркорлик субекти ҳужжатлари кўчирма нусхаларининг олиб қўйилиши солиқ назоратини амалга ошириш учун етарли бўлмаган ҳолларда ҳамда давлат солиқ хизмати органларида ҳужжатларнинг асл нусхалари йўқ қилиниши, яширилиши, тузатилиши ёки алмаштирилишига етарли асослар бўлган ҳолларда давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси ҳужжатларнинг асл нусхасини олиб қўйишга ҳақли. Ҳужжатларнинг асл нусхалари олиб қўйилаётганда улардан кўчирма нусхалар тайёрланади, бу нусхалар давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси томонидан имзоланади ва кимдан олиб қўйилган бўлса, ўша шахсга берилади. Ҳужжатларни олиб қўйиш билан бир вақтнинг ўзида улардан кўчирма нусха тайёрлаш ёки тайёрланган кўчирма нусхаларни бериш имконияти бўлмаган тақдирда давлат солиқ хизмати органи уларни ҳужжатлари олиб қўйилган шахсга олиб қўйилган кундан э’тиборан беш кун ичида беради. Қолган ҳолларда солиқ тўловчининг имзоси ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари олиб қўйилади.
Ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш баённома билан расмийлаштирилади. Баённомада ёки унга илова қилинадиган рўйхатларда ҳужжатлар ва предметларнинг номи, миқдори ҳамда алоҳида белгилари, имкони бўлганда эса предметларнинг қиймати кўрсатилган ҳолда санаб ўтилиши ва тавсифланиши лозим.
Ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённома икки нусхада тузилади, улардан бири ҳужжатлар ва предметлар кимдан олиб қўйилган бўлса, ўша шахсга топширилиб, тилхат олинади. Баённомани қабул қилишдан бош тортилган тақдирда давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақида баённомага тегишли ёзув киритади. Бундай ҳолда баённоманинг бир нусхаси ҳужжатлари ва предметлари олиб қўйилган шахсга почта орқали буюртма хат билан юборилади ҳамда у жўнатилган кундан э’тиборан уч кун ўтганидан сўнг топширилган ҳисобланади.

Download 37,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish