6-мавзу. Бизнес юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати. Хўжалик низоларини ҳал қилиш. Бизнес (тадбирокрлик) муносабатларида жавобгарлик. Тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши тушунчаси ва моҳияти Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуришга қаратилган кенг кўламли сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар қатъий ва изчил давом эттирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси биланаъ –“2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқолди. Мазкур ҳужжат моҳиятига кўра жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги тизимли ислоҳотларнинг “йўл харитаси”га айланди”.
Ислоҳотлар доирасида тадбиркорликни ривожлантириш, бундай фаолият учун кенг имкониятлар яратиш, бизнес вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга устувор масала сифатида қаралмоқда. Зеро, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган кенг қамровли вазифаларни рўёбга чиқариш, энг аввало, бизнес ҳамжамияти билан давлат органлари ўртасида самарали мулоқот, соғлом шерикчилик муносабатларини йўлга қўйиш, тадбиркорлик субектларини ишончли муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтиришни талаб қилади. Бу эса тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни тақозо этади. Давлат тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш асосларини, тадбиркорлик фаолияти субектлари ҳуқуқларининг кафолатларини, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни ва тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни белгилайди.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш асослари қуйидагиларни қонун ҳужжатларида белгилаш орқали ўрнатилади:
а) тадбиркорлик фаолияти субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
б) тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш;
д) тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асоси;
е) тадбиркорлик фаолияти субектларини кредитлаш ва суғурта қилиш;
ф) ҳисоб ва ҳисобот.
Қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолияти субектлари ҳуқуқларининг қуйидаги кафолатлари белгиланган:
тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг конституциявий кафолатлари;
тадбиркорлик фаолияти субектлари учун ноқулай бўлган қонун ҳужжатларидаги ўзгартишлар кафолатлари;
тадбиркорлик субектларининг қонун ҳужжатларида ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш эркинлиги кафолатлари;
тадбиркорлик субектларининг ўз товарлари (ишлари, хизматлари) ва даромадларини (фойдасини) тасарруф этиш эркинлиги кафолатлари;
пул маблағларини тасарруф этиш кафолатлари;
тадбиркорлик фаолияти субектларининг ташқи иқтисодий фаолият эркинлиги кафолатлари;
тадбиркорлик фаолияти субектларининг мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари кафолатлари;
фермер хўжаликлари томонидан ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатлари;
деҳқон хўжаликлари томонидан ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатлари;
тадбиркорлик субектларининг қимматли қоғозлар бозорига,
хомашё, товарлар ва хизматлар бозорларига эркин кириш кафолатлари;
фермер ва деҳқон хўжаликларининг моддий-техника ресурсларидан, уруғлик материаллардан, кўчатлардан ва зотдор чорвадан эркин фойдаланиш кафолатлари;
фермер ва деҳқон хўжаликларининг сув истеъмолини амалга ошириш кафолатлари;
тадбиркорлик субектларининг кредит ресурсларидан фойдаланиш кафолатлари;
тадбиркорлик субектларининг ахборотдан фойдаланиш кафолатлари;
тадбиркорлик фаолияти субектларига берилган имтиёзлар ва преференсияларни қўллашнинг кафолатлари;
тадбиркорлик фаолияти субектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш кафолатлари;
тадбиркорлик фаолияти субектлари мол-мулки национализация, мусодара ва реквизиция қилинмаслигининг кафолатлари;
фирма номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) фойдаланиш кафолатлари;