Тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши тушунчаси ва моҳияти


Тадбиркорлик субектининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш



Download 37,65 Kb.
bet13/17
Sana24.02.2022
Hajmi37,65 Kb.
#247552
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 6-мавзу

Тадбиркорлик субектининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
Тадбиркорлик субектининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш фақат суд қарори асосида амалга оширилади, солиқ қонунчилигида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Солиқ текширувини ўтказишга тадбиркорлик субекти томонидан тўсқинлик қилинган ёки солиқ тўловчи даромад олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш обектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш тадбиркорлик субектининг томонидан рад этилган тақдирда давлат солиқ хизмати органи тадбиркорлик субектининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Давлат солиқ хизмати органи қуйидаги ҳолларда тадбиркорлик субектининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли:
1) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш аниқланганда;
2) тадбиркорлик субекти қайд этилган манзилда бўлмаганда;
3) тадбиркорлик субекти томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганда.
Шунингдек, давлат солиқ хизмати органи товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишни кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан амалга оширувчи тадбиркорлик субектларининг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини беш банк кунигача бўлган муддатга вақтинча тўхтатиб туришга ҳам ҳақли.
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан реализация қилиш деб қуйидагилар э’тироф этилади:

  • камерал назорат жараёнида аниқланган, кирим қилинган ва реализация қилинган (сарфланган) товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларининг мос эмаслиги, шунингдек, банк операцияларининг тадбиркорлик субектлари фаолиятининг хусусияти ва турига мос эмаслиги;

  • солиқ текшируви жараёнида аниқланган, товарлар (ишлар, хизматлар) кирим қилинганлиги факти тўғрисида далолат берувчи ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги, алмаштириб қўйилганлиги, қалбакилаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги, реализация қилинмаган товарлар сифатида ҳисобга олинган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги;

  • тадбиркорлик субектиларининг товарларни (ишларни, хизматларни) кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан реализация қилаётганлиги ҳолларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг жисмоний ва юридик шахслар томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилиши.


Download 37,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish