44-расм. Ёмғир чувалчангининг анатомик тузилиши:
1-оғиз; 2-ҳалқум усти нерв тутуни; 3-ҳалқум; 4-қизилўнгач; 5-ҳалқасимон қон томири; 7-уруғ халтачалари; 8-уруғдон; 9-уруғ қабул қилувчи воронка; 10-уруғ йўли; 11-диссепимент пардалари; 12-метанефридия найчалари; 13-халқали нерв томири; 14-ичак; 15-ошқозон; 16-жиғилдон; 17-тухум йўли; 18- тухум қабул қилувчи воронка; 19- тухумдон; 20-уруғ қабул қилгач
Қон айланиш системаси ёпик қон суюқлиги фақат томирларда ҳаракатланади. Асосий катта қон томирлари иккита, орқа қон томири ичакнинг устки қисмидан ўтади. Унда мускуллар анча ривожланганлиги учун қисқариш ва кенгайиш хусусиятига эга. Натижада у қонни ҳаракатлантиради. Қорин қон томири ичакнинг пастки томонидан ўтади. Қон суюқлиги орқа қон томирида тананинг кейинги учидан бош томонга қараб, қорин томирида эса унинг тескарисига қараб ҳаракатланади (45-расм).
45-расм. Ёмғир чувалчанги танасининг кўндаланг кесмси
1-5-тери мускул халтаси (1-кутикула, 2-тери эпителийси; 3-ҳалқали мускуллар, 4-бўйлама мускул, 5-соматик парда); 6-метанефридия; 7-қиллар; 8-мезентерий; 9-қорин томири; 10-нерв ости томири; 11-қорин нерв занжири; 12-хлорагоген ҳужайралар; 13-ичак бўшлиғи; 14-плексус; 15-тифлозол; 16- тифлозол томири; 17-елка қон томири
Булардан ташқари қизилўнгач атрофидаги бешта ҳалқасимон қон томирлари мавжуд, улар қизилўнгачни ҳалқа шаклида ўраб олиб орқа ва қорин қон томирларини бир-бири билан улаб туради. Бу ҳалқасимон қон томирлари ҳам қисқариб туриш хусусиятига эга. Улар қонни орқа қон томиридан қорин томирига қараб хайдайди. Шунинг учун ҳам уларни "юрак" деб ҳам аталади. Ичакни ўраб олган капилляр қон томирлар тўплами озуқа моддаларни ва қолдиқ моддаларни йиғиб олиб орқа қон томирига келиб қўшилади. Терида ва айриш органларида жойлашган бошқа капилляр қон томирлари эса қон кислородга бойийди ва қолдиқ моддалар тозаланади. Махсус нафас олиш органлари бўлмаганлиги учун газ алмашиниш бўтун тери юзаси орқали бажарилади. Тери юзасида капилляр қон томирлари жуда қалин тур ҳосил қилади.
Ёмигир чувалчанглари икки жинсли. Эркаклик жинсий органи икки жуфт уруғдондан иборат бўлиб, улар 10 ва 11 сегментларда жойлашган. Халтача шаклидаги уч жуфт уруғ пуфагига уруғ йигилади, сунгра унг ва чап томон уруғ йўллари орқали 15-сегментдан эркаклик жинсий тешигига очилади. Урғочи жинсий органи 13-сегментда жойлашган бир жуфт тухумдон ва тухум йўлларидан таркиб топган. Тухум йўллари 14-сегментда чувалчангнинг қорин томонида жойлашган жинсий тешикча орқали ташқарига очилади. Бундан ташқари урғочи жинсий органи системасига 9- ва 10 сегментларда жойлашган икки жуфт уруғ қабул килгичлар ҳам киради. Чувалчанглар қўшилиш вақтида биттасининг уруғи иккинчисининг уруғ қабул қилувчи пуфагига тушади.
Иш тартиби. 1. Ёмғир чувалчангини очиш учун уни 10° – 15° ли спирт эритмасига солиб, 10 – 15 дакика давомида улдирилади. Кейин унинг устида ҳосил бўлган шилик моддалар сув билан ювиб ташланади. Чувалчанг ванначага қорин томони билан жойланиб, бош ганглиясини шикастлантирмаслик учун сал четрогидан тўғнағич билан санчиб куйилади. Иккинчи тўғнағич ёрдамида думининг учидан таранг тортиб ванначадаги мумга санчиб маҳкамланади. Шундан кейин танасининг охирги учига яқин жойидан ўткир учли қайчи ёрдамида териси кўндалангига кесилади. Сўнгра қайчининг бир учи жуда юпқа терининг остига киргизилиб чувалчангнинг бош томонига қараб кесилади ва қирқилган тери тўғнағичлар билан икки томонга ванначага санчиб куйилади. Ички органлари очилган ёмғир чувалчангларини қўл лупаси ёрдамида овқат ҳазм қилиш органларини ўрганинг ва қизилўнгач атрофидаги ҳалқасимон қон томирларини кузатинг. Қоннинг қизил рангда бўлишига эътибор беринг. 2. Нерв системасини ўрганиш учун ҳалқум остида жойлашган оқ рангдаги нерв тугунини топинг, кейин ичакни кесиб олиб ташлаб, унинг остидаги қорин нерв занжирини кузатинг. Овкат ҳазм қилиш, қон айланиш, нерв ва жинсий органлар системаларининг расмларини чизинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |