48-расм. Сиклоп (Суслопс стренуус) нинг тузилиши
1-кўз; 2-антеннулалар; 3-антенналар; 4-бошкўкрак қисми; 5-еркин кўкрак сегменти; 6-қорин сегменти; 7-тухум халталари; 8-айрича; 9-ичак; 10- кўкрак бўйлама мускули; 11-тухумдон
Иш тартиби: 1. Дафниянинг ҳаракатини кузатиш учун тирик дафнияларнинг бир нечтасини сув тулдирилган стаканга солиб, ёруг жойга қўйинг. Кейин оддий қўл лупаси ёрдамида кузатинг. Худди шу усул билан циклопнинг ҳаракатини ҳам кузатиб, уларнинг ҳаракатланишидаги тафовўтларни аниқланг. 2. Дафниянинг тузилишини ўрганиш учун томизгич ёрдамида уни тўтиб, буюм ойнасининг устига қўйинг. Устини мумдан ёки пластилиндан оёқчалар қилинган қоплағич ойнача билан ёпинг ва тайёр препаратни микроскопнинг кичик объективи орқали кузатинг. Дафния танасини коплаб турган турсимон тиниқ чиғаноғига, бош томонида жойлашган антеннасига ва мураккаб кузига эътибор беринг. Кукрак оёқларининг тузилишини кузатиб, уларнинг тухтовсиз ҳаракатланишига диккат килинг. 3. Дафниянинг елка томонида-чиғаноғининг остида жойлашган ва доим бир меъёрда уриб турган юрагини, ичида тухумлар ёки кичик дафниячалар мавжуд бўлган тухум халтасини топинг. 4. Худди юқорида баён қилинган усулда циклопнинг препаратини тайёрлаб, уни микроскопнинг кичик объективи орқали кузатинг. Унинг бош қисмидаги ток науплиус кузига, урғочисининг икки ён томонидаги тухум халтачаларига ва танасининг сегментларига эътибор беринг. Дафния ва циклопнинг расмларини чизинг.
Лаборатория машғулоти 20.
Қисқичбақасимонлар (Cрустаcеа) кенжа типи: Юксак қисқичбақа-симонлар (Малаcостраcа) синфи. Вакил: Дарё қисқичбақаси(Астаcус сп.). Ташқи ва ички тузилиши.
1 – иш.
Дарё қисқичбақасининг ташқи тузилиши.
Керакли жиҳозлар: фиксация қилинган дарё қисқичбақалари (урғочи ва эркаги), қисқичбақанинг тузилишини акс эттирувчи жадваллар. Кул лупалари. Уткир учли қайчилар, қисқичлар, жарроҳлик пичоғи, оддий тикув ниналари, ип, қисқичбақанинг оёқларини ажратиб куйиш учун картон бўлаклари, елим, дока румолчалар.
Дарё қисқичбақаси деярли ҳамма жойларидаги чучук сув ҳавзаларида кенг тарқалган. Унинг танаси ёшига ва жинсига қараб 8-15 см узунликда бўлади. Қисқичбақалар кундуз кунлари инларида яшириниб, тунда эса фаол ҳаракат қилади ва овқат излайди. Улар ҳар хил озиқланадилар, кўпинча улимтикларни, майда балиқлар, итбалиқларни, шунингдек таркибида охак моддаси кўп бўлган ўсимликларни ейди. Танаси хитиндан иборат кўтикула билан қопланган бўлиб, у бошкукрак (cепҳалотҳорах) ва қорин (абдомен) қисмларига бўлинади. Бошкукрак қисми умумий калқон-карапакс билан қопланган. У бошининг олдинги қисмида учли ўсимта-рострум ҳосил қилади. Кукракнинг иккала ён томонида эса карапакс жабра бўшлиғини коплаб туради.
Қисқичбақалар айрим жинсли. Жинсий диморфизм (қарама-қарши жинсларнинг бир-биридан фарқи) аниқ ифодаланган. Урғочиларининг қорин қисми эркаклариникига нисбатан кенгрокдир.
Дарё қисқичбақасининг танаси акрон (бош қисмининг биринчи сегменти) ва тельсондан (танасининг охирги сегменти) ташқари 18 та сегментдан иборат. Бу сегментларнинг ҳар бирида жуфт ўсимталар бўлиб, улар турли хил вазифаларни бажаришга мослашган ва уз шакли жиҳатидан узгарган оёқлар бўлиб ҳисобланади. Биз уларнинг тузилишини, жойланишини ва бажарадиган вазифаларини, қисқичбақанинг танасидан ажратиб олиш тартиби бўйича куриб чикамиз.
Қисқичбақанинг қорин қисми 6 сегментдан иборат. Шунга мувофик унда 6 жуфт оёқлар мавжуд. Буларнинг энг охиргиси-олтинчи жуфти сузгич пластинкалар ёки уроподалардир. Улар бўғимларга бўлинмаган ва анча яссиланган. Уроподалар қисқичбақа танасининг охирида жойлашган тельсон билан биргаликда сузгич ёки "дум улпигичи" ни ҳосил қилади. Унинг ёрдамида қисқичбақа орқа томони билан олдинга қараб ҳам суза олади.
Қ исқичбақанинг қорин қисмидаги ҳамма оёқлари иккита айричадан-ички эндоподит ва ташқи экзоподитлардан иборатдир. (49-расм).
Кукрак қисми 8 сегментдан ташқил топган бўлиб, уларда уч жуфт жағоёқлар ва 5 жуфт юриш оёқлари жойлашган. Юриш оёқларининг биринчи жуфти бошқа оёқларга нисбатан анча ривожланган ва унинг учи кучли қисқичга айланган бўлиб, икки томонида охакли хитиндан иборат "тишчалари" бор. Қисқич овқатни ушлаб оғизга олиб келиш ва қисқичбақани бошқа ҳайвонлардан ҳимоя қилиш каби вазифаларни бажаради. Кукрак қисмидаги 2-3 жуфт оёқларида ҳам кичик қисқичлари мавжуд. Юриш оёқларининг (5 жуфт оёгидан ташқари) эндоподитлари жабрани ҳосил қилади, демак улар нафас олишда ҳам иштирок этади.
Жағоёқлари турли хил вазифани бажаради. Улар орасида 2 ва айникса, 3 жуфти анча ривожланган, унинг эндоподити ҳам жабрага айланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |