Табиий фанлар факультети биология к а ф е д р а с и


Микроскопнинг механик қисми



Download 10,27 Mb.
bet2/61
Sana22.02.2022
Hajmi10,27 Mb.
#115324
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
Biologiya asoslari umurtqasizlar-2

Микроскопнинг механик қисми штатив, буюм столчаси, макрометрик (кремальера), микрометрик винтлар ва револьвердан иборат. Штативнинг пастки қисми тақасимон бўлиб, у микорскопнинг стол устида туришига ёрдам беради. Штативнинг юқори қисми микроскоп дастаси дейилади. Ва ўнг қул билан ушлашга мослаштирилган. Штативга буюм столчаси бириктирилган. Бу столчанинг марказида тешикчаси бўлиб, у кузгу орқали тушадиган ёруғликни объективга ўтказади. Буюм столчасининг устида буюм ойнасини қисиб турадиган иккита қисқич-клеммалар бор. Иккала ён томонида эса иккита винти бўлиб, булар ёрдамида столчани объект билан биргаликда ўнг ёки чап томонга, олдинга ва орқага силжитиш мумкин.

1- расм. Биологик микроскопнинг тузилиши:

1-окуляр; 2-тубус; 3-объективлар; 4-буюм столчаси; 5-кузгу;


6-макровинт; 7-микровинт.


Тубусни юқорига ёки пастга ҳаракатлантириш учун макрометрик винтлардан фойдаланилади. Макрометрик винт ёки кремальера фокус оралиғини тахминан топишга ва буюмнинг аксини кўришга имкон беради. Микрометрик винт эса тубусни аста секин ҳаракатлантириб, фокусни оралигини аниқрок топиш ҳамда текширилаётган объектнинг юзасини ва ички қисмларини кўриш мақсадида ишлатилади. Буюм столчасининг остида микроскопнинг ёритгич қисмлари, яъни кузгу, қонденсор ва диафрагмалар жойлашган.
Кузгу икки томанлама, бир томони текис, иккинчиси ботиқ бўлиб, ёруғлики тўплаб беради. Кузгу штативнинг пастки қисмига ҳаракатчан қилиб ўрнатилганлиги учун уни ёруғлик манбаига қараб айлантириш мумкин. Конденсор иккита линзадан иборат бўлиб, улар умумий гардишга бирлашган. Конденсор кузгудан тушаётган нурни йиғиб марказлаштириб ўтказади. Махсус винт ёрдамида қонденсорни юқорига кўтариб ва пастга тушириб ёруғликни ойдинлаштириш ёки хиралаштириш мумкин. Қонденсорнинг остида жойлашган диафрагма айрим металл пластинкалардан иборат, улар доира шаклида бир-бирини коплаб туради. Диафрагма ёпилганда пластинкалар марказида кичик тешикча ҳосил бўлади ва ёруғлик у орқали ўтади. Бу тешикчани диафрагма четидаги дастак (ричаг) ёрдамида катталаштириб ёки кичиклаштириб, объектни равшан қилиб кўриш мумкин.

Download 10,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish