- 1 -
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус
таълими вазирлиги
Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети
Фуқаро муҳофазаси фанидан
маъруза матнлари
Билим соҳаси: 100000 – таълим
Бакалаврият йўналиши: 5141200 - ЧХТ
Тошкент – 2006 й.
- 2 -
Аннотация
Мамлакатимиз географик жиҳатдан шундай бир минтақада жойлашганки
табиатнинг бирор – бир турдаги инжиқликлари бу ўлкани четлаб ўтмаган.
Жумладан, табий ҳодисалардан – ер қимирлашлар,силжишлар,ўпирилишлар,
қор кўчкилари.кучли ѐғингарчиликлар, довуллар ва бошқа фожиали оқибатга
олиб келиш мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар минтақамизда бўлиб туради.
Шунинг учун ҳам Республикамизхудудида фавқулодда вазиятни юзага
келтирадиган хавф йўқ эмас. Улар ҳақида аҳолига тўла
маълумот бериш, улар
юз беришини олдини олиш мумкинлиги, содир бўлганда қилиниши зарур
бўлган тадбир ҳақида – йўриқ бериш, уларга ўргатиш ниҳоятда долзарб масала
ҳисобланади. Ушбу маъруза юқоридагиларни, ҳамда «Аҳолини ва худудларни
табий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш
тўғрисида» ва «Фуқаро мухофазаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси
қонунлари ва Вазирлар маҳкамасининг шу соҳага алоқадор қарорларни
эътиборга олган ҳолда тузганлар. Маъруза матни фуқаро
мухофазаси
муаммолари билан шуғулланувчи раҳбар ходимлар, мутахаcсислар ва талабалар
учун мўлжалланган.
Тузувчилар: Низомий номли ТДПУ ЧХТ катта ўқитувчиси
Подполковник И.И.Ярашев.
Низомий номли ТДПУ ЧХТ ўқитувчиси
Майор А.Э.Турсунов
Тақризчи: М.Т.Цикли ката ўқитувчиси захирадаги
капитан А.Ю.Сотволдиев
Маъруза курси Низомий номидаги ТДП Университетининг Ҳарбий кафедраси
Методик тайѐргарлик Цикли умумий йиғинида кўриб чиқилган ва нашрга
тавсия этилган.
2005 йил « 30 » августдагидаги 1 - сонли мажлис баѐни
- 3 -
КИРИШ
Давлатни ақл-идрок билан бошқариш халқ бошига
тушган хавф- хатарни
камайтириш ва бартараф
этишдан иборатдир.
АБУ НОСИР ФОРОБИЙ (Х-аср)
Республикамиз Президента Ислом Каримов «Ўзбекистон XXI аср
бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари
ва
тараққиѐт
кафолатлари» асарида умумий хавфсизликни ва барқарор ривожланишни
таъминлаш муаммоларини батафсил » очиб бериб, табиат ва жамият ўртасидаги
мувозанатни сақлаш ва уни бошқаришда амалга оширилиши лозим бўладиган
ишларга оқилона ѐндошишни қайта —қайта таъкидлаб ўтган.
БМТ "Халқаро фуқаро муҳофазаси ташқилоти"нинг хужжатларида
«Дунѐда тараққиѐт шиддат билан ривожланиб бориши билан ѐнма - ѐн хавф -
хатар ҳам ошиб бормоқла, шу боис «Барқарор
ривожланиш кафолати - бу
фуқаролар муҳофазасидир» деб ѐзиб қўйилган.
Шунинг учун фуқаро муҳофазаси ва уни бошқаришга алоҳида эътибор
бериш муҳим аҳамият касб этади.
Фуқаро муҳофазаси Вазирлар Махкамаси умумий раҳбарлик қилади. У ФМга
оид вазифаларнинт бажарилишини таъминловчи тадбирлар ҳажмини ва
ўтказилиш муддатини белгилаб беради. Рахбарлик функциясини хукумат
Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги(ФВВ) орқали амалга оширади.
ФМга фавқулолда вазиятлар(ФВ)дан муҳофаза қилиш бўйича махсус
ваколатли орган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги(ФВВ) бевосита раҳбарлик
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
фавқулодда вазиятларни олдини олиш, бундай вазиятларда аҳоли ҳаѐти ва
соғлигини
моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш,
шунингдек
фавқулолда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ва зарарини, камайтириш
юзасидан чоралар ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
аҳоли ва худудларни фавқулолда вазиятлардан муҳофаза қилиш
соҳасидаги дастурлар ишлаб чиқилиши ва илмий тадқиқотларни амалга
оширилишини ташқил этади;
ўз ваколат доирасида вазирлик ва идоралар, корхона, муассаса ва
ташқилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун бажарилиши мажбурий
бўлган қарорларни қабул қилади;
бошқарув
органларининг, аҳолини ва худудларни муҳофаза қилиш кучлари
ва воситаларининг фавқулодда вазиятлар шароитида ҳаракат қилишта тайѐр
бўлишини ташкил этади;
фавкулодда вазиятларни бартараф этиш кучлари ва воситаларини
бошқаришни амалга оширади, бошқарув пунктлари, хабар бериш ва алоқа
тизимларини тузади.
- 4 -
Санаб ўтилган вазифаларни Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар
Кенгашининг, вилоятлар, туманлар ва шахарлар хокимликларининг,
вазирликлар ва идораларнинг, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг
бошқарув
органлари, кучлари ҳамда воситаларидан иборат бўлган Фавқулодда
вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда харакат қилиш давлат
тизими (фВДТ)орқали амалга оширади.
ФМга юклатилган, аҳолига ва халқ хўжалигини табиий офатлардан,
авариялардан, ҳалокатлардан муҳофаза қилиш, уларнинг оқибатларини
тугатишда қутқариш ва бошка шошилинч ишларини ўтказишга
йўналтирилган вазифаларнинг кўп қиррали ва мураккаб: экани ФМ раҳбар
ходимлар таркибининг тайѐргарлиги юксак бўлишини талаб этади ҳамда
юклатилаган вазифалар муваффаҳиятли бажарилишининг энг мухим
шартларидан бири ФМ бўлимларининг бошлиқлари
экстремал вазиятларда
мустахкам ва узлуксиз бошқаришни таъминлаб боришларидан иборат.