Табиатнинг бирор бир турдаги инжиқликлари бу ўлкани четлаб ўтмаган


Мавзу Ўзбекистон республикасида фуқаро муҳофазаси ва унинг  ташкилий тизими. I ҚИСМ  Ўз - ўзини назорат қилиш саволлари



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/76
Sana06.07.2022
Hajmi1,32 Mb.
#747603
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
fuqaro muhofazasi

1.Мавзу
Ўзбекистон республикасида фуқаро муҳофазаси ва унинг 
ташкилий тизими.
I ҚИСМ 
Ўз - ўзини назорат қилиш саволлари: 
1.
Асосий тушунчалар 
2. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг 
ҳуқуқий ва маънавий асослари 
Асосий тушунчалар 
Фавқулодда вазиятларнинг кейинги вақтларгача қабул қилинган ҳуқуқий – 
меъѐрий ҳужжаттларида ўз ўрнини топган айрим асосий тушунчалари 
умумлаштирилган ҳолда ягона тизимга келтирилди. бу тизим Ўзбекистон 
стандартлаштириш, метереология ва сертификатлаштириш давлат марказининг 
махсус қарорига мувофиқ тасдиқланди ва амал қилиш учун жорий этилди. 
(OzDat 981:2000) 
Бундан кутилган асосий мақсад фавқулодда вазиятларнинг асосий тушунчалари, 
атамалари ва уларнинг таърифларини турли ҳужжатларда, илмий ва оммабоп 
ҳамда ўқув адабиѐтларида бир хилда қўлланилиши ва тушунилишини 
таъминлашдан иборатдир. 
Мазкур ягона тизим уч қисмдан иборат бўлиб, Фавқулодда вазиятларни олдини 
олиш, фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш ҳамда Фавқулодда 
вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими ташқилий 
структурасини атамалари ва таърифларини мужассамлаштирилган. 
Фавқулодда вазият (ФВ)
– одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ѐки 
атроф – табий мухит зарар кўришига, анчагина моддий талофотга ва 
инсонларнинг хаѐт фаолияти издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ѐки 
олиб келган авария, халокат, хавфли табиат ходисаси, табиий ва бошқа офат 
оқибатида муайян худудда юзага келган шароит, алббатта бундай шароитни 
юзага келишида табиий, техноген, экологик, харбий ва ижтимоий сабаблар 
алохида ўрин эгаллайди. Шу билан бирга фавқулодда вазият қамраб олган 
худуднинг кўлами, етказилган моддий зарарнинг миқдори ҳам турли хил 
бўлади.Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш - олдиндан ўтказиладиган ва 
фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфини иложи борича максимал даражада 
камайтиришга, шунингдек бундай вазиятлар юзага келган тақдирда одамлар 
соғлиғини сақлаб қолишга, атроф табиий мухитга етадиган зарар ва моддий 
талофат миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар комплекси.
 
Бундай 
тадбирлар фавқулодда вазиятнинг турларига мувофиқ турли илмий ва ишлаб 
чиқариш ташқилотлари томонидан амалга ошириб келинмоқда. 


- 6 - 
Шуни алохида таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтда кўпгина давлатларда 
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, башоратлаш тадбирларига катта –катта 
маблағлар сарф қилинмоқда. Бу эса юз бериши мумкин бўлган хавфни олдини 
олишга, энг мухими инсонлар саломатлигини сақлашга, атроф мухитга жиддий 
зарар етишини олди олинишига олиб келади.
Фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш – фавқулотда вазиятлар юзага 
келганда ўтказиладиган ҳамда одаилар хаѐти ва соғлиғини сақлаб қолига, атроф 
табиий мухитга етадиган зарар ва моддий талофат миқдорини камайтиришга, 
шунингдек фавқулодда вазият зоналарини чеклаш ва хавфли омиллар таъсирини 
тўхтатишга қаратилган авария – қутқарув ва бошқа шошилинч ишлар 
комплекси. 
Инсоннинг хаѐти турли офату- фалокатлардан тўлиқ кафолатланмаганлиги 
хаммага аѐндир. Шундай экан, у ѐки бу хусусиятга мансуб бўлган фавқулодда 
вазият содир бўлганда, унинг оқибатида юзага келган талофатларни албатта 
бартараф этиш лозим. Республикамизда бундай вазифаларни адо этувчи махсус 
бўлинмалар мавжуд. Бу бўлинмалар фавқулодда вазиятнинг турига қараб 
доимий шай холатдадир. Содир бўлган вавқулодда вазият ўчоғига биринчи 
бўлиб айнан шу бўлинма мутахассислари етиб келишади (бу ҳақда 4.1 бўлимида 
маълумот бурилади). 

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish