Ишнинг мақсади: Калибрлаш графигини тузиш учун намунавий эритмалар тайёрлаш, график тузиш ва анализ натижаларининг аниқлигини хисоблашни карбонатли тупроқлардаги тупроқдаги ҳаракатчан ва умумий фосфорни Мачигин усулида аниқлаш мисолида ўрганиш.
Керакли асбоб ва реактивлар: Кимёвий тоза KH2PO4, 1 литр, 100 мл, 50 мл ли ўлчов колбалари, молибден реактиви, бетадинитрофенол, SnCl2 * 2H2O, дистилланган сув, аналитик тарози.
Адабиётлар:
1. И.Н.Ниёзалиев ва бошқалар. «Агрокимёдан амалий машғулотлар». Тошкент, 1989
2. Б.А.Ягодин и др. «Практикум по агрохимии». Москва. Агропромиздат, 1987
3. А.С.Радов, И.В.Пустовой. «Практикум по агрохимии». Москва, 1971
4. П.И.Воскресенский«Техника лабораторных работ». Москва, Химия, 1967
5. Г.Г.Русин. «Физико-химические методы анализа в агрохимии». Москва. Агропромиздат, 1990
6. Н.Г.Зарын, Д.С.Орлов. «Физико-химические методы исследования почв». Москва.МГУ,1964
7. «Методы агрохимических анализов почв средней Азии». Тошкент, 1973
8. К.Розиқов, Э.Ўринов, М.Қодирхонов «Моддалар таҳлили ва тадқикотнинг физик-кимёвий усуллари» Тошкент, Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2003
Тупроқ ва ўсимликлар таркибидаги нитрат ва аммоний шаклидаги азотни , ҳаракатчан ва умумий фосфор, умумий ва алмашинувчан калийни аниқлаш учун аввалдан стандарт эритмалар тайёрланиб калибрланган график ва жадваллар тузилади. Юқорида айтиб ўтилган моддаларнинг тупроқ ёки ўсимликлардаги миқдори сўнгра ушбу график билан қиёсий ўрганилади ва жадвалдан ушбу моддаларнинг миқдори қай даражада эканлиги ФЭКнинг кўрсаткичлари орқали аниқланади. Калибрлаш графигини тузишни карбонатли тупроқлардаги ҳаракатчан фосфорни Мачигин усулида аниқлаш бўйича кўриб чиқамиз
Ишни бажариш тартиби:
Намуна ишчи эритмасини тайёрлаш учун кимёвий тоза KH2PO4дан 1.9167 г аналитик тарозида тортиб олинади ва 1 литрли ўлчов колбасига солиб белгисигача дистилланган сув қуйилади.
Ушбу эритмадан 50 мл олиб яна 1 литрли ўлчов колбасига солинади ва белгисигача дистилланган сув қуйилади.
Ҳосил бўлган эритмадан 100 мл олиб яна 1 литрли ўлчов колбасига солиниб белгисигача дистилланган сув қуйилади ва бу эритма ишчи эритма бўлиб хизмат килади. (бу эритманинг 1 мл да 0.005 мг Р2О5) сақланади.
Калориметрлаш учун 1 мл да 0,005 мг Р2О5сақлайдиган эритмадан 100 мл ли улчов колбасига 1:2:3:4:5:6:7 мл дан солиб чиқилади.
Кейин унга 3 томчи бетадинитрофенол томизилади ва 20 мл дистилланган сув қуйилади.
Эритманинг устига 2 мл молибден реактиви қуйилади ва колба белгисигача дистилланган сув билан тўлдирилади.
Колбага 0,5 мл қалай хлорид эритмаси солинади SnCl2 * 2H2O (0,1224 г қалай хлориди 24 мл Н2О га солинаб эритилади) ва ФЭК орқали қизил светофилтрдан ўтказилади. Тўлқин узунлиги 670 нм, сезгирлиги -2 га ўрнатилган бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |