С¤з боши ¤рнида


Жорий ва муддати узайтирилган солиқни тан олиш



Download 2,81 Mb.
bet124/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

6.1.4.Жорий ва муддати узайтирилган солиқни тан олиш
Операция ёки бошқа ҳодисанинг жорий ёки муддати узайтирилган солиқ оқибатларни ҳисобга олиш ушбу операция ёки бошқа ҳодисанинг ўзи ҳисобга олинишига мос бўлади. Ушбу тамойилнинг қўлланиши 58-68 бандларда изоҳланган.
Фойда ёки зарар таркибида тан олинадиган моддалар. Жорий ва муддати узайтирилган солиқ даромад ва харажат сифатида тан олиниши керак ва давр фойдаси ёки зарари таркибида ҳисобга олиниши керак, агар бу солиқ қуйидагилар натижасида юзага келган бўлмаса:
- айнан шу ёки бошқа даврда фойда ёки зарарда эмас, балки бошқа умумлашган даромадда ёки тўғридан-тўғри капиталнинг ўзида тан олинадиган операция ёки бошқа ҳодиса; ёки бизнес бирлашуви (МҲХС 10 “Жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар”га мувофиқ ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлари фойда ёки зарарда ҳисобга олиниши талаб этиладиган шуъба тадбиркорлик субъектининг инвестицион тадбиркорлик субъекти томонидан сотиб олиниши ҳолатларидан ташқари).
Аксарият муддати узайтирилган солиқ активлари ва мажбуриятлари даромад ёки харажат бир даврнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича фойдасида ҳисобга олиниб, бошқа даврнинг солиқ солинадиган фойдасига (солиқ зарарига) киритилганида пайдо бўлади.
Натижада юзага келадиган муддати узайтирилган солиқ фойда ёки зарарда ҳисобга олинади. Бунга мисоллар:
- фоизлар, роялти ёки дивидендлар кўринишидаги даромадлар улар олиниши лозим бўлган пайтда бухгалтерия ҳисоби бўйича фойдага БҲХС 18 “Одаидаги фаолиятдан олинадиган даромад”га мувофиқ вақтга мутаносиб равишда киритилади, лекин солиқ солинадиган фойдага (солиқ зарарига) касса усулида киритилади;
- номоддий активлар бўйича харажатлар БҲХС 38 га мувофиқ капиталлаштирилади ва фойда ва зарарга амортизация сифатида олиб борилади, лекин солиқ мақсадларида бу харажатлар улар пайдо бўлганида солиқ солинадиган фойдадан чегириб ташланади.
Муддати узайтирилган солиқ активлари ва мажбуриятларининг баланс қиймати уларга тегишли бўлган вақтинчалик фарқлар ўзгармаса ҳам ўзгариши мумкин. Бу қуйидагилар натижасида содир бўлиши мумкин, масалан:
- солиқ ставкалари ёки солиқ қонунчилигининг ўзгариши;
- муддати узайтирилган солиқ активлари қопланишини қайта кўриб чиқиш;
- активнинг кутилган қопланиш тарзидаги ўзгариш. Бунда пайдо бўладиган муддати узайтирилган солиқ фойда ёки зарарда, агар у фойда ёки зарардан ташқари моддаларла тан олинадиган операция ёки бошқа ҳодисаларга тегишли бўлмаса, тан олинади.
Фойда ёки зарар таркибидан ташқарида тан олинадиган моддалар. Жорий ва муддати узайтирилган солиқ фойда ёки зарар таркибида тан олинмаслиги керак, агар бу солиқ айнан шу ёки бошқа даврда фойда ёки зарар таркибидан ташқарида тан олинган моддаларга тегишли бўлса. Шунинг учун, айнан шу ёки бошқа даврда тан олинган моддаларга тегишли бўлган жорий ва муддати узайтирилган солиқ:
- ушбу моддалар бошқа умумлашган даромадда ҳисобга олинган бўлса, солиқ ҳам бошқа умумлашган даромадда тан олиниши керак.
- ушбу моддалар тўғридан-тўғри капиталда ҳисобга олинган бўлса, солиқ ҳам тўғридан-тўғри капиталда тан олиниши керак.
Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари айрим моддаларнинг бошқа умумлашган даромадда ҳисобга олинишини талаб қилади ёки рухсат этади. Бундай моддаларга мисоллар:
- асосий воситаларни қайта баҳолаш натижасида уларнинг баланс қийматининг ўзгариши.
- хорижий бўлинманинг молиявий ҳисоботларини бир валютадан бошқа валютага ўтказишда пайдо бўладиган валюта курсидаги ўзгаришлардан фойда ва зарарлар.
Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари айрим моддаларнинг тўғридан-тўғри капиталда ҳисобга олинишини талаб қилади ёки рухсат этади. Бундай моддаларга мисоллар:
- ҳисоб сиёсати ўзгаришини ретроспектив қўллаш ёки хатоларни тузатиш натижасида тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғига тузатиш киритиш (БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар”);
- мураккаб молиявий инструментнинг капиталга оид таркибий қисмини дастлабки тан олишдан юзага келадиган суммалар.
Камдан-кам ҳолатларида, фойда ва зарар таркибида ҳисобга олинмаган (бошқа умумлашган даромад таркибида ёки тўғридан-тўғри капиталда тан олинган) моддаларга тегишли жорий ва муддати узайтирилган солиқ суммасини аниқлаш қийин бўлиши мумкин. Бу, масалан, қуйидаги ҳолатлар:
- фойда солиғининг табақалашган ставкалари мавжуд ва солиқ солинадиган фойда (солиқ зарари)нинг муайян таркибий қисмига тегишли бўлган ставкани аниқлаб бўлмаслиги;
- солиқ ставкаси ёки солиқ қонунчилигидаги ўзгариш олдин фойда ва зарар таркибида тан олинмаган моддага тегишли муддати узайтирилган солиқ активи ёки мажбуриятига таъсир қилади (бутунлигича ёки қисман);
- тадбиркорлик субъекти муддати узайтирилган солиқ активи тан олиниши ёки бундан буён бутунлигича тан олинмаслиги керак деб қарор қилса, ва муддати узайтирилган солиқ активи (бутунлигича ёки қисман) олдин фойда ёки зарар таркибида тан олинмаган моддага тегишли бўлса. Бундай ҳолатларда, фойда ёки зарар таркибида тан олинмаган моддаларга тегишли жорий ва муддати узайтирилган солиқ тадбиркорлик субъектининг жорий ва муддати узайтирилган солиқнинг маълум солиқ қонунчилигига мувофиқ мутаносиб равишда оқилона тақсимланишига, ёки берилган шароитларда тўғрироқ бўладиган тақсимлашнинг бошқа усулига асосланади.
БҲХС 16да тадбиркорлик субъекти асосий воситаларни асосий воситанинг қайта баҳолашдан кейинги эксириш суммаси билан унинг қайта баҳолашгача бўлган бошланғич қийматининг эксириш суммаси ўртасидаги фарқни, қайта баҳолаш натижасида шаклланган бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси (қайта баҳолаш бўйича резерв)дан таксимланмаган фойдага ҳар йили ўтказиш керак ёки керак эмаслигини белгиламайди.
Тадбиркорлик субъекти бундай ўтказишни амалага оширадиган бўлса, ўтказиладиган сумма унга тегишли бўлган ҳар қандай муддати узайтирилган солиқ чегириб ташланганидаги соф суммага тенг бўлиши керак. Бу каби ёндашув асосий восита чиқиб кетишида қилинадиган ўтказишларга ҳам тегишли.
Актив солиқ мақсадларида қайта баҳоланганида ва бу қайта баҳолаш олдинроқ даврда амалга оширилган, ёки келгуси даврда амалга оширилиши кутилаётган, ҳисоблаб чиқилган баҳо билан боғлиқ бўлганида, активнинг қайта баҳоланиши ва унинг солиқ базасининг ўзгариши натижасида пайдо бўладиган солиқ оқибатлари (солиққа таъсир) улар пайдо бўлган даврлардаги бошқа умумлашган даромад таркибида тан олинади. Бироқ, солиқ мақсадларида қайта баҳолаш олдинги даврда амалга оширилган ёки келгусида амалга оширилиши кутилаётган бухгалтерия ҳисоби мақсадидаги қайта баҳолаш билан боғлиқ бўлмаса, активнинг солиқ базасидаги ўзгаришнинг солиқ оқибатлари фойда ёки зарарда тан олинади. 65A Тадбиркорлик субъекти ўз ҳиссадорларига дивидендларни тўлаганида, дивидендларнинг бир қисмини ҳиссадорлар номидан солиқ идораларига ўтказиб бериши талаб этилиши мумкин. Кўпгина мамлакатларда, бу сумма ушлаб қолинадиган солиқ деб номланади. Солиқ органларига тўланган ёки тўланадиган бундай сумма дивидендларнинг бир қисми сифатида капиталга олиб борилади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish