3-вазият: Жорий мажбуриятларнинг баланс қиймати 100га тенг бўлган ҳисобланган харажатларни ўз ичига олади. Уларга тегишли бўлган харажатлар солиқ мақсадларида касса усули бўйича чегирилади. Ҳисобланган харажатларнинг солиқ базаси нольга тенг.
Жорий мажбуриятларнинг баланс қиймати 100га тенг бўлган олдиндан олинган фоизли даромадларни ўз ичига олади. Уларга тегишли бўлган фоизли даромадлар касса усулида солиққа тортилган. Олдиндан олинган фоизларнинг солиқ базаси нольга тенг.
Жорий мажбуриятларнинг баланс қиймати 100га тенг бўлган ҳисобланган харажатларни ўз ичига олади. Уларга тегишли бўлган харажатлар солиқ мақсадларида чегирилиб ташланган. Ҳисобланган харажатларнинг солиқ базаси 100га тенг.
Жорий мажбуриятларнинг баланс қиймати 100га тенг бўлган ҳисобланган жарималарни ўз ичига олади. Жарималар солиқ мақсадларида чегирилмайди. Ҳисобланган жарималарнинг солиқ базаси 100га тенг.
Тўланадиган кредитнинг баланс қиймати 100га тенг. Кредитнинг тўланиши солиққа таъсир қилмайди. Кредитнинг солиқ базаси 100га тенг.
Бундай таҳлил қилганда, келгусида чегириладиган вақтинчалик фарқ мавжуд эмас. Муқобил таҳлилда, ҳисобланган тўланадиган жарималарнинг солиқ базаси нольга тенг ва натижада 100га тенг бўлган келгусида чегириладиган вақтинчалик фарқ нольга тенг бўлган солиқ ставкасига кўпайтирилади. Иккита таҳлилда ҳам, муддати узайтирилган солиқ активи пайдо бўлмайди.
|
Баъзи моддалар солиқ базасига эга бўлади, лекин молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда активлар ва мажбуриятлар сифатида тан олинмайди. Масалан, тадқиқот бўйича харажатлар, улар юзага келган даврда бухгалтерия ҳисоби бўйича фойдани аниқлашда харажат сифатида тан олинади, бироқ уларнинг солиқ солинадиган фойдани (солиқ зарарини) аниқлашда чегириб ташланишига кейинги давр келмагунча йўл қўилмаслиги мумкин.
Тадқиқот бўйича харажатларнинг солиқ базаси, яъни солиқ идоралари томонидан келгуси даврларда чегириб ташланишига рухсат бериладиган қиймат, билан нольга тенг баланс қиймати ўртасидаги фарқ – келгусида чегириладиган вақтинчалик фарқ бўлиб, унинг натижасида муддати узайтирилган солиқ активи пайдо бўлади. Актив ёки мажбуриятнинг солиқ базаси аниқ бўлмаганида, ушбу стандарт асосланган фундаментал тамойилни эътиборга олиш фойдалидир: бу дегани, тадбиркорлик субъекти, маълум чекланган истисно ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда, актив ёки мажбуриятнинг баланс қийматининг қопланиши ёки тўланиши, бу қийматнинг қопланиши ёки тўланиши фойда солиғига таъсир қилмаган ҳолга қараганда келгусида кўпроқ (камроқ) солиқ тўланишига олиб келиши мумкин бўлганида, муддати узайтирилган солиқ мажбуриятини (муддати узайтирилган солиқ активини) тан олиши лозим.
Жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларда, вақтинчалик фарқлар ушбу жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлардаги активлар ва мажбуриятларнинг баланс қийматларини уларнинг тегишли солиқ базалари билан таққослаш орқали аниқланади. Солиқ хизмати органларига фойда солиғининг жамлама (консолидациялашган) ҳисоб-китоби тақдим қилинадиган мамлакатларда солиқ базаси шундай ҳисоб-китоб асосида аниқланади. Бошқа мамлакатларда, солиқ базаси гуруҳ ичига кирадиган ҳар бир алоҳида тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинадиган солиқ ҳисоб-китоби асосида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |