С¤з боши ¤рнида


Қопланадиган қийматни баҳолаш



Download 2,81 Mb.
bet118/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

5.1.3. Қопланадиган қийматни баҳолаш
Мазкур Стандарт қопланадиган қийматни активнинг ёки пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликнинг чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати ва унинг фойдаланишдаги қийматидан юқорироғи сифатида таърифлайди. 19-57 бандлар қопланадиган қийматни баҳолашга нисбатан талабларни белгилайди. Ушбу талаблар «актив» атамасидан фойдаланади, аммо улар алоҳида активга ёки пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликка нисбатан тенг тарзда қўлланилади.
Ҳар доим ҳам чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги активнинг ҳаққоний қийматини ҳамда унинг фойдаланишдаги қийматини аниқлаш зарур эмас. Агарда ушбу суммаларнинг бири активнинг баланс қийматидан ошса, актив қадрсизланмаган бўлади ва иккинчи суммани баҳолаш зарур бўлмайди.
Ҳаттоки маълум актив учун фаол бозордаги белгиланган нарх мавжуд бўлмаса ҳам, чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматни баҳолаш мумкин бўлади. Бироқ, айрим ҳолатларда чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматни баҳолаш имконияти бўлмаслиги мумкин, чунки жорий бозор шароитларида баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасида активни сотиш бўйича одатий операциянинг содир бўлиши мумкин бўлган нархни ишончли баҳолаш учун асос мавжуд бўлмайди. Бундай ҳолатда, тадбиркорлик субъекти активнинг фойдаланишдаги қийматидан унинг қопланадиган қиймати сифатида фойдаланиши мумкин.
Агарда активнинг фойдаланишдаги қиймати унинг чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматидан муҳим тарзда ошишига ишониш учун ҳеч қандай сабаб бўлмаса, активнинг чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматидан унинг қопланадиган қиймати сифатида фойдаланиш мумкин. Бу кўп ҳолларда сотиш учун мўлжалланган актив ҳолатида бўлади. Бунга сабаб шуки, сотиш учун мўлжалланган активдан унинг сотилишига қадар узлуксиз фойдаланишдан келадиган келгуси пул оқимлари сезиларсиз бўлиш эҳтимоли туфайли, активнинг фойдаланишдаги қиймати асосан сотишдан олинадигансоф тушумлардан ташкил топади.
Алоҳида актив бошқа активлардан ёки активлар гуруҳларидан келадиган пул киримларидан катта даражада мустақил бўлган пул киримларини юзага келтирмаган ҳолатдан ташқари ҳолатларда, қопланадиган қиймат алоҳида актив учун аниқланади. Агарда ушбу ҳолат юз берса, қопланадиган қиймат актив тегишли бўлган пул маблағларини ҳосил қиладиган бирлик учун аниқланади (65-103 бандларга қаранг), бунда:
(a) активнинг чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати унинг баланс қийматидан кўпроқ бўлмагунча; ёки
(б) активнинг фойдаланишдаги қиймати унинг чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматига яқин бўлган ҳолда баҳоланиши ва чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати баҳоланиши мумкин бўлмагунча.
Айрим ҳолатларда, баҳолар, ўртачалар ва ҳисоб-китобдаги қисқартиришлар чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматни ёки фойдаланишдаги қийматни аниқлаш учун мазкур Стандартда келтирилган батафсил ҳисоб-китобларнинг ўринли яхлитланишларини таъминлаши мумкин.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish