С¤з боши ¤рнида


Мавзу НОМОЛИЯВИЙ МАЖБУРИЯТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СТАНДАРТЛАРНИНГ ТАВСИФИ



Download 2,81 Mb.
bet120/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

6 Мавзу

НОМОЛИЯВИЙ МАЖБУРИЯТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СТАНДАРТЛАРНИНГ ТАВСИФИ







6.1. Фойда солиқлари (12–сон БҲХС)


6.1.1. Стандартнинг мақсади ва қўллаш доираси

Ушбу стандартнинг мақсади фойда солиқларини ҳисобга олиш тартибини белгилашдан иборатдир. Фойда солиқларини ҳисобга олишда асосий масала бўлиб қуйидагиларнинг жорий ва келгуси солиқларга бўлган таъсири қай тарзда ҳисобга олиниши кераклиги ҳисобланади:


- тадбиркорлик субъектининг молиявий холати тўғрисидаги ҳисоботда тан олинадиган активлар (мажбуриятлар)нинг баланс қиймати келгусида қопланиши (тўланиши);
- тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларида тан олинган жорий давр учун операциялар ва бошқа ҳодисалар. Табиийки, ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти актив ёки мажбуриятни тан олганида, ушбу актив ёки мажбуриятнинг баланс қиймати қопланиши ёки тўланишини кутади. Агар ушбу баланс қийматининг қопланиши ёки тўланиши, бу қийматнинг қопланиши ёки тўланиши фойда солиғига таъсир қилмаган ҳолга қараганда келгусида кўпроқ (камроқ) солиқ тўланишига олиб келиши мумкин бўлса, ушбу стандарт, маълум чегараланган истисно ҳолатларидан ташқари ҳолларда, тадбиркорлик субъекти томонидан муддати узайтирилган солиқ мажбурияти (муддати узайтирилган солиқ активи) тан олинишини талаб этади.
Ушбу стандарт тадбиркорлик субъекти томонидан операциялар ва бошқа ҳодисалар қай тарзда ҳисобга олинса, худди шу тарзда ушбу операциялар ва бошқа ҳодисаларнинг солиқ оқибатлари ҳам ҳисобга олинишини талаб этади. Шунинг учун, фойда ёки зарар таркибида тан олинган операциялар ва бошқа ҳодисалар бўйича ҳар қандай уларга боғлиқ бўлган солиқ оқибатлари ҳам фойда ёки зарар таркибида тан олинади.
Фойда ёки зарарлардан бошқа ҳисобварақларда (бошқа умумлашган даромад ёки тўғридан-тўғри капиталда) тан олинадиган операциялар ва бошқа ходисалар бўйича ушбу операциялар ва бошқа ҳодисалар билан боғлиқ ҳар қандай солиқ оқибатлари ҳам фойда ва зарарлардан бошқа ҳисобварақларда (мос равишда, бошқа умумлашган даромад ёки тўғридан-тўғри капиталда) тан олинади.
Шу тариқа, муддати узайтирилган солиқ активлари ва мажбуриятларининг бизнес бирлашувида тан олиниши, ушбу бизнес бирлашувида юзага келадиган гудвил суммасига ёки манфаатли хариддан тан олинадиган фойда суммасига таъсир қилади. Ушбу стандарт, шунингдек, солиқ зарари ёки солиқ имтиёзларидан фойдаланмаслик натижасида келиб чиқадиган, муддати узайтирилган солиқ активларини тан олиш, фойда солиқларини молиявий ҳисоботда акс эттириш ҳамда фойда солиқларига тегишли бўлган маълумотларни очиб бериш бўйича талабларни қамраб олади.
Мазкур стандарт фойда солиқларини ҳисобга олишда қўлланилади ва унинг мақсадларида, фойда солиқлари, солиққа тортиладиган фойдадан олинадиган ҳамма маҳаллий ва ҳорижий фаолиятлар бўйича солиқларни, қамраб олади. Фойда солиқларига, шунингдек, ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти фойдасига шуъба тадбиркорлик субъектлари, қарам тадбиркорлик субъектлари ёки қўшма корхоналар томонидан тўланадиган суммалардан олинадиган ва тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар киради.
Ушбу стандарт давлат грантлари (БҲХС 20 “Давлат грантларини ҳисобга олиш ва давлат ёрдамини очиб бериш”) ёки инвестициялар бўйича солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш усулларини қамраб олмайди. Бироқ, шундай грантлар ёки инвестициялар бўйича солиқ имтиёзлари натижасида пайдо бўладиган вақтинчалик фарқларнинг ҳисобга олиниши ушбу стандартда кўриб чиқилади.
Стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади:
Бухгалтерия ҳисоби бўйича фойда – бу солиқ харажатлари чегириб ташланишидан олдинги давр фойдаси ёки зарари.
Солиқ солинадиган фойда (солиқ зарари) –бу солиқ идоралари томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ аниқланган ва ундан фойда солиқлари тўланиши (қопланиши) талаб этиладиган давр фойдаси (зарари).
Солиқ харажати (солиқ даромади) –бу давр фойдаси ёки зарарини аниқлашда ҳисобга олинган жорий ва муддати узайтирилган солиқ бўйича умумий сумма.
Жорий солиқ -бу давр учун солиқ солинадиган фойда (солиқ зарари)дан тўланадиган (қопланадиган) фойда солиқлари суммаси.
Муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари -бу келгусида солиқ солинадиган вақтинчалик фарқлар бўйича келгуси даврларда тўланадиган фойда солиқларининг суммаси.
Муддати узайтирилган солиқ активлари – фойда солиқларининг қуйидагилар бўйича келгуси даврларда қопланадиган суммаси:
- келгусида чегириладиган вақтинчалик фарқлар;
- фойдаланилмаган солиқ зарарларини келгуси даврларга ўтказиш;
- фойдаланилмаган солиқ имтиёзларини келгуси даврларга ўтказиш. Вақтинчалик фарқлар – бу молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган актив ёки мажбуриятнинг баланс қиймати билан унинг солиқ базаси ўртасидаги фарқлардир. Вақтинчалик фарқлар қуйидагича бўлиши мумкин:
- келгусида cолиқ солинадиган вақтинчалик фарқлар - вақтинчалик фарқлар бўлиб, улар актив ёки мажбуриятнинг баланс қиймати қопланадиган ёки тўланадиган келгуси даврларнинг солиқ солинадиган фойдасини (солиқ зарарини) ҳисоблашда солиқ солинадиган суммаларни юзага келтиради;
- келгусида чегириладиган вақтинчалик фарқлар - вақтинчалик фарқлар бўлиб, улар актив ёки мажбуриятнинг баланс қиймати қопланадиган ёки тўланадиган келгуси даврларнинг солиқ солинадиган фойдасини (солиқ зарарини) ҳисоблашда чегириб ташланадиган суммаларни юзага келтиради. Актив ёки мажбуриятнинг солиқ базаси – ушбу актив ёки мажбуриятнинг солиқ мақсадларидаги қиймати.
Солиқ харажати (солиқ даромади) жорий солиқ бўйича харажатни (жорий солиқ бўйича даромадни) ҳамда муддати узайтирилган солиқ бўйича харажатни (муддати узайтирилган солиқ бўйича даромадни) қамраб олади.


Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish