5.1.4. Келгуси пул оқимларини баҳолаш
Фойдаланишдаги қийматни баҳолашда тадбиркорлик субъекти:
(a) активнинг қолган фойдали хизмат муддати давомида мавжуд бўладиган бир қатор иқтисодий шароитлар бўйича раҳбариятнинг энг яхши баҳосини акс эттирадиган пул оқими режаларида ўринли ва тасдиқланган фаразларга асосланиши лозим. Кўпроқ эътибор ташқи далилга қаратилиши лозим.
(б) пул оқими режаларида раҳбарият томонидан тасдиқланган энг яқин орадаги молиявий бюджетларга/лойиҳаларга асосланиши лозим, аммо келгуси қайта ташкил этилишлардан ёки активдан фойдаланишни яхшилашдан ёки такомиллаштиришдан юзага келиши кутилган ҳар қандай баҳоланган келгуси пул киримларини ёки чиқимларини инобатга олмаслиги лозим. Ушбу бюджетларга/лойиҳаларга асосланган режалар энг кўпи билан беш йиллик даврни қамраб олиши лозим, бунда узоқроқ давр асосланиши мумкин бўлмагунча.
(в) энг яқин орадаги молиявий бюджетларда/лойиҳаларда қамраб олинган даврдан ташқари пул оқими режаларини кейинги йиллар бўйича барқарор ёки камаювчи ўсиш суръатини қўллаган ҳолда бюджетларга/лойиҳаларга асосланган режаларни кенгайтириш орқали баҳолаши лозим, бунда ўсувчи суръат асосланиши мумкин бўлмагунча. Ушбу ўсиш суръати тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатадиган маҳсулотлар, соҳалар, ёки мамлакат ёки мамлакатлар бўйича, ёки актив фойдаланиладиган бозор бўйича узоқ муддатли ўртача ўсиш суръатидан ошмаслиги лозим, бунда юқорироқ суръат асосланиши мумкин бўлмагунча.
Раҳбарият унинг жорий пул оқими режалари асосланган фаразларнинг ўринлилигини баҳолайди, яъни бу олдинги пул оқими режалари билан ҳақиқий пул оқимлари ўртасидаги тафовутларнинг сабабларини текшириш орқали амалга оширилади. Раҳбарият унинг жорий пул оқими режалари асосланган фаразлар олдинги ҳақиқий натижалар билан мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиши лозим, бунда ушбу ҳақиқий пул оқимлари юзага келтирилганда мавжуд бўлмаган кейинги ҳодисаларнинг ёки ҳолатларнинг таъсирлари буни ўринли бўлишини таъминлаш шарти белгиланади.
Беш йилдан ортиқ даврлар учун келгуси пул оқимларининг батафсил, аниқ ва ишончли молиявий бюджетлари/лойиҳалари умуман олганда мавжуд бўлмайди. Шу сабабли, раҳбариятнинг келгуси пул оқимлари бўйича баҳолари энг кўпи билан беш йил учун энг яқин орадаги бюджетларга/лойиҳаларга асосланади. Раҳбарият беш йилдан ортиқ давр бўйича молиявий бюджетларга/лойиҳаларга асосланган пул оқими режаларидан фойдаланиши мумкин, агарда у ушбу режалар ишончли бўлишига ишонч ҳосил қилса ва у ушбу узоқроқ давр бўйича пул оқимларини тўғрироқ лойиҳалаштириш қобилиятини, олдинги тажрибага асосланган ҳолда, намойиш эта олса.
Активнинг фойдали хизмат муддати охирига қадар пул оқими режалари кейинги йиллар бўйича ўсиш суръатини қўллаган ҳолда молиявий бюджетларга/лойиҳаларга асосланган пул оқими режаларини кенгайтириш орқали баҳолаши лозим. Ушбу суръат барқарор ёки камаювчи бўлади, бунда суръатдаги ўсиш маҳсулотнинг ёки соҳанинг ҳаёт даври бўйича хусусиятлар тўғрисидаги холис маълумотлар билан мос бўлмагунча. Агарда ўринли бўлса, ўсиш суръати ноль ёки манфий бўлади.
Қачонки шароитлар қулай бўлса, рақобатчиларнинг бозорга кириш ва ўсишни чеклаш эҳтимоли кўпроқдир. Шу туфайли, тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатадиган маҳсулотлар, соҳалар, ёки мамлакат ёки мамлакатлар учун, ёки актив фойдаланиладиган бозор учун узоқ муддат (масалан, 20 йил) бўйича ўртача тарихий ўсиш суръатидан ошишда қийинчиликка учрайди.
Молиявий бюджетлардаги/лойиҳалардаги маълумотлардан фойдаланишда, тадбиркорлик субъекти маълумотлар ўринли ва тасдиқланган фаразларни акс эттиришини ҳамда активнинг қолган фойдали хизмат муддати давомида мавжуд бўладиган иқтисодий шароитлар мажмуаси бўйича раҳбариятнинг энг яхши баҳосини акс эттиришини кўриб чиқади.
Келгуси пул оқимлари баҳоланишининг ташкилий қисми
Келгуси пул оқимларининг баҳоланиши қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
(a) активдан узлуксиз фойдаланишдан келадиган пул киримларининг режалари;
(б) активдан узлуксиз фойдаланишдан келадиган пул киримларини юзага келтириш учун зарурий тарзда сарфланган (жумладан активни фойдаланишга тайёрлаш учун пул чиқимлари) ва активга ўринли ва мос равишда бевосита акс эттирилиши, ёки тақсимланиши мумкин бўлган пул чиқимларининг режалари; ва
(в) активнинг фойдали хизмат муддати охирида чиқиб кетиши учун олинадиган (ёки тўланадиган) соф пул оқимлари, агарда мавжуд бўлса.
Келгуси пул оқимларининг ва дисконт ставкасининг баҳоланиши умумий инфляцияга тегишли нарх ўсишлари бўйича мос фаразларни акс эттиради. Шу туфайли, агарда дисконт ставкаси умумий инфляцияга тегишли нарх ўсишларининг таъсирини ўз ичига олса, келгуси пул оқимлари номинал суммаларда баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |