С¤з боши ¤рнида



Download 2,81 Mb.
bet125/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

6.1.5.Тақдим этиш
Тадбиркорлик субъекти, фақат қуйидаги ҳолда, жорий солиқ активлари ва жорий солиқ мажбуриятларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиши керак:
- агар тадбиркорлик субъекти тан олинган суммаларни ўзаро ҳисоб-китоб қилишга юридик бажариладиган ҳуқуққа эга бўлса;
- актив ва мажбурият бўйича соф асосда ҳисоблашишни амалга ошириш ёки активни қоплаш билан мажбуриятни тўлашни бир вақтда амалга ошириш ниятида бўлса.
Жорий солиқ активлари ва мажбуриятлари алоҳида тан олиниши ва баҳоланишига қарамасдан, улар молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда БҲХС 32 молиявий инструментларга нисбатан белгиланган мезонларга ўхшаш мезонлар асосида ўзаро ҳисоб-китоб қилинади. Тадбиркорлик субъекти одатда жорий солиқ актив билан жорий солиқ мажбуриятини ўзаро ҳисоб-китоб қилишга юридик бажариладиган ҳуқуққа эга бўлади, агар улар айнан бир солиқ идораси томонидан олинадиган фойда солиқларига тегишли бўлса ва ушбу солиқ идораси тадбиркорлик субъектига ягона соф тўловни амалга ошириш ёки олишга рухсат қилса.
Жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларда, гуруҳ ичига кирадиган бир тадбиркорлик субъектининг жорий солиқ активи гуруҳдаги бошқа тадбиркорлик субъектининг жорий солиқ мажбурияти билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши фақат шунда мумкин-ки, агар ушбу тадбиркорлик субъектлари соф тўловни амалага ошириш ёки олишга юридик бажариладиган ҳуқуққа эга бўлса ва тадбиркорлик субъектлари бундай соф тўловни амалга ошириш ёки олиш ёҳуд активни қоплаш билан мажбуриятни тўлашни бир вақтда амалга ошириш ниятида бўлса. 74 Тадбиркорлик субъекти, фақат қуйидаги ҳолда, муддати узайтирилган солиқ активилари билан муддати узайтирилган солиқ мажбуриятларини ўзаро ҳисоб-китоб қилиши керак:
- агар тадбиркорлик субъекти жорий солиқ активлари билан жорий солиқ мажбуриятларини ўзаро ҳисоб-китоб қилишга юридик бажариладиган ҳуқуққа эга бўлса;
- агар муддати узайтирилган солиқ активлари билан муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари айнан бир солиқ идораси томонидан қуйидаги тадбиркорлик субъектларидан олинадиган фойда солиғига тегишли бўлса:
солиққа тортиладиган айнан бир тадбиркорлик субъекти;
солиққа тортиладиган ҳар хил тадбиркорлик субъектлари муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари ёки активларининг катта суммалари тўланиши ёки қопланиши кутилаётган ҳар бир келгуси даврда жорий солиқ мажбуриятлари ва активларини соф асосда тўлаш ёки активларни қоплашни ва мажбуриятларни тўлашни бир вақтда амалга ошириш ниятида бўлса.
Ҳар бир вақтинчалик фарқ тикланиши муддатларининг батафсил графигини тузиш керак бўлмаслиги мақсадида, мазкур стандарт солиққа тортиладиган айнан бир тадбиркорлик субъектига тегишли муддати узайтирилган солиқ активи билан муддати узайтирилган солиқ мажбуриятини ўзаро ҳисоб-китоб қилинишини талаб этади, агар улар айнан бир солиқ идораси томонидан олинадиган фойда солиғига тегишли бўлса ва тадбиркорлик субъекти жорий солиқ активлари билан жорий солиқ мажбуриятларини ўзаро ҳисоб-китоб қилишга юридик бажариладиган ҳуқуққа эга бўлса.
Камдан-кам ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти ўзаро ҳисоб-китоб қилишга юридик бажариладиган ҳуқуқига ва фақат айрим даврларда, ҳаммасида эмас, соф асосда ҳисоблашишларни амалга ошириш ниятига эга бўлади. Бундай камдан-кам ҳолатларда, солиқ солинадиган бир тадбиркорлик субъектининг муддати узайтирилган солиқ мажбурияти унинг солиқ тўловларининг кўпайишига солиқ солинадиган бошқа тадбиркорлик субъектининг муддати узайтирилган солиқ активи унинг солиқ тўловларининг камайишига айнан бир даврда олиб келишини ишончли аниқлаш учун батафсил график тузилиши талаб этилиши мумкин.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish