С¤з боши ¤рнида


Асосий фаолият (операцион)дан пул маблағларининг оқими



Download 2,81 Mb.
bet132/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

7.1.3. Асосий фаолият (операцион)дан пул маблағларининг оқими.


Операцион фаолият натижасида келиб чиқадиган пул оқимларининг суммаси - тадбиркорлик субъекти, молиялаштиришнинг ташқи манбаларига мурожаат қилмасдан, ўз операцион фаолиятидан юзага келган қарзларини тўлаш, ўзининг операцион фаолиятини амалга ошириш қобилиятини сақлаш, дивидендларни тўлаш ва янги инвестициялар қилиш учун етарли бўлган пул оқимларини қай даражада ҳосил қилганлигини акс эттирувчи асосий кўрсаткичдир. Операцион фаолиятдан олдинги даврларда келиб чиққан пул оқимларининг алоҳида таркибий қисмлари тўғрисидаги маълумот, бошқа маълумотлар билан биргаликда, операцион фаолият бўйича ҳосил бўладиган келгуси пул оқимларини прогноз қилишда фойдалидир.
Операцион фаолият бўйича пул оқимлари асосан тадбиркорлик субъектининг асосий даромад келтирувчи фаолиятидан келиб чиқади. Бинобарин, улар асосан фойда ёки зарарни аниқлашда иштирок этадиган операциялар ёки бошқа ҳодисалар натижасида келиб чиқади. Операцион фаолиятдан пул оқимларига қуйидагилар мисол бўлади:
- товарларни сотиш ва хизматларни кўрсатишдан келиб тушган пул маблағлари;
- роялти, хизматлар ҳақи, комиссион тўловлар ва бошқа даромадлар қўринишида келиб тушган пул маблағлари;
- мол етказиб берувчиларга товарлар ва хизматлар учун тўловлар;
- ходимларга ва ходимлар номидан тўловлар;
- суғурта ташкилотининг суғурта полислари бўйича мукофотлари ва талабларлари, аннуитетлар ва бошқа суғурта тўловлари бўйича пул тушумлари ва пул тўловлари;
- фойда солиғи бўйича тўловлар ҳамда солиқларнинг қайтарилиши, агар улар молиявий ёки инвестицион фаолият билан аниқ боғлиқ бўлмаса; ва
- воситачилик ёки олди-сотди мақсадларида тузилган шартномалар бўйича пул тушумлари ва тўловлари.
Асосий воситани сотиш каби айрим операциялар, тан олинадиган фойда ёки зарарга киритиладиган фойда ёки зарарга олиб келиши мумкин. Бундай операцияларга тааллуқли пул оқимлари инвестицион фаолиятдан пул оқимлари бўлиб ҳисобланади. Аммо, БҲХС 16 “Асосий воситалар” да таъкидланишича, ижарага бериш ва кейинчалик сотиш учун мўлжалланган активларни ишлаб чиқариш ёки сотиб олиш учун қилинадиган тўловлар операцион фаолиятдан пул оқимларидир. Бундай активларни ижарага бериш ва кейинчалик сотишдан олинадиган пул тушумлари ҳам операцион фаолиятга тегишли пул оқимларидир.
Корхона қимматли қоғозлар ва қарзларни воситачилик ёки олди-сотди мақсадида сотиб олиши мумкин, бундай ҳолда, улар айнан қайта сотиш учун сотиб олинадиган товар-моддий заҳираларга тенглаштирилиши мумкин. Шунинг учун, воситачилик ёки олди-сотди учун мўлжалланган қимматли қоғозларнинг олди-сотдисидан келиб чиқадиган пул оқимлари операцион фаолият сифатида таснифланади. Худди шу тариқа, молиявий институтлар томонидан бериладиган бўнаклар ва кредитлар, одатда, операцион фаолияти сифатида таснифланади, чунки улар бундай тадбиркорлик субъектининг асосий даромад келтирувчи фаолиятига тегишлидир.
Корхона қуйидагилардан бирини қўллаган ҳолда операцион фаолияти бўйича пул оқимларини ҳисоботда кўрсатиши керак:
- бевосита усул, бунда ялпи пул тушумлари ва ялпи пул тўловларининг асосий тоифалари кўрсатилади ; ёки
- билвосита усул, бунда фойда ёки зарар пул маблағлари ҳаракатланмайдиган операцияларнинг ва ўтган ёки келгуси давр операцион пул тушумлари ёки тўловларининг ҳар қандай муддати узайтирилиши ёки ҳисобланишининг натижаларини, ҳамда инвестицион ёки молиявий пул оқимлари билан боғлиқ даромад ёки ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда тўғриланади.
Корхона операцион фаолият бўйича пул оқимларини бевосита усулни қўллаш орқали ҳисоботда кўрсатиши маъқулланади. Бевосита усулни қўллаш натижада келгуси пул оқимларини баҳолаш учун фойдали бўлиши мумкин бўлган ҳамда билвосита усулни қўллашда акс эттирилмайдиган маълумотлар таъминланади. Бевосита усул қўлланилганида, ялпи пул тушумлари ва ялпи пул тўловларининг асосий тоифалари тўғрисидаги маълумотни қуйидаги йўллар билан олиш мумкин:
- корхонанинг бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан; ёки
- умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган сотишдан тушум, сотиш таннархи (молиявий институтлар учун фоизлар ва шунга ўхшаш даромадлар ҳамда фоиз харажатлари ва шунга ўхшаш харажатлар) ва бошқа моддаларни қуйидагиларга тузатиш орқали:
давр мобайнида товар-моддий захиралардаги ва операцион дебиторлик ва кредиторлик қарзларидаги ўзгаришлар;
бошқа пул маблағлари ҳаракатланмайдиган моддалар; ва
инвестицион ёки молиявий фаолият бўйича пул оқимларини келтириб чиқарадиган бошқа моддалар.
Билвосита усул қўлланилганида, операцион фаолияти бўйича соф пул оқимлари қуйдагиларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, фойда ёки зарарни тузатиш орқали аниқланади:
-давр мобайнида товар-моддий захиралардаги ва операцион дебиторлик ва кредиторлик қарзларидаги ўзгаришлар ;
-эскириш, резервлар, муддати узайтирилган солиқлар, валюталар курсидаги фарқлардан олинган ўзлаштирилмаган фойда ва зарарлар, ва қарам тадбиркорлик субъектларининг тақсимланмаган фойдаси каби пул маблағлари ҳаракатланмайдиган моддалар; ва
-инвестицион ёки молиявий фаолият бўйича пул оқимларини келтириб чиқарадиган бошқа моддалар .
Муқобил равишда, операцион фаолияти бўйича соф пул оқимларини умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботда очиб берилган даромадлар ва харажатларни ҳамда давр мобайнида товар-моддий захиралардаги ва операцион дебиторлик ва кредиторлик қарзларидаги ўзгаришларни акс эттириш орқали билвосита усулда кўрсатиш мумкин.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish