7.1.5. Молиявий фаолиятдан пул оқимлари.
Молиявий фаолиятдан келиб чиқадиган пул оқимларини алоҳида кўрсатиш муҳимдир, чунки бу тадбиркорлик субъектини капитал билан таъминловчилар томонидан келгуси пул оқимларига бўлган талабларни башорат қилиш учун фойдалидир. Молиявий фаолият натижасида келиб чиқадиган пул оқимларининг мисоллари қуйида келтирилган:
a) акциялар ёки бошқа улушли инструментларни чиқаришдан келадиган пул тушумлари;
б) тадбиркорлик субъектининг акцияларини сотиб олиш ёки муомаладан чиқариш учун мулк эгаларига тўловлар;
в) қарз мажбуриятларини чиқариш, қарзлар бериш, векселлар, облигациялар, ипотекалар ва бошқа қисқа муддатли ёки узоқ муддатли қарз мажбуриятларини чиқаришдан олинган пул тушумлари;
г) қарзлар бўйича тўловлар;
д) ижарага олувчи томонидан молиявий ижара бўйича асосий мажбуриятини камайтириш учун қилинадиган тўловлар.
Хорижий валютадаги операциялар натижасида келиб чиқадиган пул оқимлари, ушбу пул оқими санасидаги тадбиркорлик субъектининг функционал валютасини хорижий валютага айирбошлаш курсини хорижий валюта суммасига кўпайтириш орқали тадбиркорлик субъектининг функционал валютасида акс эттирилиши лозим.
1-вазият: Ўртача тортилган курсдан фойдаланган холда хорижий валюталар билан операциялар.
2018 йил 12 мартда Сиз 600000 $ қабул қилдингиз. Сизнинг функционал валютангиз-евро. Долларнинг айрбошлаш курси 2018 йил 12 март ҳолатига: 1евро = $1,20. Ҳисобот даврида ўртача тортилган курс: 1евро =$1,25. Сизнинг ҳисоб сиёсатингиз ўртача тортилган курсдан фойдаланишни кузда тутмоқда. Ҳисоботда операция 480000 евро (600000 / 1,25) деб акс эттирилади.
2-вазият: Хорижий валюта алмашув курсининг мавжуд пул маблағларга таъсири.
Пул маблағларининг қолдиғи 2,4 млн $га тенг. Сизнинг функционал валютангиз – евро. 2018 йил 1 январ ҳолатига айрбошлаш курси: 1евро=$1,20. 2018 йил 31 декабр ҳолатига айрбошлаш курси: 1евро=$1,25. Евродаги даромад 8.000 $ миқдорида-бу операцион фаолиятда акс эттирилган валюта курслари фарқлари.
Хорижий шуъба тадбиркорлик субъектининг пул оқимлари, унинг ушбу пул оқимлари санасидаги функционал валютасини хорижий валютага айирбошлаш курси бўйича функционал валютасига ўтказилиши (қайта ҳисобланиши) лозим.
Хорижий валютада акс эттирилган пул оқимлари БҲХС 21 “Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари”га мувофиқ тарзда тақдим этилади. Бунда ҳақиқатдаги курсга тахминан тенг бўлган айирбошлаш курсини қўллашга рухсат этилади. Масалан, хорижий валютадаги операцияларни акс эттириш ёки хорижий шуъба тадбиркорлик субъектининг пул оқимларини бир валютадан бошқа валютага ўтказиш учун маълум давр учун ўртача тортилган айирбошлаш курси қўлланилиши мумкин. Бироқ, БҲХС 21-га мувофиқ хорижий шуъба тадбиркорлик субъектининг пул оқимларини функционал валютага ўтказишда ҳисобот даврининг оҳиридаги айирбошлаш курсини қўллашга рухсат этилмайди.
Хорижий валютани айирбошлаш курсларидаги ўзгаришлар натижасида пайдо бўладиган ўзлаштирилмаган фойда ва зарарлар пул оқимлари бўлиб ҳисобланмайди. Бироқ, хорижий валютада бўлган ёки хорижий валютада олиниши кутилаётган пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларига валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсири, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда, давр бошига ҳамда давр охирига бўлган ушбу пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини солиштириш мақсадида акс эттирилади. Бу сумма операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятлар бўйича пул оқимларидан алоҳида кўрсатилади, ва ушбу пул оқимларини давр охиридаги айирбошлаш курси бўйича ҳисоблаганда ҳосил бўладиган ҳар қандай фарқларни, агар бундай фарқлар бўлса, ўз ичига олади.
Фоизлар ва дивидендлар. Олинган ва тўланган фоизлар ва дивидендлар кўринишидаги пул оқимларининг ҳар бири алоҳида акс эттирилиши лозим. Уларнинг ҳар бири даврдан даврга изчил равишда операцион, инвестицион ёки молиявий фаолиятга тегишли пул оқими сифатида таснифланиши лозим.
Давр давомида тўланган фоизларнинг умумий суммаси, у фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботда харажат сифатида тан олиниши ёки БҲХС 23 “Қарзлар бўйича харажатлар”га мос равишда капиталлаштирилишидан қатъий назар, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилиши лозим.
Тўланган фоизлар ҳамда олинган фоиз ва дивидендлар молиявий институтлар учун, одатда, операцион пул оқимлари сифатида таснифланади. Бироқ, бошқа тадбиркорлик субъектларига нисбатан бундай пул оқимларини таснифлашда конценсус (ягона келишув) мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |