Мавзу бўйича тест саволлари
Жамлама молиявий ҳисоботлар қайси стандарт билан тартибга солинади.
МҲХС-5
МҲХС-8
МҲХС-27
МҲХС-38
Жамлама молиявий ҳисоботлар қайси компанияларда тузилади.
Банклар, акциадорлик жамиятлари ва компанияларда
Банклар ва акциядорлик корхоналарида
Акциядорлик корхоналари ва кичик корхоналарда
Акциядорлик жамияти ва масъулияти чекланган жамиятларда
Жамлама молиявий ҳисоботларга берилган таърифни аниқланг
Жамланган(консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар - бу гуруҳнинг молиявий ҳисоботлари бўлиб, унда бош ташкилот ва унинг шуъба тадбиркорлик субъектларининг активлари, мажбуриятлари, капитали, даромадлари, харажатлари ва пул оқимлари ягона иқтисодий фаолият юритувчи субъектга тегишли сифатида тақдим этилади.
Жамланган молиявий ҳисоботлар - бу гуруҳнинг молиявий ҳисоботлари бўлиб, шуъба тадбиркорлик субъектларининг активлари, мажбуриятлари, капитали, даромадлари, пул оқимлари ягона иқтисодий фаолият юритувчи субъектга тегишли сифатида тақдим этилади.
Жамланган молиявий ҳисоботлар бош ташкилот ва унинг шуъба тадбиркорлик субъектларининг активлари, капитали, даромадлари, харажатлари ва пул оқимлари ягона иқтисодий фаолият юритувчи субъектга тегишли сифатида тақдим этилади.
Жамланган(консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар - бу гуруҳнинг молиявий ҳисоботлари бўлиб, унда бош ташкилот ва унинг шуъба тадбиркорлик субъектларининг капитали, даромадлари сифатида тақдим этилади.
4. Компания 500,000 сўмлик солиқлар тўлагунча бўлган фойдани кўрсатди. Солиқ ставкаси 30% эди ва фоизлар кўринишидаги харажатлар йилига 125,000 сўмни ташкил қилган эди. Фоизларни қоплаш коффициенти қуйидагини ташкил қилади:
3,6
4,0
5,0
6,7
5. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуннинг 19-моддасига асосан Молиявий ҳисоботни қайси органларга тақдим этилади.
Солиқ органларига.
Таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга.
Давлат статистика органларига
Юқоридагиларнинг хаммасига.
6. Хўжалик юритувчи субъектларнинг жамланган йиллик молиявий ҳисоботи Қайси ташкилотлар учун ошкора ҳисобланади.
манфаатдор банкларга
биржаларга
инвесторлар ва кредиторларга
Юқоридагиларнинг хаммасига.
7. Очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари, суғурта компаниялари, банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва бошқа молия муассасалари ҳар йилги молиявий ҳисоботни уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўгрилигини аудиторлар тасдиқлагач, ҳисобот йили тугаганидан сўнг қачон эълон қилинади.
1 мартгача
1 апрелгача
1 майгача
молиявий ҳисобот сир сақланади, у эълон қилинмайди.
8. Жамлама молиявий ҳисоботлардаги балансга маълумотлар қайси бухгалтерия регистрдан олинади.
Бош дафтар
Журнал-ордер
Айланма қайднома
Мемориал ордер
9. Активлар балансда қандай тартибда гуруҳлаштирилади.
тўлов муддатининг камайиб бориши тартибида
ликвидлик даражасининг пасайиб бориши тартибида
консолидация қилинишининг камайиб бориши тартибида.
Муддатига кўра.
10. Агар жамлама молиявий ҳисоботларда давр мобайнида ҳисобланган даромад солиғи 173,000 сўмни ташкил қилган ва ушбу даврда ҳисобланган даромад солиғи 16,000 сўмга камайган (давр бошига қолдиқ – 36,000, давр охирига эса – 20,000). Давр учун фойда солиғи бўйича пул оқимларини ҳисобланг.
189,000 сўм
157,000 сўм
193,000 сўм
153,000 сўм
Do'stlaringiz bilan baham: |