С¤з боши ¤рнидаМавзу КОНСОЛИДАЦИЯЛАШ АСОСЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СТАНДАРТЛАРНИНГ ТАВСИФЛАНИШИ
МҲХС дарслик-2020-ТМИ
8.1. Жамланган ва алоҳида молиявий ҳисоботни тузиш (27-сон БҲХС).8.1.1. Стандартнинг мақсади ва қўллаш доираси.«Жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар» стандартнинг мақсади. Ушбу стандартнинг мақсади тадбиркорлик субъекти бир ёки бир нечта бошқа тадбиркорлик субъектларини назорат қилган ҳолларда жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш принципларини белгилашдан иборат. Стандарт ўз олдига қўйган мақсадга эришиш учун қуйидагиларни бажаришни талаб этади: - бир ёки бир нечта бошқа тадбиркорлик субъектлари (шуъба тадбиркорлик субъектлари)ни назорат қилувчи тадбиркорлик субъекти (бош ташкилот) жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар тақдим этишини талаб қилади; - назорат қилиш принципини таърифлайди ва назорат қилишни жамлаш (консолидациялаш) учун асос сифатида белгилайди; - инвестор инвестициялар объектини назорат қилаётгани ёки қилмаётгани ва, бинобарин, инвестициялар объектини жамлаш (консолидациялаш)ни амалга ошириши ёки амалга оширмаслиги лозимлигини аниқлаш учун назорат қилиш принципини қандай қўллашни кўрсатади; - жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларни тайёрлаш мақсадида бухгалтерия ҳисобига қўйиладиган талабларни белгилайди; ва - инвестицион тадбиркорлик субъекти тушунчасига таъриф беради ва инвестицион тадбиркорлик субъектининг муайян шуъба тадбиркорлик субъектларини жамлаш (консолидациялаш)га нисбатан истисно ҳолатни белгилайди. Ушбу стандартда бизнес бирлашувлари бухгалтерия ҳисобига қўйиладиган талаблар ва бизнес бирлаштирилганда амалга ошириладиган жамлаш (консолидациялаш), шу жумладан бунда юзага келадиган гудвилга уларнинг таъсири кўриб чиқилмайди (МҲХС 3 «Бизнес бирлашувлари»га . Бош ташкилот ҳисобланган тадбиркорлик субъекти жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар тақдим этиши лозим. Ушбу стандарт қуйида тавсифланган ҳоллардан ташқари барча тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади: - бош ташкилот, агар у қуйидаги шартларнинг барчасини қаноатлантирса, жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар тақдим этиши лозим эмас: бош ташкилотнинг ўзи бошқа тадбиркорлик субъектига тўлиқ ёки қисман қарам бўлган шуъба тадбиркорлик субъекти ҳисобланади ва унинг бошқа мулкдорлари, шу жумладан бошқа ҳолларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган мулкдорлар бош ташкилот жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар тақдим этмаслиги тўғрисида хабардор қилинган ва бунга қарши эътироз билдирмаган; бош ташкилотнинг қарз ва улушли инструментлари очиқ бозорда (ички ёки хорижий фонд биржасида ёки биржадан ташқари бозор, шу жумладан маҳаллий ва минтақавий бозорларда) айланмайди; бош ташкилот ҳар қандай турдаги инструментларни очиқ бозорга чиқариш мақсадида ўз молиявий ҳисоботларини қимматли қоғозлар бўйича комиссия ёки бошқа тартибга солувчи органга тақдим этмаган ва тақдим этиш жараёнида ҳам эмас; мазкур бош ташкилотнинг пировард ёки ҳар қандай оралиқ бош ташкилоти МҲХСга мувофиқ тайёрланган ва фойдаланиш учун очиқ бўлган жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларни тақдим этади. - меҳнат фаолиятини тамомлагандан сўнг тўланадиган мукофотлар режалари ёки БҲХС 19 «Ходимларнинг даромадлари» татбиқ этиладиган бошқа узоқ муддатли нафақалар тизимлари. - инвестицион тадбиркорлик субъекти ўз шуъба тадбиркорлик субъектларини ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган инвестициялар сифатидабаҳолаши лозим бўлса, жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар тақдим этиши шарт эмас. Download 2,81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |