Алоҳида молиявий ҳисоботлар барча ўринли МҲХСларга мувофиқ тайёрланиши лозим, бундан 10-бандда келтирилган ҳолат мустасно.
Қачонки тадбиркорлик субъекти алоҳида молиявий ҳисоботларни тайёрласа, у шуъба тадбиркорлик субъектлари, қўшма корхоналар ва қарам тадбиркорлик субъектларидаги инвестицияларни:
- таннархи бўйича;
- МҲХС 9 га мувофиқ ҳисобга олиши лозим.
Тадбиркорлик субъекти инвестицияларнинг ҳар бир тоифасини бир хил ҳисобга олиши лозим. Таннарх бўйича ҳисобга олинган инвестициялар МҲХС 5 “Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва давом эттирилмайдиган фаолиятлар”га мувофиқ ҳисобга олиниши лозим, қачонки улар сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланса (ёки сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган балансдан чиқариш гуруҳига киритилса). МҲХС 9га мувофиқ ҳисобга олинган инвестицияларнинг баҳоланиши бундай ҳолатларда ўзгармайди.
Агарда тадбиркорлик субъекти, БҲХС 28га мувофиқ, қарам тадбиркорлик субъектларидаги ёки қўшма корхоналардаги ўзининг инвестцияларини МҲХС 9 га мувофиқ ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган инвестициялар сифатида акс эттиришни танласа, у ушбу инвестицияларни ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботларида ҳам айнан шу тарзда ҳисобга олиши лозим.
Агарда бош ташкилотдан, МҲХС 10га мувофиқ, шуъба тадбиркорлик субъектидаги инвестициясини МҲХС 9 га мувофиқ ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган инвестициялар сифатида акс эттириш талаб этилса, бундай бош ташкилоти шуъба тадбиркорлик субъектидаги инвестициясини ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботларида ҳам айнан шу тарзда ҳисобга олиши лозим.
Қачонки бош ташкилотининг инвестицион тадбиркорлик субъекти мақоми тухтатилса, ёки у инвестицион тадбиркорлик субъектига ўзгартирилса, бундай ўзгариш мақомдаги ўзгариш содир бўлган санадан бошлаб қуйидагича ҳисобга олиниши лозим:
- қачонки бош ташкилотнинг инвестицион тадбиркорлик субъекти мақоми тухтатилганда бош ташкилот:
шуъба тадбиркорлик субъектидаги инвестицияни таннарх бўйича ҳисобга олиши лозим. Мақом ўзгариш санасидаги шуъба тадбиркорлик субъектининг ҳаққоний қиймати ушбу санадаги таннарх сифатида олиниши лозим;
шуъба тадбиркорлик субъектидаги инвестицияни МҲХС 9 га мувофиқ ҳисобга олишни давом эттириши лозим.
- қачонки тадбиркорлик субъекти инвестицион тадбиркорлик субъектига ўзгартирилса, у шуъба тадбиркорлик субъектидаги инвестицияни МҲХС 9 га мувофиқ ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган инвестиция сифатида ҳисобга олиши лозим. Шуъба тадбиркорлик субъектининг олдинги баланс қиймати билан инвестор мақомидаги ўзгариш санасидаги унинг ҳаққоний қиймати ўртасидаги фарқ фойда ёки зарар таркибида фойда ёки зарар сифатида тан олиниши лозим.
Ушбу шуъба тадбиркорлик субъектларига нисбатан бошқа умумлашган даромадда олдин тан олинган ҳар қандай ҳаққоний қиймат тўғриланишининг йиғилган миқдори худдики инвестицион тадбиркорлик субъекти мақомдаги ўзгариш санасида ушбу шуъба тадбиркорлик субъектларини ҳисобдан чиқаргандек ҳисобга олинади.
Тадбиркорлик субъекти шуъба тадбиркорлик субъектидан, қўшма корхонадан ёки қарам тадбиркорлик субъектидан оладиган дивидендини ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботларидаги фойда ёки зарарда тан олиши лозим, қачонки унинг дивиденд олиш ҳуқуқи юзага келса.
Қачонки бош ташкилот ўз гуруҳини тузилишини ўзининг бош ташкилоти сифатида янги тадбиркорлик субъектини ташкил этиш орқали қуйидаги мезонларга жавоб берадиган тарзда қайта ташкил этса:
- янги бош ташкилот дастлабки бош ташкилотнинг мавжуд улушли инструментлари эвазига улушли инструментларни эмиссия қилиш орқали дастлабки бош ташкилот устидан назоратга эга бўлса;
- янги гуруҳнинг ва дастлабки гуруҳнинг активлари ва мажбуриятлари бевосита қайта ташкил этишдан олдин ва кейин бир хил бўлса;
- қайта ташкил этишдан олдинги дастлабки бош ташкилотнинг мулкдорлари бевосита қайта ташкил этишдан олдин ва кейин дастлабки гуруҳнинг ва янги гуруҳнинг соф акивларида бир хил мутлақ ва нисбий улушларга эга бўлса,
ҳамда янги бош ташкилот ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботларида дастлабки бош ташкилотдаги ўзининг инвестициясини 10(а)-бандга мувофиқ ҳисобга олса, янги тадбиркорлик субъекти таннархни қайта ташкил этиш санасида дастлабки бош ташкилотнинг алоҳида молиявий ҳисоботларида акс эттирилган капитал моддаларидаги ўз улушининг баланс қийматида баҳолаши лозим.
Шунингдек, бош ташкилот бўлмаган тадбиркорлик субъекти ўзининг бош ташкилоти сифатида янги тадбиркорлик субъектини 13-банддаги мезонларни қаноатлантирадиган тарзда ташкил этиши мумкин. 13-банддаги талаблар бундай қайта ташкил этишларга нисбатан тенг тарзда қўлланилади. Бундай ҳолатларда, «дастлабки бош ташкилот» ва «дастлабки гуруҳ» дейилганданда «дастлабки тадбиркорлик субъекти» тушунилади.