С¤з боши ¤рнида


Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар (10–сон БҲХС)



Download 2,81 Mb.
bet143/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

8.2. Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар (10–сон БҲХС)

8.2.1. Стандартнинг мақсади ва қўллаш доираси.


БҲХС (IAS) 10 “Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар” стандартининг мақсади:
- хўжалик субъекти ўз ҳисоботларига ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар учун тузатишлар киритиши керак бўлган пайтни; ва
- хўжалик субъекти томонидан унинг молиявий ҳисоботларини эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси ҳамда ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар ҳақида ошкор этилиши керак бўлган маълумотлар.
Стандарт, агар ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар фаолият узлуксизлиги тўғрисидаги фаразнинг хўжалик субъекти учун ўринли эмаслигини кўрсатса, бундай хўжалик субъектининг молиявий ҳисоботлари фаолият узлуксизлиги асосида тайёрланмаслигини ҳам талаб этади. Ҳисобот давридан кейинги ҳодисаларни ҳисобга олишда ва уларни ошкор этишда қўлланилади.
Ушбу стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади:
Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар - ҳисобот даври тугаган сана билан молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси ўртасидаги оралиқда юзага келган, ижобий ва салбий, ҳодисалардир. Ҳодисалар икки ҳил бўла олади:
- ҳисобот даврининг охирида мавжуд бўлган шарт-шароитларни тасдиқлайдиган ҳодисалар (тузатишлар киритилишини талаб этадиган ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар);
- ҳисобот давридан кейин юзага келган шарт-шароитларни кўрсатадиган ҳодисалар (тузатишлар киритилишини талаб этмайдиган ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар).
Баъзи ҳолларда, хўжалик субъекти ўз молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботлар эълон қилинганидан сўнг акциядорларнинг тасдиғига ҳавола этиши талаб қилинади. Бундай ҳолларда, акциядорлар молиявий ҳисоботларни тасдиқлаган санасида эмас, балки молиявий ҳисоботлар эълон қилинган санасида улар эълон қилиш учун тасдиқланган бўлиб ҳисобланади.



1-амалий вазият: Хўжалик субъектининг раҳбарияти 2016 йилнинг 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий ҳисоботларнинг дастлабки тўпламини 2017 йилнинг 28 февралида якунлади. 2017 йилнинг 18 мартида Бошқарув аъзолари молиявий ҳисоботларни кўриб чиқди ва уларнинг эълон қилинишини тасдиқлади. Хўжалик субъекти ўз фойдасини ва бошқа танланган молиявий маълумотларни 2017 йилнинг 19 мартида эълон қилди. Молиявий ҳисоботлар акциядорлар ва бошқалар эътиборига 2017 йилнинг 1 апрелида тақдим этилди. Акциядорлар молиявий ҳисоботларни 2017 йилнинг 15 майида ўтказилган акциядорларнинг йиллик йиғилишида тасдиқлади ва тасдиқланган молиявий ҳисоботлар тартибга солувчи давлат идорасига 2017 йилнинг 17майида топширилди.
2017 йилнинг 18 мартида молиявий ҳисоботларнинг эълон қилиниши тасдиқланди (Бошқарув аъзолари молиявий ҳисоботларнинг эълон қилинишини тасдиқлаган сана)

Баъзи ҳолларда, хўжалик субъектининг раҳбарияти молиявий ҳисоботларни (ижрочи бўлмаган шахслардангина ташкил топган) кузатув кенгашига, молиявий ҳисоботлар улар томонидан тасдиқланиши учун, тақдим этиши талаб қилинади. Бундай ҳолларда, раҳбарият молиявий ҳисоботларни кузатув кенгашига тақдим этилишини тасдиқлаган сана молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси бўлиб ҳисобланади.




Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish