С¤з боши ¤рнида



Download 2,81 Mb.
bet29/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

5.2.2. Тан олиш ва баҳолаш


Ҳар бир тадбиркорлик субъекти МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботни МҲХСларга ўтиш санасига тайёрлаши ва тақдим этиши керак. Бу сана бухгалтерия ҳисобини МҲХСларга мувофиқ юритишнинг бошланиши бўлиб ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъекти ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида ва унинг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари қамраб олган ҳамма даврларда бир хил ҳисоб сиёсатларини қўллаши керак. Ушбу ҳисоб сиёсатлари МҲХС бўйича биринчи ҳисобот даврининг охирида кучга эга бўлган ҳамма МҲХСларга мос келиши лозим.
Тадбиркорлик субъекти МҲХСларнинг олдинроқ амалда бўлган бошқа таҳрирларини қўлламаслиги керак. Тадбиркорлик субъекти қўлланилиши ҳали шарт бўлмаган янги МҲХСни, мазкур МҲХСни муддатидан олдин қўллаш рухсат этилганида, қўллаши мумкин.

1-вазият: МҲХСларнинг энг охирги таҳририни изчил равишда қўллаш. Дастлабки маълумотлар “A” корхонанинг МҲХС бўйича биринчи ҳисобот даврининг охири 2017 йилнинг 31 декабрига тўғри келади. “A” корхона ушбу молиявий ҳисоботларидаги қиёсий маълумотларни фақат бир йил учун тақдим қилишга қарор қилди. Шунинг учун, унинг МҲХСларга ўтиш санаси 2016 йилнинг 1 январида иш куни бошига (ёки, эквивалент равишда, 2015 йилнинг 31 декабрида иш куни охирига) тўғри келади. “A” корхона ўзининг молиявий ҳисоботларини, 31 декабрда якунланадиган ва 2016 йилнинг 31 декабригача бўлган (шу жумладан 2016 йилнинг 31 декабрини ҳам ўз ичига олган) ҳар йили учун унинг олдинги Бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган тамойилларига (БҲУТга) мувофиқ тақдим қилган.
Талабларни қўллаш “A” корхона 2017 йилнинг 31 декабрида тугайдиган даврлар учун амалда бўлган (кучга кирган) МҲХСларни қуйидагиларга нисбатан қўллаши лозим:
- 2016 йилнинг 1 январ ҳолатига МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботни тайёрлашда ва тақдим қилишда;
- 2017 йилнинг 31 декабр ҳолатига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни (шунингдек 2016 йил учун қиёсий маълумотларни), 2017 йилнинг 31 декабрда якунланган йил учун умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботни, капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни ва пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни (шунингдек 2016 йил учун қиёсий маълумотларни) ҳамда очиб бериладиган маълумотларни (шунингдек 2016 йил учун қиёсий маълумотларни) тайёрлашда ва тақдим қилишда. Агар янги МҲХСнинг қўлланиши шарт бўлмаса, лекин муддатидан олдин қўлланишига рухсат этилса, “A” корхонага ушбу МҲХСни унинг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида қўллаш рухсат этилади, лекин талаб қилинмайди.

Бошқа МҲХСлардаги ўтиш даврига оид махсус талаблар МҲХСларни қўллайдиган тадбиркорлик субъекти томонидан ҳисоб сиёсатларига киритиладиган ўзгаришларга нисбатан қўлланилади; улар МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъектининг МҲХСларга ўтишига нисбатан қўлланилмайди.


Корхона ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида:
- МҲХСлар бўйича тан олиниши талаб қилинган барча активлар ва мажбуриятларни тан олиши керак;
- МҲХСлар тан олинишини рухсат этмайдиган активларни ва мажбуриятларни тан олмаслиги керак;
- олдинги БҲУТга кўра актив, мажбурият ёки капиталнинг битта тури сифатида тан олинган, лекин МҲХСларга мувофиқ актив, мажбурият ёки капиталнинг бошқа тури сифатида тан олинган моддаларни қайта таснифламаслиги керак;
- барча тан олинган активлар ва мажбуриятларни баҳолашда МҲХСларни қўллаши керак.
Корхона ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида қўллайдиган ҳисоб сиёсатлари у олдинги БҲУТ бўйича худди шу санага қўллаган ҳисоб сиёсатларидан фарқ қилиши мумкин. Бунинг натижасида юзага келадиган тузатишлар МҲХСларга ўтиш санадан олдин рўй берадиган операция ва ҳодисалар натижасида пайдо бўлади. Шу боис, тадбиркорлик субъекти ушбу тузатишларни МҲХСларга ўтиш санасида тўғридан-тўғри тақсимланмаган фойдада (ёки, ўринли бўлса, капиталнинг бошқа тоифасида) тан олиши керак.
Корхона МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида қўллайдиган ҳисоб сиёсатлари у олдинги БҲУТ бўйича худди шу санага қўллаган ҳисоб сиёсатларидан фарқ қилиши мумкин. Бунинг натижасида юзага келадиган тузатишлар МҲХСларга ўтиш санадан олдин рўй берадиган операция ва ҳодисалар натижасида пайдо бўлади. Шу боис, тадбиркорлик субъекти ушбу тузатишларни МҲХСларга ўтиш санасида тўғридан-тўғри тақсимланмаган фойдада (ёки, ўринли бўлса, капиталнинг бошқа тоифасида) тан олиши керак.
Мазкур МҲХС тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботи ҳамма МҲХСларга мувофиқ бўлиши талабидан иккита тоифадаги мустасно ҳолатларини белгилайди:
- бошқа МҲХСларнинг баъзи жиҳатларининг ретроспектив қўлланилишига йўл қўймайди;
- бошқа МҲХСларнинг баъзи талабларидан озод қилади.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish