Ҳисоблаш тамойили бўйича ҳисобни юритиш
Белгиланган вазифаларни бажариш учун молиявий хисобот ҳисоблаш тамойили асосида тузилиши зарур. У ҳисобга олиш мезонларига мувофиқ даромадни қачон ҳисобга олиш ва уни қачон ҳисоботларда акс эттириш кераклигини белгилайди. Ҳисоблаш тамойилига мувофиқ, товарлар сотилишидан олинган даромад, харидор ушбу товарларнинг эгаси бўлганда, яъни эгалик қилиш хуқуқи билан боғлик бўлган барча таваккалчиликлар ва мукофотлар унга ўтган пайтда ҳисобга олинади. Сотувчи ўз мажбуриятларини бажармагунча, даромад ҳисобга олинмаслиги лозим.
Фаолиятни узлуксизлиги
Молиявий ҳисобот одатда корхона фаолият кўрсатади ва яқин келажакда фаолият кўрсатишни давом эттиради деган фараз асосида тузилади. Шундай қилиб, фараз қилинадики, корхона тугатилиши ёки ўз фаолияти кўламини аҳамиятли равишда қисқартириш ёхуд тугатишга оид нияти ҳам йўқ ва бунга эҳтиёжи ҳам йўқ. Агар бундай ният ёки зарурият пайдо бўлса, молиявий ҳисобот бошқа асосда тузилиши ва бу қўлланилаётган асос ёритилиши зарур.
Тушунарлилик
Молиявий ҳисоботда тақдим эттирилган маълумотнинг асосий сифати, бу фойдаланувчилар томонидан тушунарли бўлишидадир. Бунда, фараз қилинадики, фойдаланувчилар хўжалик ва иқтисодий фаолият соҳасида, бухгалтерия ҳисоби соҳасида етарлича билимларга эга бўлиши, шунингдек талаб қилинадиган даражада қунт билан ҳаракат қилиш истаклари бўлиши лозим. Бироқ, мураккаб саволларга тааллуқли, фойдаланувчиларни иқтисодий қарорларни қабул қилиши учун ўринли бўлган маълумот, фақат маълум фойдаланувчилар томонидан тушуниш мураккаблиги сабабли чиқариб ташланиши мумкин эмас.
Ўринлилик
Фойдали бўлиш учун маълумот қарорлар қабул қилувчи фойдаланувчилар учун ўринли бўлиши керак. Фойдаланувчиларни иқтисодий қарорларига таъсир этиб, уларга ўтиб кетган, ҳозирги пайтда амалга ошириладиган ва келажакда бўладиган ҳодисаларни баҳолаш учун ёрдам берадиган ёки уларни тасдиқлайдиган ёхуд аввалги баҳоларни тузатиш имкониятини яратган маълумот ўринли деб ҳисобланади.
Муҳимлик
Маълумотнинг ўринлилигига унинг тавсифи ва муҳимлиги жиддий таъсир кўрсатади. Баъзи ҳолатларда фақат маълумот тавсифи унинг ўринлилигини аниқлаш учун етарли бўлмайди. Масалан, янги сегмент ҳақидаги маълумот, ҳисобот даврида ушбу янги сегмент томонидан эришилган натижалар муҳимлигидан қатъи назар таваккалчилик ва имкониятларни баҳолашга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.
Ишончлилик
Фойдали бўлиши учун маълумот шунингдек ишончли бўлиши керак. Маълумот агар унда аҳамиятли хато ёки билиб қилинган бузиб кўрсатишлар бўлмаса, фойдаланувчилар ушбу маълумотга ҳаққоният билан тақдим этилганлигига таяниши мумкин бўлса, ишончли деб ҳисобланади.
Ҳаққоний ва холис такдим этилиши
Фойдали бўлиши учун, маълумот хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи, операциялар натижалари, пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳаққоний ва холис тасаввур яратиши керак. Шундай килиб, масалан, мувозанат операциялар ва бошқа ҳодисаларни ва уларни амалга ошириш натижаси бўлган, тан олиш мезонларига жавоб берадиган компаниянинг активлари, мажбуриятлари ва капиталини ҳаққоний ва холис акс этгириши керак.
Мазмунининг шаклдан устунлиги
Агар ҳисоб-китоб ҳужжатларида ва молиявий ҳисоботда ахборот операциялар ва воқеаларнинг мазмунини ишончли даражада акс эттирса, бундай ахборот унинг ҳуқуқий шакли билангина эмас, балки моҳияти ва ҳақиқийлиги билан мувофиқ ҳолда ҳисобга олиниши ва тақдим этилиши зарур. Операциялар ва бошқа ҳодисаларнинг мазмуни уларнинг хуқуқий ёки белгиланган шаклига ҳар доим ҳам мувофиқ келмайди.
Молиявий ҳисоботдаги бетарафлик.
Молиявий ҳисоботда бериладиган ахборот ишончли бўлиши учун тахминлардан мустақил бўлиши лозим. Молиявий ҳисобот маълумотнинг танлаш ва такдим этиши билан қарорларни қабул қилинишига ёки олдиндан белгиланган натижа ёки якунга етишиш мақсадида фикрни шакллантиришга ўз таъсирини кўрсатса у бетараф деб ҳисобланиши мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик (консерватизм).
Қарорлар қабул қилишда эҳтиёткорлик қоидасига риоя қилиш активлар ва даромад қайтадан баҳоланмаслиги, мажбуриятлар ёки харажатлар эса етарлича баҳоланмаслигига йўл қўймаслик мақсадида ноаниқлик шароитида баҳо чиқариш учун зарурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |