С¤з боши ¤рнида


МҲХС (IFRS) бўйича молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг концептуал асослари



Download 2,81 Mb.
bet35/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

2.1.2. МҲХС (IFRS) бўйича молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг концептуал асослари

Маълумки бухгалтерия ҳисоби маълум бир хўжалик юритувчи субъект тўғрисида молиявий маълумотларни аниқлаш, кайта ишлаш ва молиявий ҳисобот шаклида фаолият юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатига қизиқувчи фойдаланувчиларга маълумотни етказиб беришни амалга оширадиган ахборот тизимдир. Бухгалтериянинг мақсади - турли фойдаланувчиларни маълумотга бўлган эҳтиёжини, ушбу маълумотни олиш учун энг кам сарф-харажатлар билан қондиришдир.


1. Фойдаланувчилар ва уларнинг ахборотга оид талаблари:
Бухгалтерия ҳисобид фойдаланувчилар томонидан фойдаланиладиган молиявий маълумот ҳажми ва тавсифи билан боғлиқ.







ички фойдаланувчилар, яъни корхона бошқарувчилари

ташқи фойдаланувчилар, яъни корхонадан ташқаридагилар


4-расм. Бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланувчилар.
Ўз навбатида бухгалтерия маълумотидан фойдаланувчиларнинг ушбу гурухларини фойдаланувчиларнинг қуйидаги туркумларига ажратиш мумкин:

  • корхонани бошқарувчилар;

  • субъектдан ташқарида бўлиб, унда бевосита молиявий манфаатга эга бўлганлар;

  • субъскт фаолиятида билвосита молиявий манфаатга эга бўлганлар.

Субъектдан ташқарида бўлиб, унда бевосита молиявий манфаатга эга бўлганларга қуйидагилар киради:

  • Мавжуд ва бўлғуси инвесторлар;

  • Мавжуд ва бўлғуси кредиторлар;

  • Харидорлар.

Субъект фаолиятида билвосита молиявий манфаатга эга бўлганларга қуйидагилар киради:

  • Солиқ органлари;

  • Тартибга солувчи органлар;

  • Статистик органлар;

  • Бошқа гуруҳлар (аудиторлар, маслаҳатчилар, истеъмолчилар гурухлари)

Молиявий ҳисоботни тузиш мақсадлари. Молиявий ҳисоботни тайёрлаш учун фойдаланиладиган бухгалтерия тамойилларини халқаро миқёсида бир шаклга келтириш мақсадида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари бўйича Қўмитаси (БҲХСҚ) тузилган. Ушбу Қўмита томонидан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (БҲХС) ишлаб чиқилиб чоп этилган ва ҳамма жойларда тадбиқ этиш ва риоя қилиш учун тавсия этилгандир.
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш каби БҲХСнинг асосий мақсадига эришиш учун қуйидагилар белгиланиши керак

  • вазифаларни ечиш учун талаб этиладиган молиявий маълумот;

  • ахборот тизимини тузиш тамойиллари;

  • молиявий ҳисобот элементлари.

Молиявий ҳисоботнинг мақсади молиявий аҳвол, фаолият натижалари ва молиявий аҳволдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот тақцим этишдан иборатдир. Ушбу маълумот кенг доирадаги фойдаланувчиларга қарорларни қабул қилиш учун зарурдир. Бутун дунёда молиявий ҳисоботнинг турли фойдаланувчиларининг талаблари ҳисобга олинганлиги сабабли юзага келиши мумкин бўлган фарқлар мавжуддир.
Турли шароитларнинг мавжудлиги молиявий ҳисобот элементларининг турлича таърифлари ишлатилишига олиб келди: масалан активлар, мажбуриятлар, капитал, даромад ва харажатлар. Улар, шунингдек, молиявий ҳисобот моддаларини тан олишда ҳар хил мезонлардан фойдаланиш ҳамда ушбу моддаларни баҳолаш учун ҳар хил асосларни маъқул деб ҳисоблашга сабаб бўлди. Бу эса молиявий ҳисоботни қўллаш доираси ва уларда очиб бериладиган маълумотларга ҳам таъсир кўрсатди.
Бухгалтерия ҳисобининг халкаро стандартлари бўйича Кенгаш молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш билан боғлиқ бўлган қоидалар, бухгалтерия ҳисоби стандартлари ва тартибларини уйғунлаштириш орқали ушбу фарқларни камайтиришни ўз зиммасига олди. Иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун фойдали бўлган маълумотни таъминлаб бериш мақсадида тайёрланадиган молиявий ҳисоботларга эътиборни қаратиш орқали, келгусида янада ҳам яхшироқ уйғунлаштиришга эришиш мумкин.




Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish