Кенгашнинг фикрича:
|
ушбу мақсадда тайёрланган молиявий ҳисоботлар аксарият фойдаланувчиларнинг умумий талабларига жавоб беради.
|
Чунки деярли барча фойдаланувчилар иқтисодий қарорларни қабул қилади, масалан, қуйидагилар тўғрисидаги қарорларни:
- улушли инвестицияларни қачон сотиб олиш, сақлаб туриш ёки сотиш,
- раҳбариятнинг масъулияти ёки бошқариш қобилиятини баҳолаш,
- корхоналар томонидан ўз ходимларига бошқа имтиёзларни бериш ва тўлаш қобилиятини баҳолаш,
- тадбиркорлик субъектига берилган қарз маблағлари бўйича таъминотни баҳолаш,
- солиқ сиёсатини аниқлаш,
- фойданинг тақсимланадиган қисмини ва дивидендларни аниқлаш,
- миллий даромад бўйича статистик маълумотларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш,
- корхоналар фаолиятини тартибга солиш.
Шунга қарамасдан, мамлакатлар ўз мақсадлари учун одатда бошқа ёки қўшимча талабларни белгилаши мумкинлигини Кенгаш таъкидлайди. Аммо, бу талаблар бошқа фойдаланувчиларнинг манфаатини кўзлаб чиқариладиган молиявий ҳисоботларга таъсир қилмаслиги керак; бундан ушбу молиявий ҳисоботлар мазкур фойдаланувчиларнинг талабларига жавоб берадиган холатлар истисно.
Молиявий ҳисоботлар, аксарият холларда, тикланадиган бошланғич қиймат ва номинал молиявий капитални сақлаб туриш концепциясига асосланган бухгалтерия ҳисоби моделига мувофиқ тайёрланади. Бошқа моделлар ва концепциялар иқтисодий қарорларни қабул қилиш учун фойдали бўлган ахборотни таъминлаш мақсадига эришиш учун муносиброқ бўлиши мумкин, лекин ҳозирги пайтгача бундай ўзгаришларни киритиш учун консенсусга эришилмаган.
Молиявий ҳисобот халқаро стандартларининг Концепутал асос шундан ишлаб чиқилган-ки, у бир қатор бухгалтерия ҳисоби моделлари ҳамда капитал ва капитални сақлаб туриш концепцияларига нисбатан қўлланилиши мумкин.
Молиявий ҳисоботнинг
концептуал асоси
|
Стандарт ҳисобланмайди. Концептуал асос молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим қилиш асосларини ташкил қиладиган қоидаларни белгилайди
|
Қуйидаги қоидалар яъни:
- Кенгашга янги стандартларни ишлаб чиқиш ва амалдаги стандартларни қайта кўриб чиқишда ёрдам беради;
- бухгалтерия ҳисоби бўйича муқобил ёндашувларни камайтириш ва уларни уйғунлаштириш учун асослар билан таъминлайди;
- аудиторларга молиявий ҳисоботнинг МҲХСга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисидаги хулосани шакллантиришда ёрдам беради;
- молиявий ҳисобот тайёрлайдиган хўжалик субъектларига МҲХСни қўллашда ёрдам беради.
Концептуал асос молиявий ҳисоботни ташқи фойдаланувчилар учун тайёрлаш ва тақдим этишнинг асослари бўлиб хизмат қиладиган концепцияларни белгилайди. Концептуал асоснинг мақсади қуйидагилар:
- келгусида янги МҲХСларни ишлаб чиқиш ва мавжуд МҲХСларни қайта кўриб чиқишда Кенгашга ёрдам бериш;
- МҲХСларда рухсат этилган муқобил ёндашувлар сонини камайтиришнинг асосларини таъминлаш орқали молиявий ҳисоботларни тақдим этиш билан боғлиқ бўлган қоидалар, бухгалтерия ҳисоби стандартлари ва тартибларининг уйғунлашишини жаддалаштиришда Кенгашга ёрдам бериш;
- миллий стандартларни ўрнатадиган идораларга миллий стандартларни ишлаб чиқишда (такомиллаштиришда) ёрдам бериш;
- молиявий ҳисоботларни тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектларига МҲХСни қўллашда ва МҲХСда шу пайтгача ўз аксини топмаган мавзулардаги масалаларни ечишда ёрдам бериш;
- аудиторларга молиявий ҳисоботларнинг МҲХСга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисидаги хулосани шакллантиришда ёрдам бериш;
- МҲХСга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларда акс эттирилган маълумотларни талқин қилишда молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга ёрдам бериш; ва
- МҲХС бўйича Кенгаш олиб бораётган фаолиятга қизиқиш билдирадиган томонларни МҲХСни ишлаб чиқишда у томонидан қўлланилган ёндашув тўғрисидаги маълумот билан таъминлаш.
Концептуал асосда қуйидагилар кўриб чиқилади:
- молиявий ҳисоботнинг мақсади;
- фойдали молиявий ахборотнинг сифат хусусиятлари;
- молиявий ҳисоботлар таркибини ташкил этувчи элементларнинг таърифи, тан олиниши ва баҳоланиши; ва
- капитал ва капитални сақлаб туриш концепциялари.
Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботнинг мақсади Концептуал асоснинг негизини ташкил этади. Концептуал асоснинг бошқа аспектлари, шу жумладан ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти концепцияси, фойдали молиявий ахборотнинг сифат хусусиятлари ва чекловлари, молиявий ҳисоботнинг элементлари, уларни тан олиш, баҳолаш, тақдим этиш ва очиб бериш, мақсаддан мантиқан келиб чиқади.
Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботнинг мақсади - ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектига ресурсларни ажратиш бўйича қарорларни қабул қилишда мавжуд ва потенциал инвесторлар, кредиторлар ва бошқа қарз берувчи ташкилотлар учун фойдали бўлган ушбу тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги молиявий ахборотни тақдим қилишдан иборат. Ушбу қарорлар улушли ва қарз инструментларини харид қилиш, сотиш ёки сақлаб туриш ҳамда кредитлар ва бошқа қарз турларини ажратиш ёки сўндириш тўғрисидаги қарорларни ўз ичига олади. Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлар ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборотни таъминлайди, бу эса ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг иқтисодий ресурслари ва уларга бўлган даъволар тўғрисидаги ахборотни ташкил этади.
Молиявий ҳисоботлар, шунингдек, ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг иқтисодий ресурслари ва уларга бўлган даъволардаги ўзгаришларни келтириб чиқарадиган операциялар ва бошқа ҳодисаларнинг таъсири тўғрисида ахборотни таъминлайди. Иккала турдаги ахборот ҳам тадбиркорлик субъектига ресурсларни ажратиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш учун фойдали бўлган маълумотни етказиб беради.
Молиявий ҳисобот, шунингдек, иловаларни (тушунтириш хати), қўшимча материаллар ва бошка маълумотларни ўз ичига олади. Масалан, у мувозанат, фойда ва зарарлар моддалари ҳақида, фойдаланувчилар эҳтиёжларини қондирувчи, қўшимча маълумотни акс эттириши мумкин. У, корхонага таъсир этадиган таваккалчилик ва ноаниқликларни, шунингдек мувозанатда акс эттирилмаган ҳар қандай ресурслар ва мажбуриятларни (фойдали қазилмалар заҳиралари каби) ёритиши мумкин. Географик ва саноат сегментлар, ва корхонага нархларни ўзгаришини таъсир этииш ҳақидаги маълумот ҳам қўшимча ахборот сифатида берилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |