С¤з боши ¤рнида



Download 2,81 Mb.
bet34/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

Талабларни қўллаш: “Камалак” фирмаси 2017 й 31 декабрда тугайдиган даврлар учун амалда бўлган (кучга кирган) МҲХСларни қуйидагиларга нисбатан қўллаши лозим:
2016 йил 1 январ ҳолатига МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботни тайёрлашда ва тақдим қилишда;
2017 йил 31 декабр ҳолатига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни (шунингдек 2016 й учун қиёсланадиган маълумотларни), 2017 йил 31 декабрда якунланган йил учун умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботни, капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни ва пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни (шунингдек 2016 йил учун қиёсланадиган маълумотларни) ҳамда очиб бериладиган маълумотларни (шунингдек 2016 йил учун қиёсланадиган маълумотларни) тайёрлашда ва тақдим қилишда.
Агар янги МҲХСнинг қўлланиши шарт бўлмаса, лекин муддатидан олдин қўлланишига рухсат этилса, “Камалак” фирмасига ушбу МҲХСни унинг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида қўллаш рухсат этилади, лекин талаб қилинмайди.

иккинчи, МҲХСлар тан олинишига йўл қўймадиган активлар ва мажбуриятларни тан олмаслиги керак;


учинчи, олдинги БҲУТга кўра актив, мажбурият ёки капиталнинг битта тури сифатида тан олинган, лекин МҲХСларга мувофиқ актив, мажбурият ёки капиталнинг бошқа тури сифатида тан олинган моддаларни қайта таснифламаслиги керак; ва
тўртинчи, барча тан олинган активлар ва мажбуриятларни баҳолашда МҲХСларни қўллаши керак.
Корхона ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида қўллайдиган ҳисоб сиёсатлари у олдинги БҲУТ бўйича худди шу санага қўллаган ҳисоб сиёсатларидан фарқ қилиши мумкин. Бунинг натижасида юзага келадиган тузатишлар МҲХСларга ўтиш санадан олдин рўй берадиган операция ва ҳодисалар натижасида пайдо бўлади. Шу боис, тадбиркорлик субъекти ушбу тузатишларни МҲХСларга ўтиш санасида тўғридан-тўғри тақсимланмаган фойдада (ёки, ўринли бўлса, капиталнинг бошқа тоифасида) тан олиши керак.
Мазкур МҲХС бошқа МҲХСларнинг баъзи жиҳатларини ретроспектив қўллашни тақиқлайди.
биринчи таъқиқ. Корхона субъекти қуйидаги истисноларни қўллаши керак:
- молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш;
- хежни ҳисобга олиш;
- назорат кучига эга бўлмаган улушлар;
- молиявий активларнинг танифланиши ва баҳоланиши;
- сингдирилган деривативлар
- давлат заёмлари.
иккинчи таъқиқ. МҲХС нинг бир қанча талабларидан озод бўлиш. корхона субъекти бир ёки бир қанча озод бўлишни танлаши мумкин.
Тадбиркорлик субъекти қуйидаги бир ёки ундан ортиқ истиснолардан фойдаланишга қарор қилиши мумкин:
- акцияга асосланган тўловлар бўйича операциялар;
- суғурта шартномалари;
- шартли таннарх;
- ижара;
- ҳисоботни бир валютадан бошқасига ўтказиш бўйича йиғилган фарқлар;
- шуъба тадбиркорлик субъекти, қарам тадбиркорлик субъекти ва қўшма корхоналарга инвестициялар;
- шуъба тадбиркорлик субъектлари, қарам тадбиркорлик субъектлари ва қўшма корхоналарнинг активлари ва мажбуриятлари;
- мураккаб молиявий инструментлар;
- олдин тан олинган молиявий инструментларни белгилаш;
- молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятларни дастлаб тан олишда уларнинг ҳаққоний қийматлари бўйича баҳолаш;
- объектларни фойдаланишдан чиқаришга тегишли бўлган ва асосий воситаларнинг таннархига киритилган мажбуриятлар;
- МҲХСШҚ 12 “Хизмат кўрсатиш бўйича концессион шартномалар” га кўраҳисобга олинган молиявий активлар ёки номоддий активлар;
- қарзлар бўйича харажатлар;
- харидорлардан активларни ўтказиш;
- молиявий мажбуриятларни уларнинг ўрнига улушли инструментларни бериш орқали сўндириш;
- кучли гиперинфляция;
- биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар
- конни очиқ усулда қазиш босқичидаги тозалаш харажатлари.
Корхона ушбу истисноларни ўхшашлик асосида бошқа моддаларга нисбатан қўлламаслиги керак.
Корхона томонидан МҲХСларга ўтиш санасида МҲХСларга мувофиқ қилинган тахминий баҳолашлари ушбу санада олдинги БҲУТларга мувофиқ қилинган тахминий баҳолашларига (ҳисоб сиёсатларидаги фарқларни акс эттириш учун тузатишлар киритилганидан кейин) мос келиши керак, агар бу тахминий баҳолашлар нотўғри эканлигига объектив далил бўлмаса.
Корхонанинг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари камида учта молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни, иккита фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботни, иккита алоҳида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботни (агар тақдим қилинадиган бўлса), иккита пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни ва иккита капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда тегишли изоҳларни, шу жумладан ҳамма тақдим қилинадиган ҳисоботларга қиёсланадиган маълумотларни, ўз ичига олиши керак.
Корхона олдинги БҲУТлардан МҲХСларга ўтиш унинг ҳисоботида кўрсатилган молиявий ҳолати, фаолиятининг молиявий натижалари ва пул оқимларига қандай таъсир ўтказганини тушунтириши керак.
МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- қуйидаги саналарнинг иккаласи учун ҳам ҳисоботларда олдинги БҲУТларга мос равишда акс эттирилган капитал билан МҲХСлар талабларига мувофиқ бўлган капитал ўртасидаги солиштирмани:
- МҲХСларга ўтиш санаси;
- корхонанинг олдинги БҲУТларга мос бўлган охирги йиллик молиявий ҳисоботи тақдим қилинган энг сўнгги даврнинг охири.
-корхзоанинг охирги йиллик молиявий ҳисоботлари қамраб олган энг сўнгги давр учун МҲХСларга мувофиқ бўлган жами умумлашган даромаднинг солиштирмаси. Бундай солиштирма айнан ўша давр учун олдинги БҲУТларга мувофиқ шаклланган жами умумлашган даромаддан, ёки, тадбиркорлик субъекти бундай жами умумлашган даромадни олдин ҳисоботларда кўрсатмаган бўлса, олдинги БҲУТларга мувофиқ шаклланган фойда ёки зарардан бошланиши керак.
- агар корхонанинг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида қадрсизланишдан олинган зарар биринчи марта тан олинган ёки қайта тикланган бўлса, тадбиркорлик субъекти томонидан МҲХСларга ўтиш санасидан бошланадиган даврда ушбу қадрсизланишдан олинган зарар тан олинган ёки қайта тикланганида БҲХС 36 “Активларнинг қадрсизланиши” билан очиб берилиши талаб қилинган маълумотларни.
Агар корхоан ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида асосий воситалар, инвестицион мулк ёки номоддий активнинг ҳаққоний қийматини уларнинг шартли таннархи сифатида олса (фойдаланса), ушбу тадбиркорлик субъекти МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботининг ҳар бир сатрида кўрсатилган модда бўйича ҳаққоний қийматларининг умумий суммаси ҳамда олдинги БҲУТлар бўйича кўрсатилган баланс қийматларига тузатишларнинг умумий суммасини очиб беришлари керак.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish