С¤з боши ¤рнида


Молиявий ҳолат (Бухгалтерия баланси)



Download 2,81 Mb.
bet40/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

2.1.4. Молиявий ҳолат (Бухгалтерия баланси).


Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган маълумотлар минимум даражада, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги суммаларни акс эттирадиган, сатрларда кўрсатиладиган моддаларини ўз ичига олиши лозим:
- асосий воситалар;
- инвестицион мулк;
- номоддий активлар;
- молиявий активларлар бўйича кўрсатилган суммалардан ташқари;
- улуш бўйича ҳисобга олиш усули бўйича ҳисобга олинган инвестициялар;
- биологик активлар;
-товар-моддий захиралар;
- савдо бўйича ва бошқа дебиторлик қарзлари;
- нақд пуллар ва нақд пул эквивалентлари;
- МҲХС 5 «Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва давом эттирилмайдиган фаолият» га мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган активлар ва сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариладиган моддаларнинг гуруҳларига киритилган активлар жами;
- савдо бўйича ва бошқа кредиторлик қарзлари;
- резервлар;
- молиявий мажбуриятлар;
- БҲХС 12 «Фойда солиғи» да таърифланганидек, жорий солиқ бўйича мажбуриятлар ва активлар;
- БҲХС 12 да таърифланганидек, муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари ва муддати узайтирилган солиқ активлари;
- МҲХС 5 га мувофиқ сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариладиган моддаларнинг гуруҳларига киритилган мажбуриятлар;
- капитал таркибида акс эттирилган, назорат кучига эга бўлмаган улушлар; ва
- бош ташкилотнинг мулк эгаларига тегишли бўлган, чиқарилган капитал ва капиталдаги резервлар.
Корхоналар молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг сатрларида кўрсатиладиган қўшимча моддаларини, сарлавҳаларни ва жамиларни тақдим этиши лозим, қачонки бундай тақдим этиш тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолатини тушунишда ўринли бўлса.
Агар корхона ўзининг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботида жорий ва узоқ муддатли активларни ҳамда жорий ва узоқ муддатли мажбуриятларни алоҳида туркумлар сифатида акс эттирса, у муддати узайтирилган солиқ активларини (мажбуриятларини) жорий активлар (мажбуриятлар) сифатида таснифламаслиги лозим.
Мазкур стандарт тадбиркорлик субъекти томонидан моддаларни акс эттириш тартибини ёки шаклини белгиламайди. Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида тақдим этилиши ўринли бўлган моҳияти ёки вазифаси жиҳатидан етарлича фарқланадиган моддаларнинг рўйхати келтирилган. Шу билан бирга:
- моддалар ҳисоботнинг алоҳида сатрларида кўрсатилади, қачонки модданинг ёки ўхшаш моддалар гуруҳининг ҳажми, хусусияти ёки вазифаси тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолатини тушуниш учун ушбу моддаларнинг алоҳида тақдим этилишини талаб этса; ва
- корхонанинг молиявий ҳолатини тушунишда ўринли бўлган маълумотларни таъминлаш учун, фойдаланилган тавсифлар ва моддаларнинг ёки ўхшаш моддалар гуруҳининг тартиби тадбиркорлик субъекти ва унинг операцияларининг моҳиятидан келиб чиқиб ўзгартирилиши мумкин. Масалан, молия ташкилотининг фаолиятини тушуниш учун ўринли бўлган маълумотларни таъминлаш мақсадида молия ташкилоти юқоридаги тавсифларни ўзгартириши мумкин.
Корхона қуйидагиларни баҳолаш асосида қўшимча моддаларни алоҳида тақдим этиш тўғрисида қарор қилади:
- активларнинг хусусияти ва ликвидлилиги;
- корхона ичида активларнинг вазифаси; ва
- мажбуриятларнинг суммаси, хусусияти ва муддати.
Активларнинг турли гуруҳлари учун турли баҳолаш асосларини қўллаш шуни кўзда тутадики, улар хусусияти ёки вазифаси бўйича фарқланади ва шу туфайли, тадбиркорлик субъекти уларни алоҳида сатрларда кўрсатиладиган моддалар сифатида акс эттиради. Масалан, асосий воситаларнинг турли гуруҳлари БҲХС 16 га мувофиқ таннарх ёки қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисобга олиниши мумкин.
Жорий ва узоқ муддатли моддаларни фарқлаш.
Корхона жорий ва узоқ муддатли активларни ҳамда жорий ва узоқ муддатли мажбуриятларни ўзининг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботида алоҳида гуруҳлар сифатида тақдим этиши лозим, ликвидлилик асосида тақдим этиш ишончли ва ўринлироқ бўлган маълумотларни таъминлайдиган ҳолат бундан мустасно. Агар бу истисно қўлланилса, тадбиркорлик субъекти барча активларни ва мажбуриятларни уларнинг ликвидлилиги бўйича тақдим этиши лозим.
Тақдим этишнинг қайси усули қабул қилинишидан қатъий назар, тадбиркорлик субъекти:
- ҳисобот давридан сўнг ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган ва
- ҳисобот давридан сўнг ўн икки ойдан ортиқ бўлган давр мобайнида қопланиши ёки сўндирилиши кутиладиган суммаларни бирлаштирган ҳолда ўз ичига оладиган ва сатрларда кўрсатиладиган ҳар бир актив ва мажбуриятнинг ўн икки ойдан ортиқ даврдан сўнг қопланадиган ёки сўндириладиган суммасини очиб бериши лозим.
Корхона алоҳида аниқланадиган фаолият цикли мобайнида товарлар ёки хизматларни етказиб берганида, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда жорий ва узоқ муддатли активлар ва мажбуриятларни алоҳида, яъни айланма капитал сифатида узлуксиз тарзда айланаётган соф активларни тадбиркорлик субъектининг узоқ муддатли фаолиятида фойдаланиладиган соф активлардан фарқлаган ҳолда, кўрсатиш фойдали маълумотни таъминлайди. У жорий операцион давр ичида ўзлаштирилиши кутилган активларни ва айнан бир хил давр ичида сўндирилиши лозим бўлган мажбуриятларни ҳам ажратиб кўрсатади.
Баъзи корхоналар, масалан молия ташкилотлари, учун активларни ва мажбуриятларни ликвидлиликнинг ўсувчи ёки камаювчи тартибида тақдим этиш ишончли ва жорий/узоқ муддатли туркумларга ажратиб тақдим этишга нисбатан ўринлироқ бўлган маълумотларни таъминлайди, чунки тадбиркорлик субъекти аниқ операцион цикл мобайнида товарлар ёки хизматларни етказиб беришни амалга оширмайди.
Корхонага унинг айрим активларини ва мажбуриятларини жорий/узоқ муддатли туркумларга таснифлаб, бошқаларини ликвидлилик тартибида тақдим этишга рухсат этилади, қачонки бу ишончли ва ўринлироқ бўлган маълумотларни таъминласа. Моддаларни аралашган тартибда тақдим этиш учун зарурият тадбиркорлик субъекти томонидан ҳар хил турдаги фаолиятлар амалга оширилганида юзага келиши мумкин.
Активлар ва мажбуриятлар ўзлаштирилишининг кутилган саналари тўғрисидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектининг ликвидлилигини ва тўловга лаёқатлилигини баҳолашда фойдалидир.
МҲХС 7 “Молиявий инструментлар: маълумотларни очиб бериш” молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг сўндириш саналарини очиб беришни талаб этади. Молиявий активлар савдо бўйича ва бошқа дебиторлик қарзларини ўз ичига олади, ва молиявий мажбуриятлар савдо бўйича ва бошқа кредиторлик қарзларини ўз ичига олади.
Товар-моддий захиралар каби номонетар активлар қопланишининг кутилган санаси ва резервлар каби мажбуриятларни сўндиришнинг кутилган санаси тўғрисидаги маълумотлар ҳам фойдалидир, бунда активлар ва мажбуриятлар жорий сифатида ёки узоқ муддатли сифатида таснифланишидан қатъий назар. Масалан, тадбиркорлик субъекти ҳисобот давридан сўнг ун икки ойдан ортиқ бўлган даврда қопланиши кутилган товар-моддий захиралар суммасини очиб беради.
Жорий активлар. Корхона активни жорий сифатида таснифлаши лозим, қачонки:
- одатий операцион цикли давомида активни пулга айлантиришни мўлжаллаган бўлса, ёки уни сотишни ёки истеъмол қилишни режалаштирилган бўлса;
- асосан савдо учун активни ўзида сақлаган бўлса;
- ҳисобот давридан сўнг ўн икки ой ичида пулга айлантиришни мўлжаллаган бўлса;
- актив (БҲХС 7 да таърифланганидек) пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти бўлса, бунда ҳисобот давридан сўнг камида ўн икки ой мобайнида актив алмаштирилиши ёки мажбуриятни сўндириш учун фойдаланилиши тақиқланмаган бўлса.
Корхона бошқа барча активларни узоқ муддатли сифатида таснифлаши лозим. Мазкур стандарт узоқ муддатли хусусиятга эга моддий, номоддий ва молиявий активларни қамраб олишда “узоқ муддатли” атамасидан фойдаланади. У муқобил таъриф ишлатилишини, маъно тушунарли бўлганида, тақиқламайди.
Корхона фаолиятининг операцион цикли активларни қайта ишлаш учун сотиб олиш билан уларни пул маблағларига ёки уларнинг эквивалентларига айлантириш ўртасидаги муддатдир. Корхонанинг одатий операцион циқли аниқ фарқлай олинадиган бўлмаса, у ўн икки ойга тенг деб ҳисобланади.
Жорий активлар одатий операцион цикл давомида сотиладиган, истеъмол қилинадиган ёки пулга айлантириладиган (товар-моддий захиралар ва савдо бўйича дебиторлик қарзлари каби) активларни ўз ичига олади, бунда ҳаттоки уларнинг ҳисобот давридан сўнг ўн икки ой мобайнида пулга айлантирилиши кутилмаса ҳам. Жорий активлар асосан савдо учун мўлжалланган активларни (масалан, МҲХС 9 даги сотиш учун мўлжалланган активлар таърифига жавоб берадиган айрим молиявий активлар) ва узоқ муддатли молиявий активларнинг жорий қисмини ҳам ўз ичига олади.
Жорий мажбуриятлар. Тадбиркорлик субъекти мажбуриятни жорий сифатида таснифлаши лозим, қачонки:
-одатий операцион цикли давомида мажбуриятни сўндиришни мўлжаллаган бўлса;
- савдо учун мажбуриятни ўзида сақласа;
- мажбурият ҳисобот давридан сўнг ўн икки ой ичида сўндирилиши лозим бўлса;
- мажбуриятнинг сўндирилишини ҳисобот давридан сўнг камида ўн икки ой муддатга узайтириш бўйича шартсиз ҳуқуққа эга бўлмаса.
Мажбуриятнинг, контрагентнинг ҳоҳиши бўйича, уни улушли инструментлар чиқариш орқали сўндирилишига олиб келиши мумкин бўлган шартлари, унинг таснифланишига таъсир этмайди.
Баъзи жорий мажбуриятлар, масалан савдо бўйича кредиторлик қарзлари ҳамда ходимлар ва бошқа операцион харажатлар бўйича айрим ҳисобланган суммалар, тадбиркорлик субъектининг одатий операцион цикли давомида ишлатиладиган айланма капиталнинг қисми ҳисобланади.
Корхона бундай операцион моддаларни жорий мажбуриятлар сифатида таснифлайди, ҳаттоки агарда улар ҳисобот давридан сўнг ўн икки ойдан ортиқ бўлган даврда сўндирилиши лозим бўлса ҳам. Корхона активларини ва мажбуриятларини таснифлаш мақсадида айнан бир хил одатий операцион цикли қўлланилади. Агар корхонанинг одатий операцион цикли аниқ фарқлай олинадиган бўлмаса, у ўн икки ойга тенг деб ҳисобланади.
Бошқа жорий мажбуриятлар одатий операцион цикли давомида сўндирилмайди, бироқ ҳисобот давридан сўнг ўн икки ой ичида сўндирилиши лозим бўлади ёки асосан савдо учун мўлжалланган бўлади. Бунга, МҲХС 9 даги сотиш учун мўлжалланган активлар таърифига тўғри келмайдиган айрим молиявий мажбуриятлар, банк овердрафтлари, узоқ муддатли молиявий мажбуриятларнинг жорий қисми, тўланиши лозим бўлган дивидендлар, фойда солиқлари ва бошқа носавдо кредиторлик қарзлари мисол бўлади.
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда акс эттириладиган маълумотлар. Корхона молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда, изоҳларда, унинг фаолиятига тўғри келадиган равишда таснифланган ва акс эттирилган, сатрларда кўрсатиладиган моддаларининг иккиламчи батафсилроқ қилиб таснифланган моддаларини очиб бериши лозим. Иккиламчи таснифлашда тақдим этиладиган тафсилот даражаси МҲХСларнинг талабларига ва қамраб олинган моддаларнинг катталиги, хусусияти ва вазифасига боғлиқ бўлади. Тадбиркорлик субъекти иккиламчи таснифлашнинг асосини аниқлашда 58-бандда белгиланган омиллардан ҳам фойдаланади. Очиб бериладиган маълумотлар ҳар бир модда учун фарқланади, масалан:
- Асосий воситалар БҲХС 16 га мувофиқ туркумларга ажратилади;
- Дебиторлик қарзлари харидорларнинг (савдо бўйича) дебиторлик қарздорлиги, ўзаро боғлиқ томонларнинг дебиторлик қарздорлиги, бўнакларга ва бошқа тўлов суммаларига ажратилади;
- Товар-моддий захиралар, БҲХС 2 “Товар-моддий захиралар” га мувофиқ, товарлар, ишлаб чиқариш захиралари, хом-ашёлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотлар каби туркумларга ажратилади;
- резервлар ходимларнинг даромадлари бўйича мажбуриятлар ва бошқа моддаларга ажратилади; ва
- акциядорлик капитали ва капиталдаги резервлар тўланган капитал, қўшилган капитал ва резервлар каби ҳар хил туркумларга ажратилади.
Корхона молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда, капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда ва изоҳларда қуйидагиларни очиб бериши лозим:
- акциядорлик капиталининг ҳар бир туркуми бўйича:
- чиқаришга рухсат этилган акцияларнинг сони;
- чиқарилган ва тўлиқ тўланган акцияларнинг сони ҳамда чиқарилган, лекин тўлиқ тўланмаган акцияларнинг сони;
- ҳар бир акциянинг номинал қиймати, ёки акциялар номинал қийматга эга эмаслиги;
- муомаладаги акциялар сонининг давр бошига ва охирига солиштирмаси;
- ушбу туркумга бириктириладиган ҳуқуқлар, имтиёзлар ва чекловлар, жумладан дивидендларни тақсимлаш ва капитални қайтариш бўйича чекловлар,
- корхона ёки унинг шуъба ёки қарам тадбиркорлик субъектлари эгалик қилаётган бошқа тадбиркорлик субъектидаги улушлари; ва
- опционлар ва акцияларни сотиш шартномалари бўйича чиқариш учун сақланаётган акциялар, шу жумладан уларнинг шартлари ва суммалари; ва
- капиталдаги ҳар бир резервнинг хусусияти ва мақсадининг тавсифи.
МҲХСга ўтишда тайёрланадиган бошланғич молиявий ҳолат бўйча ҳисобот тайёрлаш бўйича ҳолат. Компания молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни БҲМС талаблари бўйича тайёрлар эди. МҲХС атамаси бўйича Бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган тамойилларига (БҲУТга) мувофиқ тақдим қилган.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish