2-жадвал Компаниянинг БҲХС талаблари бўйича тайёрланган молияқий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботи (Бухгалтерия баланси).
АКТИВЛАР
(ш.б.)
Узок муддатли активлар
Асосий воситалар
100000
Номоддий активлар
30000
Жами узоқ муддатли активлар:
130000
Жорий активлар
Товар-моддий заҳиралар
50000
Олинадиган ҳисобварақлар
30000
Пул маблаглари
20000
Жами жорий активлар:
100000
ЖАМИ АКТИВЛАР
230000
ХУСУСИЙ КАПИТАЛ ВА МАЖБУРИЯТЛАР
ХУСУСИЙ КАПИТАЛ
Устав капитали
40000
Тақсимланмаган фойда
60000
Резерв капитали (асосий воситаларни қайта баҳолаш)
10000
ЖАМИ ХУСУСИЙ КАПИТАЛ
110000
Узоқ муддатли мажбуриятлар
Узоқ муддатли кредит ва қарзлар
70000
Жорий мажбуриятлар
Кредиторлик карзлари
40000
Кредит ва қарзлар
10000
Жами қисқа муддатли мажбуриятлар
50000
ЖАМИ МАЖБУРИЯТЛАР
120000
ЖАМИ ХУСУСИЙ КАПИТАЛ ВА МАЖБУРИЯТЛАР
230000
Компаниянинг БҲМС талаблари бўйича тайёрланган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботини таҳлил қилиб, уни МҲХСга ўтказиш санасида қуйидаги тузатишларни амалга ошириш керак.
Компания ҳар йили БҲМС га мувофиқ ҳукумат томонидан белгиланган индекслар асосида ўтказиладиган йиллик қайта баҳолашни ўтказган. МҲХСда эса бундай қайта баҳолашлар кўзда тутилмайди. Компания хусусий капитали таркибидаги қайта баҳолаш бўйича йиғилган заҳирани тақсимланмаган фойдага ўтказиши керак. Компания асосий воситаларининг бошланғич суммасини қайта тиклаши ва МҲХС бўйича танланган фойдали муддати, қолдиқ қиймати ва усулга мувофиқ эскириш ҳисоблаши керак. Амалий соддаштириш учун компания МҲХС 1 га кўра Г5-Г8Б истисноларни танлаган. МҲХС га ўтиш санасида барча асосий воситалар учун шартли бошланғич қийматни танлаган. Натижада барча асосий воситаларнинг умумий баланс қиймати 30000 ш.б.га ошган.
Компания асосий воситалари таркибида МҲХС га ўтиш санасигача сотиш учун мўлжалланган 5000 ш.б. асосий восита бор. Бу МҲХС (IFRS) 5 “Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар” стандарти талабларига кўра “Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар” счётига ўтказилиши керак.
Номоддий активлар таркибида компания томонидан тайёрланган 13000 ш.б. бренд бўлиб, у МҲХС (IAS) 38 “Номоддий активлар” га кўра номоддий актив сифатида қаралмайди ва ҳисобдан чиқарилиши керак.
Захиралар моддаларининг айримлари соф сотиш қиймати 4000 ш.б.га камайган. Бу МҲХС (IAS) 2 “Товар-моддий захиралар” талаби, БҲМС бўйича қайта баҳоланмаган.
МҲХС (IAS) 39 “Молиявий инструментлар”стандартига кўра 2000 ш.б. дебиторлик қарздорлиги қайтмаслиги сабабли ҳисобдан чиқариш керак эди. БҲМС бўйича бу қарздорлик зарар сифатида ҳисобдан чиқарилмади.
БҲМС бўйича компания ходимлари учун таътил тўлови учун захира ҳосил қилмаган. МҲХС (IAS) 1 “Ходимларнинг даромадлари”талабига кўра 3000 ш.б. заҳира ҳосил қилиш керак.
Узоқ муддатли кредит ва қарзлар моддасида 10000 ш.б. миқдорда МҲХС га ўтилгандан сўнг 12 ой давомида тўланадиган сумма бор.
Тақсимланмаган фойдани тузатиш (асосий воситани қайта баҳолашдан ташқари) МҲХС (IAS) 12 “Фойда солиқлари”га мувофиқ солиқ бўйича вақтинчалик фарқларга олиб борилади. МҲХС га ўтиш санасидаги солиқ стивкаси 15 фоиз.
Талаб қилинади: Компаниянинг МҲХС га ўтиш санасига молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини тайёрланг.