Корхона фаолият юритадиган асосий иқтисодий муҳит бўлиб одатда у асосан пул маблағини ишлаб топадиган ва сарфлайдиган муҳит ҳисобланади. Корхона ўзининг функционал валютасини аниқлашда қуйидаги омилларни инобатга олади:
- валюта, қайсики:
асосан товарлар ва хизматларнинг сотиш нархларига таъсир қилади (бу кўп ҳолларда унинг товарлари ва хизматларининг сотиш нархлари белгиланадиган ва ҳисоб-китоб қилинадиган валюта бўлади);
асосан рақобат шартлари ва тартиб қоидалари унинг товарлари ва хизматларининг сотиш нархларини аниқлайдиган мамлакатнинг валютаси.
- товарлар ёки хизматларни таъминлашда асосан ишчи кучи, хом-ашё ва бошқа харажатларга таъсир қиладиган валюта (бу кўп ҳолларда бундай харажатлар белгиланадиган ва ҳисоб-китоб қилинадиган валюта бўлади).
Қуйидаги омиллар ҳам тадбиркорлик субъектининг функционал валютасининг далилини таъминлаши мумкин:
- молиялаштириш фаолиятларидан (яъни, қарз ва улушли инструментларни чиқариш) фондлар ҳосил қилинадиган валюта.
- операцион фаолиятларидан тушумлар одатда сақланадиган валюта.
Қуйидаги қўшимча омиллар хориждаги бўлинманинг функционал валютасини ҳамда унинг функционал валютаси ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг функционал валютаси билан бир хил бўлишини аниқлашда инобатга олинади (ушбу ҳолатда ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти шуъба, бўлинма, қарам тадбиркорлик субъекти, ёки қўшма корхона сифатида хориждаги бўлинмага эга тадбиркорлик субъектидир):
- хориждаги бўлинманинг фаолиятлари автономликнинг сезиларли даражасида амалга оширилмасдан, балки ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг кенгайтирилгани сифатида амалга оширилади. Ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг кенгайтирилганига мисол тариқасида, хориждаги бўлинма фақатгина ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектидан импорт қилинган товарларни сотадиган ва унга тушумларни ўтказадиган ҳолатни келтириш мумкин.
Автономликнинг сезиларли даражасига мисол тариқасида, фаолият ўзининг маҳаллий валютасида сезиларли даражада пул маблағи ва бошқа монетар моддаларни тўплайдиган, харажатларни амалга оширадиган, даромад топадиган ва қарз олишларни ташкил этадиган ҳолатни келтириш мумкин.
- ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти билан операциялар хориждаги бўлинманинг кўп ёки кам улушини ташкил этиши.
- хориждаги бўлинманинг пул оқимларининг ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг пул оқимларига бевосита таъсир этиши ва унга ўтказиш учун осонгина мавжуд бўлиши.
- хориждаги бўлинманинг пул оқимлари ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилиши мумкин бўлган маблағларсиз жорий ва одатда кутилган қарз мажбуриятларини қоплашга етарли бўлиши.
Юқоридаги белгилар аралашган бўлса ва функционал валюта аниқ намоён бўлмаса, раҳбарият кўзда тутилган операциялар, ҳодисалар ва шароитларнинг иқтисодий оқибатларини ҳолисона акс эттирадиган функционал валютани аниқлашда ўзининг ҳукмидан фойдаланади. Ушбу ёндашувнинг бир қисми сифатида, раҳбарият тадбиркорлик субъектининг функционал валютасини аниқлашда қўшимча далилни таъминлашга мўлжалланган асосий белгиларга эътибор беради.
Тадбиркорлик субъектининг функционал валютаси унга тегишли операциялар, ҳодисалар ва шароитларни акс этитради. Шу туфайли, бир марта аниқлангандан сўнг, функционал валюта ушбу операциялар, ҳодисалар ва шароитларда ўзгариш бўлмагунча ўзгармайди.
Агарда функционал валюта гиперинфляцияли иқтисодиётининг валютаси бўлса, тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботлари БҲХС 29 «Гиперинфляцияли иқтисодиётларда молиявий ҳисобот бериш» га мувофиқ қайта ҳисобланади. Тадбиркорлик субъекти, масалан, мазкур Стандартга мувофиқ аниқланган функционал валютадан бошқа валютани ўзининг функционал валютаси сифатида (масалан, унинг бош ташкилотининг функционал валютасини) қабул қилиш орқали БҲХС 29 га мувофиқ қайта ҳисоблашни четлаб ўта олмайди.
Хориждаги бўлинмага соф инвестиция. Корхона хориждаги бўлинмадан олинадиган ёки унга тўланадиган монетар моддага эга бўлиши мумкин. Ҳисоб-китоб қилиниши яқин келажакда на режалаштирилган ва на содир бўлиш эҳтимоли мавжуд модда, моҳиятан, тадбиркорлик субъектининг ушбу хориждаги бўлинмага соф инвестициясининг қисми бўлиб, ҳисобга олинади. Бундай монетар моддалар узоқ муддатли дебиторлик қарзларини ёки кредитларни ўз ичига олиши мумкин. Улар савдо бўйича дебиторлик қарзларини ва кредиторлик қарзларини ўз ичига олмайди.
Хориждаги бўлинмадан олинадиган ёки унга тўланадиган монетар моддага эга тадбиркорлик субъекти гуруҳнинг ҳар қандай шуъбаси бўлиши мумкин.