С¤з боши ¤рнида


Хорижий валютадаги операцияларни функционал валютада тақдим этиш



Download 2,81 Mb.
bet51/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

2.2.3. Хорижий валютадаги операцияларни функционал валютада тақдим этиш.


Хорижий валютадаги операция хорижий валютада белгиланган ёки ҳисоб-китобни талаб этадиган операциядир, жумладан тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни амалга оширганда юзага келадиган операциялардир:
- нархи хорижий валютада белгиланган товарлар ёки хизматларни сотиб олиш ёки сотиш;
- тўланадиган ёки олинадиган суммалар хорижий валютада белгиланган ҳолда, пул маблағларини қарзга олиш ёки қарзга бериш; ёки
- бошқа ҳолларда хорижий валютада белгиланган активларни харид қилиш ёки чиқиб кетиши, ёки мажбуриятларни ҳосил қилиш ёки ҳисоб-китоб қилиш.
Хорижий валютадаги операция, функционал валютада дастлабки тан олинишида, хорижий валютадаги суммага операция санасидаги функционал валюта билан хорижий валюта ўртасидаги спот валюта курсини қўллаган ҳолда қайд қилиниши лозим.
Операция санаси операция МҲХСларга мувофиқ дастлабки тан олиш мезонини қаноатлантирган санадир. Амалий сабаблар учун, операция санасидаги курсга яқинроқ курс кўп ҳолларда фойдаланилади, масалан, ҳафта ёки ой учун ўртача курс ушбу давр мобайнида содир бўладиган ҳар бир хорижий валютадаги барча операциялар учун фойдаланилиши мумкин. Бироқ, агарда валюта курслари аҳамиятли тарзда ўзгарса, давр учун ўртача курсдан фойдаланиш ноўрин бўлади.
Кейинги ҳисобот даврларининг охирларида тақдим этиш
Ҳар бир ҳисобот даврининг охирида:
- хорижий валютадаги монетар моддалар охирги курсдан фойдаланган ҳолда бир валютадан бошқа валютага ўтказилиши лозим;
- хорижий валютада бошланғич қиймат бўйича ҳисобланган номонетар моддалар операция санасидаги валюта курсидан фойдаланган ҳолда бир валютадан бошқа валютага ўтказилиши лозим;
- хорижий валютадаги ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобланган номонетар моддалар ҳаққоний қиймат баҳоланган санасидаги валюта курсларидан фойдаланган ҳолда бир валютадан бошқа валютага ўтказилиши лозим.
Модданинг баланс қиймати бошқа стандартларга боғлиқ ҳолда аниқланади. Масалан, асосий воситалар БҲХС 16 «Асосий воситалар» га мувофиқ ҳаққоний қийматда ёки бошланғич қийматда ҳисобланиши мумкин. Баланс қиймат бошланғич қиймат асосида ёки ҳаққоний қиймат асосида аниқланишидан қатъий назар, агарда қиймат хорижий валютада аниқланса, у мазкур стандартга мувофиқ функционал валютага ўтказилади.
Баъзи моддаларнинг баланс қиймати икки ёки ундан ортиқ суммаларни қиёслаш орқали аниқланади. Масалан, товар-моддий захираларнинг баланс қиймати БҲХС 2 «Товар-моддий захиралар» га мувофиқ таннарх билан соф сотиш қиймати ўртасидаги камроқ қиймат бўлади. Шунингдек, БҲХС 36 »Активларнинг қадрсизланиши» га мувофиқ, қадрсизланиш белгисига эга активнинг баланс қиймати эҳтимолий қадрсизланиш зарарини инобатга олишдан олдинги унинг баланс қиймати билан унинг қопланадиган суммаси ўртасидаги камроқ қиймат бўлади. Бундай актив номонетар бўлиб, у хорижий валютада баҳоланса, баланс қиймат қуйидагиларни қиёслаш орқали аниқланади:
- таннарх ёки баланс қиймат, ўринли бўлгани, қайсики ушбу қиймат аниқланган санадаги валюта курсида (яъни, бошланғич қийматда баҳоланган модда учун операция санасидаги валюта курси) бир валютадан бошқа валютага ўтказилган;
- соф сотиш қиймати ва қопланадиган сумма, ўринли бўлгани, қайсики ушбу қиймат аниқланган санадаги валюта курсида (масалан, ҳисобот даври охиридаги охирги курс) бир валютадан бошқа валютага ўтказилган.
Ушбу қиёслашнинг таъсири шундай бўлиши мумкинки, қадрсизланиш зарари функционал валютада тан олинади, аммо хорижий валютада тан олинмайди, ёки аксинча.
Қачонки бир неча валюта курслари мавжуд бўлса, фойдаланилган курс шундай курс бўладики, бунда ушбу курс бўйича операция ёки қолдиқ орқали акс эттирилган келгуси пул оқимлари ҳисоб-китоб қилиниши мумкин бўлган бўлар эди, агарда ушбу пул оқимлари баҳоланадиган санада содир бўлганда эди. Агарда икки валюта ўтасида айирбошлаш вақтинчалик мавжуд бўлмаса, айирбошлаш амалга оширилиши мумкин бўлган биринчи курсдан фойдаланилади.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish