Масалан,тадбиркорлик субъекти иккита, А ва Б, шуъбага эга. Шуъба Б хориждаги бўлинмадир. Шуъба А шуъба Б га кредит тақдим этади. Шуъба Б дан олинадиган шуъба А нинг кредити тадбиркорлик субъектининг шуъба Б даги соф инвестициясининг қисми бўлиши мумкин, агарда кредит ҳисоб-китоби яқин келажакда на режалаштирилган ва на содир бўлиш эҳтимоли мавжуд бўлса. Агарда шуъба А нинг ўзи хориждаги бўлинма бўлганда ҳам, шундай ҳолат бўлар эди.
Монетар моддалар. Монетар модданинг асосий жиҳати бу валюта бирликларининг ўзгармас ёки аниқланадиган суммасини олиш ҳуқуқидир (ёки етказиб бериш мажбуриятидир). Мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади: пул маблағида тўланадиган нафақалар ва ходимларнинг бошқа даромадлари; пул маблағида ҳисоб-китоб қилинадиган резервлар; мажбурият сифатида тан олинган пул маблағидаги дивидендлар. Худди шунингдек, олинадиган (ёки етказиб бериладиган) ҳаққоний қиймат валюта бирликларининг ўзгармас ёки аниқланадиган суммасига тенг бўлган ҳолатдаги тадбиркорлик субъектининг улушли инструментларининг ўзгарувчан суммасини ёки активларнинг ўзгарувчан қийматини олиш (ёки етказиб бериш) шартномаси – монетар модда ҳисобланади. Аксинча, номонетар модданинг асосий жиҳати бу валюта бирликларининг ўзгармас ёки аниқланадиган суммасини олиш ҳуқуқининг (ёки етказиб бериш мажбуриятининг) мавжуд бўлмаслигидир.
Қуйидагиларни мисол қилиб келтириш мумкин: товарлар ва хизматлар учун олдиндан тўланган қийматлар (масалан, ижара бўнаклари); гудвилл; номоддий активлар; товар-моддий захиралар; асосий воситалар; ва номонетар активни етказиб бериш орқали ҳисоб-китоб қилинадиган резервлар.
Молиявий ҳисоботларни тайёрлашда, ҳар бир тадбиркорлик субъекти - мустақил тадбиркорлик субъекти, (бош ташкилот каби) хориждаги бўлинмаларга эга тадбиркорлик субъекти ёки (шуъба ёки филиал каби) хориждаги бўлинма ўз функционал валютасини аниқлайди.
Корхона хорижий валюта моддаларини ўзининг функционал валютасига ўтказади ва бундай ўтказишнинг таъсирларини тақдим этади.
Кўпгина ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектлари бир қатор алоҳида тадбиркорлик субъектларини қамраб олади (масалан гуруҳ бош ташкилот ва бир ёки ундан кўп шуъба тадбиркорлик субъектларидан ташкил топади). Тадбиркорлик субъектларининг бир неча турлари, бунда улар гуруҳнинг аъзолари ёки бошқа бўлишларидан қатъий назар, қарам тадбиркорлик субъектларида ёки қўшма корхоналарда инвестицияларга эга бўлиши мумкин. Улар филиалларга ҳам эга бўлиши мумкин. Ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти таркибига кирадиган ҳар бир алоҳида тадбиркорлик субъектининг фаолият натижаларини ва молиявий ҳолатини ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти ўз молиявий ҳисоботларини тақдим этадиган валютага ўтказиш зарурдир.
Мазкур стандарт ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъектининг тақдим қилиш валютаси ҳар қандай валюта (ёки валюталар) бўлишига рухсат беради. Функционал валютаси тақдим қилиш валютасидан фарқ қиладиган ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти таркибидаги ҳар бир алоҳида тадбиркорлик субъектининг фаолият натижалари ва молиявий ҳолати бир валютадан бошқа валютага ўтказилади.
Мазкур стандарт молиявий ҳисоботларни тайёрлайдиган мустақил тадбиркорлик субъектига ёки БҲХС 27 «Алоҳида молиявий ҳисоботлар» га мувофиқ алоҳида молиявий ҳисоботларни тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектига ўзининг молиявий ҳисоботларини ҳар қандай валютада (ёки валюталарда) тақдим этишга ҳам рухсат беради. Агарда тадбиркорлик субъектининг тақдим қилиш валютаси унинг функционал валютасидан фарқ қилса, унинг фаолият натижалари ва молиявий ҳолати ҳам 38-50 бандларга мувофиқ тақдим қилиш валютасига ўтказилади.