С¤з боши ¤рнида


Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш (1 - сон МҲХС)



Download 2,81 Mb.
bet28/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

1.5. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш (1 - сон МҲХС)

5.1.1. Стандартнинг мақсади ва қўллаш доираси


Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш» стандартнинг мақсади тадбиркорлик субъектининг МҲХСлар бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари ва ушбу ҳисоботлар қамраб олган даврнинг бир қисми учун оралиқ молиявий ҳисоботлари:
a) фойдаланувчилар учун шаффоф ва тақдим қилинган барча даврлар учун қиёсланувчан;
б) бухгалтерия ҳисобини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХСларга) мувофиқ юритиш учун муносиб таянч нуқтаси бўлиб хизмат қиладиган;
в) ундан олинадиган нафдан ошмайдиган харажатлар сарфланиб тайёрланиши мумкин бўлган юқори сифатли маълумотларни ўз ичига олишини таъминлашдан иборатдир.
Тадбиркорлик субъекти ушбу МҲХСни:
- ўзининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида;
- МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари қамраб олган даврнинг бир қисми учун БҲХС 34 “Оралиқ молиявий ҳисоботлар” га мувофиқ тақдим қилинадиган ҳамма оралиқ молиявий ҳисоботларига нисбатан, агар шундай ҳисоботлари бўлса, қўллаши керак.



МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлар:



корхона ўз молиявий ҳисоботларининг МҲХСларга мувофиқлиги тўғрисида аниқ ва шартсиз билдириб, Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартларини қўллаган биринчи йиллик молиявий ҳисоботларидир.

МҲХСларга мувофиқ молиявий ҳисоботлар бўлиб тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари ҳисобланади, агар тадбиркорлик субъекти, масалан:


- олдинги даврларнинг энг охиргиси учун ўзининг молиявий ҳисоботларини қуйидагиларга мувофиқ тақдим қилган бўлса:
МҲХСларга тўлиқ бўлмаган даражада мос келадиган миллий талабларга мувофиқ;
МҲХСларга барча жиҳатдан мос бўлган, лекин тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларда уларнинг МҲХСларга мувофиқлиги тўғрисида аниқ ва шартсиз билдирмаган бўлса;
МҲХСларнинг баъзиларига, бироқ ҳаммасига эмас, мувофиқлик тўғрисида аниқ билдирган бўлса;
МҲХСларга мос бўлмаган миллий талабларга мувофиқ бўлиб, ушбу ҳисоботларда миллий талаблар белгиланмаган моддалар айрим МҲХСлар асосида ҳисобга олинган бўлса;
миллий талабларга мувофиқ бўлиб, ушбу ҳисоботлардаги баъзи суммаларнинг МҲХСларга мувофиқ аниқланадиган суммалар билан солиштирмаси тақдим қилинган бўлса;
- молиявий ҳисоботларни МҲХСларга мувофиқ фақат ички фойдаланиш учун тайёрлаган бўлса, ва ушбу ҳисоботларни тадбиркорлик субъектининг эгалари ва бошқа ташқи фойдаланувчиларига тақдим қилмаган бўлса;
- ҳисоботлар тўпламини жамлаш (консолидациялаш) мақсадида МҲХСларга мувофиқ тайёрлаган бўлсада, лекин бунда (2007 йил таҳриридаги) БҲХС 1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш”да белгиланган молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини тайёрламаган бўлса;
- олдинги даврларда молиявий ҳисоботларни тақдим қилмаган бўлса.
Ушбу МҲХС тадбиркорлик субъекти МҲХСларни биринчи марта қабул қилганида қўлланилади. Қуйидаги ҳолатларда қўлланилмайди:
- агар тадбиркорлик субъекти олдин молиявий ҳисоботларни миллий талабларга кўра тақдим қилиш билан бирга уларнинг яна бир тўпламини МҲХСларга мувофиқлик тўғрисида аниқ ва шартсиз билдириб тақдим қилган бўлса, ва кейинчалик молиявий ҳисоботларни миллий талабларга кўра тақдим этишни тўхтатса;
- агар тадбиркорлик субъекти олдинги йил молиявий ҳисоботларини миллий талабларга кўра тақдим қилган бўлса ва ушбу молиявий ҳисоботларда МҲХСларга мувофиқлик тўғрисида аниқ ва шартсиз билдирган бўлса;
- агар тадбиркорлик субъекти олдинги йил молиявий ҳисоботларида МҲХСларга мувофиқлик тўғрисида аниқ ва шартсиз билдирган бўлсада, аудиторлар ушбу молиявий ҳисоботлар бўйича тушунтириш параграфи билан аудиторлик хулосасини берган бўлса.
Олдинги ҳисобот даврида МҲХСларни қўллаган тадбиркорлик субъекти, унинг энг охирги йиллик молиявий ҳисоботларида МҲХСларга мувофиқлик тўғрисида аниқ ва шартсиз билдирмаган бўлса, мазкур МҲХСни қўллаши ёки БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар” ни ретроспектив тарзда, худди тадбиркорлик субъекти МҲХСларни қўллашни ҳеч қачон тўхтатмаганидек, қўллаши керак.
Тадбиркорлик субъекти ушбу МҲХСга мувофиқ қўлламасликни танласа, бунга қарамасдан, МҲХС бандларида белгиланган маълумотларни очиб бериш бўйича талаблар билан БҲХС 8 даги маълумотларни очиб бериш талабларини қўллаши керак.
МҲХСларни қўллайдиган тадбиркорлик субъекти томонидан ҳисоб сиёсатларига киритиладиган ўзгаришларга нисбатан мазкур МҲХС қўлланилмайди. Бундай ўзгаришларга нисбатан қуйидагилар қўлланилади:
- БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар” нинг ҳисоб сиёсатларидаги ўзгаришларга нисбатан талаблари;
- бошқа МҲХСларнинг ўтиш даврига оид махсус талаблари.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish