«Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иктисодиёти» факультети


РЕЖА: Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,79 Mb.
bet8/16
Sana21.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#36141
TuriЛекция
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
КБ маруза

РЕЖА:



  1. Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари.

  2. Ўзбекистон Республикаси мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳамда корпоратив бошқарув институционал асослари ва асосий тикланиш босқичлари.




  1. Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари.

Ўзбекистонда корпоратив корхоналарни ташкил қилиш мустақилликка эришилган биринчи кунларданоқ бошланган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари билан тўғридан-тўғри боғлиқдир. Хусусийлаштиришнинг ўзбек модели, қонунчилик асослари ислохотларнинг биринчи йиллариданоқ шаклланаётган корпоратив бошқарувнинг бирламчи хусусиятларини ҳам белгилаб берди. Ислоҳотлар чуқурлаштирилиши билан бир вақтда қонунчиликни ишлаб чиқишда маълум бир муваффақиятга эришилди, корпоратив бошқарувнинг тартибга солиш ва институционал асосини такомиллаштиришнинг қатор йўналишларида ҳам ривожланиш кузатилмоқда: давлат томонидан корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозларни ривожлантиришнинг алоҳида масалаларини тартибга солувчи қатор қонун ости ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Республика корпоратив ҳамжамияти Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш Ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган корпоратив бошқарув тамойилларини қабул қилди.


Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ўзгаришларнинг асосий вазифа ларидан бири кўп укладли иқтисодиётни ва рағбатлантирувчи рақобатчилик муҳитини яратиш, мулкни унинг ҳақиқий эгалари қўлига бериш, уларга тадбиркорлик фаолияти учун кенг имкониятларни тақдим қилиш. Куп укладли иқтисодиёт турли меҳнат шароитлари ва салоҳиятини (ижодий, интеллектуал, жисмоний) тўлиқ очилишига имкон беради. Бундан инсон ҳам, жамият ҳам фойда топади: одам кўпроқ ишлаб чиқаради, жамият, шу жумладан, ҳар бир инсон ҳам кўпроқ истеъмол қилади, истеъмол ассортименти кенгаяди, товарлар ва хизматларнинг сифати ошади. Буни ўз вақтида Адам Смит ҳам айтган эди: "Ҳар бир алоҳида инсон ўз тасарруфида бўлган капитални энг фойдали усулда қўйишга ҳаракат қилади. У жамият манфаатларини эмас ўз манфаатларини назарда тутади. Бироқ у ўзининг шахсий фойдасини кўзлаганда, табиий равишда ёки аниқроқ қилиб айтганда, иложсиз равишда жамиятга энг фойдали бўлган машғулотни танлашга мажбур бўлади".
Бутун жаҳон иқтисодий тажрибаси шуни кўрсатадики, бозор иқтисодиёти шароитида хусусий мулкчиликда иқтисодий масъулиятсизлик ва исрофгарчилик бўлиши мумкин эмас. Хусусий мулкнинг фазилатлари тарихан шундан иборатки, у самарали равишда мулкдорни ишлаб чиқариш воситалари ва шароитларига эҳтиётлик билан муносабатда бўлишни, ишлаб чиқаришни рационаллаштириш ва капитални йиғишга, тадбиркорлик ва ташаббусни рағбатлантиради.
Албатта, хусусий мулкни идеаллаштириш ярамайди. Ўз ҳуқуқларида чекланмаган мулкдор монополистга ва ёлланма ишчиларига нисбатан шафқатсиз бўлиб қолиши, юқори фойдага ишлаб чиқариш ва тадбиркорликни рационаллаштириш йўли билан эмас, балки бошқалар пешона тери ва ўз ишчиларини эксплуатация қилиш нормаларини ошириш ҳисобига эришишга ҳаракат қилиши мумкин.
Бу ҳолда, маданий жамият сиёсий асослари доирасида мулкдорлар ва ёлланма ишчилар орасида муроса изланиши керак. Бунга эса мулкни турли кўринишларда ижтимоийлаштириш орқали эришилади, яъни хусусий мулкчиликнинг давлат томонидан тартибга солиниши, мулкдорлар ҳуқуқларини чекловчи ва иккиланган мулкнинг ҳосил бўлишига сабаб бўладиган қонунларнинг қабул қилиниши, коллектив (акциядорлик) хусусий мулкнинг яратилиши.
Монопол давлат мулкчилигидан кўп укладли иқтисодиётга ўтиш - иқтисодий ислохотлар амалга ошириши керак бўлган кенг кўламдаги тинч иқилобдир. Унинг ўзаги эса хусусийлаштиришдир.
Хусусийлаштириш - иқтисодий категория бўлиб, давлат қўлидан мулкий ҳуқуқларнинг хусусий секторга ўтказилиши ёки хусусий ташаббусга кенгроқ имконият бериш мақсадида давлат фаолият соҳасининг торайтирилишини билдиради. У ўзи билан бозор муносабатларининг ўрнатилиш ўзагини, хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни шакллантиришнинг реал асосини беради.
Давлат корхоналарининг ислоҳ қилиниши ва акциядорлаштириш - Ўзбекистан Республикасида барқарорлаштириш ва тузилмавий ислоҳотлар ўзаро мақсадига эришишга қаратилган ислоҳотларнинг бир қисмидир. Давлат мулкчилигида зарарга ишлаган корхоналар мавжудлигини ҳисобга олганда, хусусийлаштириш, барқарорлаштириш даврида корхоналарда қаттиқ молиявий интизом ўрнатиш зарур деб ҳисобланади. Тузилмавий муаммоларга келсақ хусусийлаштириш, шу жумладан, давлат корхоналарини акциядорлаштириш, хусусий мулк ҳуқуқини оз фурсатда киритиш усулидир, шунингдеқ у корхона фаолияти устидан таъсирчан корпоратив бошқарувни ўрнатиш истиқболларини очади. Бу ўзаро боғланган хусусиятлар мувофиқ равишда ишлаётган бозор иқтисодиётига хосдир.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бозор иқтисодиётига кириш тадбирлар тизимининг ажралмас таркибий қисми бўлиб, улар реал тайёргарлик даражасига қараб, меҳнат жамоалари манфаатларини ҳисобга олиб, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилган ҳолда босқичма-босқич амалга оширилиши керак.
Хусусийлаштириш натижасида икки асосий масала ҳал қилиниши керак.
Биринчидан, давлат мулки ҳақиқий эгасини топади. Иқтисодий ислоҳотларнинг acocий мазмуни айнан мулкни ҳақиқий эгалари қўлига топширилишидан, уларга тадбиркорлик фаолияти учун кенг имкониятлар яратилишидан иборатдир. Бунда давлат мулки янги мулкдорга текинга эмас, балки уни сотиб олиш йўли билан берилади. Бу эса бирон нарса ҳақиқий қийматга эга бўлсагина, уни асрашади ва қадрлашади, деган психологик омилга боғлиқ.
Иккинчидан, хусусийлаштириш кўп укладли иқтисодиётни ва рағбатлантирувчи рақобатчилик муҳитини ярагишга олиб келади. Бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки бир хил хизматлар кўрсатувчи, бироқ жамоа, хусусий ва бошқа турдаги мулкчилик шаклидаги кўплаб корхоналарни очиш йўли билан алоҳида ишлаб чиқариш ва барча соҳаларда монополизмни йуқотишдан иборатдир. Ишлаб чиқаришнинг якуний натижаларига иқтисодий манфаатдорлиқ хом ашё ва материаллар, капитал, маҳсулотни сотиш бозорлари учун кураш пайдо бўлади.
Хусусийлаштиришнинг асосий тамойиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан белгилаб берилди:
1. Хусусийлаштириш кимларнингдир амбициялари ёки мафкурасига хизмат қилмайди. У республикада ўтказилаётган ислоҳотларнинг ички мантиқига бўйсун-дирилган ва унинг етакчи қисмидир.
2. Ўзбекистонда бош ислоҳотчи давлат бўлгани учун хусусийлаштириш жараёни ҳам тартибга солинади. Қабул қилинган устуворликлар асосида ислоҳотлар сиёсати ишлаб чиқилади ва изчил равишда амалга оширилади, эскилик тарафдорлари ва консерваторлар қаршилиги бартараф қилинади.
3. Қонуннинг устуворлиги - барчанинг истисносиз қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий хужжатларга риоя қилиш мажбурияти.
4. Мақсадли йўналтирилганлиқ унинг кучи аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаш, демографик вазиятни ҳисобга олиш, ижтимоий кафолатлар тизимига аста-секинлик билан ўтишдадир. Бу сиёсатнинг амалийлиги бутун давлат уй-жой фондининг (бир миллиондан ошиқ квартиралар) хусусийлаштирилишида, корхоналар, чорва фермалари, боғлар ва узумзорлар хусусийлаштирилганда меҳнат жамоаларига имтиёзларнинг берилишида (икки миллиондан ошиқ одам), шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун ер майдонлари ажратиб берилганда (уч миллион оила) намоён бўлди.
5. Хусусийлаштириш чуқур уйланиб, жаҳон тажрибаси инобатга олинган ҳолда, босқичма-босқич, сакрашларсиз ва инқилобий кескин ўзгаришларсиз, яъни эволюцион йўл билан амалга оширилади.
Бозор муносабатларига ўтишнинг ўз модели хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, хусусийлаштиришни амалга оширишнинг ва кўп укладли иқгисодиётни шакллантиришнинг Ўзбекистон хусусиятлари, халқ менталитети ва турли маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ўз ёндашувлари ишлаб чиқилиб амалий қўлланилди. Ўзбекистонда амалга оширилган кенг кўламдаги хусусийлаштириш натижасида мулкнинг қайта тақсимланиши рўй берди. Катга бўлмаган корхоналар хусусий фирмаларга айланиб, ўз индивидуал эгасига эга бўлди.
Қайта ташкил этилган ўрта ва йирик корхоналар устав фондлари кўп сонли жисмоний ва юридик шахслар ўртасида акцияларга (улуш, ҳисса) бўлинди.
Ҳар бир мамлакатда бозор иқтисодиётига ўтиш­нинг бошланғич шартлари ва иқтисодиётнинг тармоқ тузилмаси хусусиятлари, турли ҳалқ менталитети, тарихий анъаналар ва мулкчилик муносабатларини ўзгартиришга таъсир қиладиган бошқа омиллар мавжуд. Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос модели хусусиятларини ҳисобга олиб, дав­лат мулкини хусусийлаштиришга тамойил ва ёндашувлар ишлаб чиқииб, амалга оширилмоқда.
Биринчидан, тўловсиз ваучер (чекли) хусусийлаштиришдан воз кечиш, ушбу ғояни хорижий экспертлар республика раҳбариятига ўтказишга астойдил ҳаракат қилишди. Авва л бошида, янги эгага сотиш орқали давлат мулкини мулкчиликнинг бошқа шаклига ўтказишга йўналиш олинган эди. Фақат иж­тимоий инфратузилма ва экологик ҳимоя объектларигина истисно этилди.
Иккинчидан, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда аҳолига махсус йўналтирилган ижтимоий кафолатлар, давлат мулкини бир қисмини сотиб олишда фуқароларнинг тенглигини таъминлаш ва хусусийлаштирилган корхоналар меҳнат жамоаси аъзоларини ижтимоий ҳимоялаш асосида берилди. Махсус йўналтирилганлик давлат квартираларини хусусийлаштиришда яққол намоён бўлди ва унда турар жойлар ижарачиларга улар тулай оладиган баланс қийматида сотилди, айрим фуқаролар гуруҳи эса уларни бепул олди.
Корхоналарни хусусийлаштиришда меҳнат жамоаларининг аъзолари қатор имтиёзларга эга бўлди:
- эскириш даражаси 70 фоиздан ошиқ бўлган ҳар қандай асосий воситалар, эскириш даражасидан қатъи назар, ижтимоий инфратузилма объектлари (медпунктлар, ошхоналар, кийиниш хоналари, душхоналар ва бошқалар) уларга бепул берилди;
- ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилган фойда сотиб олиш нархидан чегириб юборилди;
- имтиёзли акциялар (АЖ умумий эмиссия ҳажмининг 10 фоизигача) меҳнат жамоаси аъзолари, нафақахўрлар, меҳнат ногиронлари ўртасида бепул тақсимланди;
- акцияга обуна бўлган ҳар бир меҳнат жамоасининг аъзоси акцияларни уларнинг бозор баҳосидан, айрим ҳолларда 5-6 баробар паст бўлган номинал нархларда сотиб олди;
- хусусийлаштирилган корхона мулкдори, тармоқ уюшмаси ва Давлат мулки қўмитаси ўртасида муддати уч йиллик уч томонлама шартнома имзоланиб, унга биноан ички бозорнинг бузилишини олдини олиш учун ишлаб чиқариш ҳажмининг, ундан ҳам кичикроқ ҳажмда бўлишига йўл қўйилмайдиган энг кичик миқдори ўрнатилади, ногиронлар ва ҳомиладорлар нинг ишдан бўшатилишига йўл қўйилмайди, тармоқ органи ва Давлат мулки қўмитаси томонидан хусусийлаштиришдан кейинги қўллаб-қувватлаш шакллари назарда тутилади.
Учинчидан, дастурий ёндашишнинг таъминланиши ва хусусийлаштиришнинг босқичма-босқич амалга оширилиши. Бу, иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг ҳар бир босқич вазифалари ва муфассал ишланган республика, тармоқ ва ҳудудий хусусийлаштириш дастурларидан келиб чиқиб, давлат мулкчилигини ўзгартириш жараёни изчиллиги ва бир маромда ўтишини таъминлаш имконини берди.



  1. Ўзбекистон Республикаси мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳамда корпоратив бошқарув институционал асослари ва асосий тикланиш босқичлари.


Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish