Бошланғич тайёргарлик босқичи (1990-1991йй.)
Хусусийлаштиришнинг Ўзбекистон шароити учун тўғри келадиган ёндашувлари, шакллари ва усуллари ўрганилди, Ўзбекистон Республикасида мулкчилик ҳақида", "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳақида" қонунлар қабул қилинди, келгусида мулкчилик муносабатларини қайта қуришнинг меъёрий-ҳуқуқий асосини ташкил қилган бошқа хужжатлар тайёрланди.
Биринчи босқичда (1992~1993йй.) умумий уй-жой фондини, кичик савдо корхона лари, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, маҳаллий саноат ва иқтисодиётнинг айрим бошқа соҳаларини қамраб олувчи "кичик хусусийлаштириш" амалга оширилди.
"Кичик хусусийлаштириш" дастурини амалга ошириш давомида иқтисодиётнинг турли соҳаларида мулкни баҳолаш, давлат мулкчилигининг турли объектларига нисбатан қўлланилганда хусусийлаштириш шаклини танлаш тажрибаси тупланган эди, меъёрий-ҳуқуқий база ривожланди ва такомиллашди. Шу даврнинг ўзида давлат мулкини бошқаришни амалга оширишга чақирилган институционал тузилмалар, шу жумладан, хусусийлаштириш дастурини тайёрлаш ва амалга ошириш (Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси (Давлат мулки қўмитаси) ташкил қилинди, бозор инфратузилмаси институтлари, хусусан, "Тошкент" республика фонд биржаси ва "Вақт" Миллий депозитарийси ташкил қилинди.
Ўзбекистон миллий корпоратив қимматли қоғозлар бозорининг фаол ривожланиши 1993-1994 йилларда "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси ҳақида" ва "Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари ҳақида"ги қонунларнинг қабул қилиниши билан бошланди. Бу босқич бозорга қаратилган миллий иқтисодиёт моделини қуришда муҳим босқич эди. Шу билан давлат узил-кесил равишда фонд бозорининг инвестицион жараёнларнинг тартибга солиниши ва аҳоли ҳамда юридик шахслар эркин молиявий ресурсларини сафарбар қилишни самарали воситаси сифатида муҳимлигини қабул қилди ва мустаҳкамлади. Шу вақтнинг ўзида унинг ривожланишининг янги йўналиши ҳам аниқланди - янги ташкил бўлган ва очиқ акциядорлик жамияти кўринишида хусусийлаштирилган давлат корхоналари акцияларнинг биринчи эмитентлари бўлди ҳамда Ўзбекистан фонд бозорида янги молиявий восита - корпоратив қимматли қоғозларни ҳосил қилди.
Ушбу қонунлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантиришга кўмак бериш мақсадида илк бор корпоратив корхоналарни, фонд биржаларини ташкил қилиш ва фаолият кўрсатиши, қимматли қоғозларни чиқариш ва уларнинг айланиши, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари фаолиятини тартибга солиш шартлари ва тартибини аниқ белгилади.
Агар "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳақида"ги Қонун хусусийлаштириш учун бошланғич ҳаракат нуқтаси бўлган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулкчилик ҳимоясини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони биринчи навбатда, саноат ва қурилиш соҳасидаги давлат корхоналарини акциядорлаштиришга туртки бўлди. Фармон хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари эмиссиялари амалга оширилишининг нуқтаси бўлиб, бирламчи эмиссия акцияларини чиқарган ва жюйлаштирган бўлса, корхона очиқ акциядорлик жамиятига қайта ташкил бўлиш шаклида хусусийлаштириш босқичини тугаллади, деб ҳисоблаш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Фармонини бажариш: юзасидан Давлат мулки қўмитаси хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш ва унга оммавий тус бериш учун келгусида сезиларли даражада тўлдирилган ва қайта ишлаб чиқилган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш вақтинча тартибини" ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштирш бўйича Давлат дастурини тасдиқлади. Мазкур дастур 20 дан ортиқ тармоқ ва 14 дан ортиқ ҳудудий хусусийлаштириш дастурларига асосланди. Кейинчалик ҳар йили Ҳукумат қарорлари билан ҳудудлар ва тармоқлар бўйича хусусийлаштириладиган объектлар ҳамда уларни хусусийлаштириш шакл ва механизмлари аниқланган дастурлар тасдиқланиб турилди.
Давлат мулкчилиги негизида хўжалик жамиятлари ва ширкатларини, кўп холларда меҳнат жамоасининг 100 фоизлик иштирокчилигида ташкил қилиниши корпоратив бошқарув асосига пойдевор қурди. Хўжалик юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлаш (Давлат мулки қўмитаси меҳнат жамоалари таклифига биноан мулкдорни аламаштириш ҳақида қарор қабул қилади, фойдани тақсимлаш (жамоа корхоналари соф фойдаси меҳнат жамоалари ихтиёрида қолиб, давлатдан мулкни сотиб олиш учун йўналтирилиши мумкин), бирлашмалар, трестлар таркибидан чиқиш (ажраб чиққан дўконлар, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари асосида хусусий корхоналар ташкил этилди) бўйича жамоавий қарор қабул қилиш имконияти аҳолининг бошқарувчилик ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |