«Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иктисодиёти» факультети


РЕЖА: Миллий корпоратив бошқарув модели тузилмаси



Download 1,79 Mb.
bet12/16
Sana21.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#36141
TuriЛекция
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
КБ маруза

РЕЖА:



  1. Миллий корпоратив бошқарув модели тузилмаси

  2. Акциядорларнинг умумий йиғилишининг асосий функциялари.

  3. Кузатув кенгашининг асосий функциялари.

  4. Ички аудит хизматининг асосий вазифалари.

  5. Тафтиш комиссиясининг асосий вазифалари.

  6. Аудиторлик ташкилотининг асосий вазифалари.

  7. Корпоратив маслаҳатчининг асосий вазифалари.

  8. Ижроия органининг асосий вазифалари.




  1. Миллий корпоратив бошқарув модели тузилмаси

Корпоратив бошқарувнинг хусусияти шундан иборатки, аввало "акциядорлар ҳуқуқи" ва "акциядорлар манфаати" тушунчаларини бир-биридан фарқлаш керак. Улар доим ҳам бир-бирини тўлдирувчи, бир-бирига монанд элементлар, деб ўйлаш хато. Акциядорлик жамияти акциядорларга бериладиган ҳуқуқлар улар­нинг манфаатларини ҳимоя қилиши керак. Бироқ корпоратив бошқарув амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳолларда акциядорлар ҳуқуқларига дахл қилмасдан уларнинг манфаатларига зид иш қилиш мумкин экан. Масалан, йирик акциядорнинг дивидендлар тўловига қарши овоз бериш ҳуқуқнинг ишлатилиши, ўз акцияларидан бирон-бир даражада барқарор дивидендларни олиб туришга интилувчи акциядорларнинг манфаатларига зарар етказади.
В.Блэкман ва Р.Крекман қарашларига биноан, қонунчилик кайси давлатда кўлланилаётган бўлса ўша ернинг хусусиятини инобатга олади ва ушбу мамлакат корпоратив ҳуқуқини шакллантирувчи беш миллий омилга асосланиши керак:
1) корпоратив ҳуқуқ, мақсадлари;
2) қимматли қоғозлар бозори ва у билан боғлиқ институтларнинг ривожланиши;
3) ҳуқуқий институтларининг ривожланганлиги ва ишончлилиги;
4) очиқ компанияларда эгалик қилиш тузилмаси;
5) корпоратив бирлашма қатнашчиларининг маданий-маънавий хоҳиш истаклари.
Шу билан боғлик, равишда, Ўзбекистан Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида"ги Конуни функци-онал нуқтаи назаридан хамда корпоратив муносабатларни тартибга солиш бўйича асосий меъёрлардан таркиб топиш жиҳатидан "ўзига-ўзи етарли" ёки инглизчасига "self enforcing" "ўзини ўзи таъминлайди" маъносини англатади. Мазкур қонунда уч асосий постулат ишлаб чиқилган:

  • биринчидан, конун бозор иқтисодиётини қураётган янги демократик давлат бўлмиш Ўзбекистоннинг барча ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олади;

  • иккинчидан, мустақил давлат конунчилигининг ўзига хослигига карамай, конун корпоратив муносабатларни тартибга солишнинг жаҳон тенденциялари ва халқаро тан олинган тамойилларини инобатга олади;

  • учинчидан, қонун аввало, шу маънода диспозитив характерга эгаки, турли кодекеслар ва низомлар қабул қилиш шаклида бевосита корпоратив муноса батларнинг иштирокчиларига қоида яратувчилик фаолияти учун кенг ўрин беради.

Ушбу қонун ҳамда унга турдош бўлган Ўзбекистон Республикасининг "Масъулияти чекланган ва тўлиқ масъулиятли жамиятлар ҳақида" ва "Хўжалик ширкатлари ҳақида"ги конунлари ҳозирда корпоратив бошқарув миллий моделини қуришнинг ҳуқуқий ўзаги бўлиб қолди. Корпоратив бошқарувнинг самарали моделини куриш масаласини амалда ҳал қилиш учун қуйидагилар ҳалақит бермоқда:
1. Акциядорлик жамиятидаги корпоратив бошкарув қурилишининг муваффақияти уларнинг иродасига боғлиқ бўлган манфаатдор шахслар (масалан, йирик акция эгалари) гуруҳининг консерватизмидир.
2. Компаниялардаги корпоратив бошқарув мавжуд схемаларининг деярли ривожланмаганлиги. Амалдаги қонунчилик негизи керакли корпоратив бошқарув тизимини қуришга имкон берса ҳам, у фақат унинг қурилиши учун каркас вазифасини утайди. Ҳар бир акциядорлик жамияти капитал тузилмаси, ривожланиш тарихи ва инвестиция қилиш мақсадига қараб ўзига хосдир. Афсуски, кўпчилик компаниялар қонунчилик талабларини формал равишда бажарилиши билан чегараланиб қолмоқда. Корпоратив бошқарув тизимига, чекловчи уйин қоидаларининг мажмуасига қарагандек муносабатда бўладилар, ваҳоланки, унинг энг яхши амалиёти компания муваффақиятининг манбаидир.
3. Корпоратив бошқарув тамойилларини жорий қилишга масъул шахсларнинг зарур малакага эга эмаслиги. Корпоратив бошқарувнинг асосий муаммолари қонунчилик сифатидан кўра, кўпроқ корпора­тив муносабатларнинг узоқ даврдаги амалиётининг йўқлиги билан боғлиқ бўлиб, корпоратив ҳулқ анъаналари энди шаклланмоқда. Баъзан нисбатан янги қонун талабларини билмаслик сабаб бўлса, бошқа ҳолларда қонун хужжатлари ўрнатмоқчи бўлган кор­поратив бошқарув ҳулқи меъёрларини тўлиқ ҳажмда жорий қилиниши ички қоидаларнинг қабул қилинмас-лигига қонун талабларининг "механик" бажарилиши сабаб бўлмоқда.
4. Кузатув кенгаши ва ижроия органи ваколатларидаги зиддиятлар. Кузатув кенгаши ваколатига ижроия органи ваколатидан юқори турувчи масалалар ки ритилган. Хусусан, кузатув кенгаши ваколатига жамият фаолиятининг устувор йўналишларини аниқлаш, умумий йиғилишларни чақириш, қимматли қоғозларни жойлаштириш ва сотиб олиш, мулкнинг бозор баҳосини аниқлаш, бизнес-режаларни тасдиқлаш, дивиденд катталиги бўйича тавсиялар бериш, филиаллар ва шуъба тузилмалари ташкил қилиш ва бошқа масалалар, яъни ҳал қилиниши ижроия орга­нига ишониб топширилиши мумкин бўлмаган муҳим масалалар киритилган. Шу билан бирга, кузатув кенгаши аьзосининг иши профессионал фаолият деб ҳисобланмаяпти ва мувофиқ тарзда тақдирланмаяпти.
Шу билан бир вақтда, корпорация хўжалик фаолияти ва молиявий ҳолати ҳақидаги тезкор ҳамда маълумотлар ижроия органи қўлидадир. Ижроия органининг молиявий-хўжалик фаолияти соҳасидаги ҳаракатларини эксперт баҳолашига алоқадор масалалар эса аудит доирасидан ташқарида қолиб кетмоқда.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида акция­дорлар умумий йиғилишида мажбурий тарзда қуйидагилар ҳақида ахборот бериш бўйича аудиторлик таш-килотларига қонунчилик талабларини ўрнатиш керак: АЖ молиявий ҳолати, йирик битимларни амалга ошириш механизми (айниқса, менежмент манфаатдорлиги мавжуд бўлганда), қимматли қоғозлар бўйича даромадларнинг ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши ҳамда акциядорларни қизиқтирган бошқа масалалар. Ўзбе-кистон Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2006 йил 27 сентябрдаги Қарорига мувофиқ активларининг баланс қиймати 1 миллиард сўмдан ошиқ бўлган корхоналарда кузатув кенгашлари томонидан тайинланадиган ва унга ҳисоб берадиган ички аудит хизматининг ташкил қилиниши юқоридаги муаммоларни ҳал қилишда муҳим қадам бўлди.
Хозирги пайтда корпоратив бошқарувнинг миллий модели тузилмавий негизга эгадир. Энг керакли фикр ва тавсияларга мувофиқ келадиган аҳамиятсиз қўшимчалар билан уни 5-чизмада кўрсатилганидек кўринишда тасвирлаш мумкин.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish