«Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иктисодиёти» факультети



Download 1,79 Mb.
bet13/16
Sana21.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#36141
TuriЛекция
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
КБ маруза

Акциядорлар корпоратив бошқарув тизимининг энг юқори поғонасидир. Улар бирор масалада маълумот олиш учун тизимнинг ҳоҳлаган қисмига мурожаат қили-ши мумкин, бироқ ўз фармойишини фақат акциядор­лар умумий йиғилиши орқалигина беради. Алоҳида олинган ҳар бир акциядорга тизимнинг ҳеч бири шахсан ҳисоб бермайди. Корпорация жорий фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир қилиш имкониятига эга бўлмаган акциядорлар учун компаниядаги аҳвол ҳақида тезлик ва осонлик билан маълумот олиш усули муҳимдир. Бунда маълумотлар манбаининг маълум бир шахсга боғланганлиги муҳимдир - барча маълумотлар бир қўлда (тузилмага) жамланиши ва бир қўлдан тарқалиши керак, токи манфаатдор шахслар қаердан маълумот олиш мумкинлигини билсинлар.



Равшанликка эришишнинг самарали усулларидан бири жамиятдаги корпоратив котиб бўлиб, унинг фаолияти устида қуйида алоҳида тўхталамиз. Умуман олганда, самарали қарорлар, аҳволни тўғри акслантирадиган маълумотлар ўз вақтида олингандагина қабул қилиниши мумкин. Том маънодаги ҳақиқий корпоратив котиб корпорация ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишдаги барча камчиликларни бартараф этади. Гап шундаки, корпоратив бошқарувнинг бошқа ҳар қандай органлари ўзи асосий вазифаларидан ташқари маълумотларни лозим даражада ошкор қилиниши учун масъул бўлиши ҳам мумкин. Бироқ акциядорлар учун компания фаолиятининг равшанлигини профессионал даражада таъминлаб турувчи тузилма (лавозимдаги шахс) мавжуд бўлиши талаб қилинади.





  1. Акциядорларнинг умумий йиғилишининг асосий функциялари.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши корпорацияни бошқаришнинг олий органи бўлиб, инвесторларга корпорациянинг энг муҳим масалалари бўйича қарор қабул қилишга имконият беради. Акциядорлар умумий йиғилиши акциядорлар қўлидаги ягона таъсир қилиш воситаси бўлиб, у барча корпоратив бошқарув органларини тайинлайди, ваколатлар беради, улар фаолияти самарадорлигини баҳолайди. Бироқ, умумий йиғилишни чақириш, тайёрлаш, ўтказиш ва қабул қилинган қарорларни расмийлаштиришга корпорация кузатув кенгаши, корпоратив котиб, саноқ комиссияси ва ижроия органи жавобгардир. Умумий йиғилишни тайёрлаш ва ўтказиш жараёнида қатнашаётган Корпоратив бошқарув аъзолари унинг манфаатларига алоқадор бўлган (бандликнинг таъминланиши, фаолиятнинг молиявий шартлари, танқиднинг олдини олиш) кун тартибининг шаклланиши ва қарорлар қабул қилинишига манфаатдор бўлишлари мумкин. Шунинг учун, улар томонидан акциядорларга (очиқдан-очиқ эмас, кўпроқ яшириш тарзда) қаршилик қилишларини кутиш мумкин, улар бундай имкониятга эгадирлар, чунки умумий йиғилиш ўтказилишининг асосий шаклини улар белгилайди.
Айнан шунинг учун, корпорация Устави, Умумий йиғилиш ҳақида низом, Кузатув кенгаши ҳақида низом, ижроия органи, саноқ комиссияси, соф фойдани тақсимлаш ва махсус фондларни шакллантириш тартиби ҳақидаги низомлар ўта муҳим бўлиб қолади.
Саноқ комиссияси умумий йиғилиш ўтказилиши ва қарорлар қабул қилинишининг қонунийлигини кафолатлайди, хусусан, акциядорлар умумий йиғилишида кворум бор-йўқлигини аниқлайди; умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқининг амалга оширилиши билан боғлиқ масалаларга тушунтириш беради; овоз беришга қўйилаётган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради; овоз беришнинг ўрнатилган тратибини ва овоз беришда акциядорларнинг қатна-шиш ҳуқуқларини таъминлайди; овозларни ҳисоблайди ва овоз бериш натижаларини жамлайдилар; овоз бериш натижалари бўйича баённома тузади; овоз бериш учун бюллетенларни архивга топширади. Шунингдек, техник характерга эга бошқа кўплаб масалалар ҳам бор: қаерда ва қандай қилиб бюллетенларни санаш амалга оширилади, бегоналарнинг йиғилишда иштирок қилиши, овоз бериш учун қутичада бюллетенларнинг йиғилиши, хужжатларни архивга топшириш тартиботи ва бошқалар.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ овоз берувчи акциялар эгаларининг сони юздан ортиқ бўлган жамиятда саноқ комиссияси тузилади, унинг миқдори ва шахсий таркиби жамият кузатув кенгашининг таклифига биноан акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади. Саноқ комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, ижроия органи аъзолари, шу билан бирга, ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар киритилиши мумкин эмас. Овоз берувчи акциялар эгаларининг сони беш юздан ортиқ бўлган жамиятда саноқ комиссиясининг вазифаси жамиятнинг ихтисослаштирилган реестр сақловчиси зиммасига юкланиши мумкин.
Кўп ҳолларда саноқ комиссияси фаолиятини бир марталик иш, саноқ комиссиясининг ўзини эса бир кунлик орган деб қабул қиладилар. Шу билан бирга, саноқ комиссияси йиғилиш қатнашчиларини руйхатдан| ўтказиш давомида усиз умумий йиғилиш қонуний кучга эга бўла олмайдиган кворум етарлилигини аниқлаши лозимдир. Шундай қилиб, аслида саноқ комиссияси, доимий ишловчи орган сифатида йил давомида мавжуд булинши керак, зарурият туғилганда ўз вазифасини бажаришга тайёр бўлиши керак. Бундан ташқари, қонунчилик унинг аъзоларини ҳар йили мажбурий тарзда қайта сайланишини талаб қилмайди.
Саноқ комиссияси вазифаларига тааллуқли масалалар ўта масъулиятлидир, шунинг учун орган аъзоларининг обрўси ва уларга ишонч акциядорлар назарида шакшубхасиз бўлиши керак. Бундан ташқари, корпоратив бошқарув бошқа органлари аъзоларининг ҳатти-ҳаракатини корпоратив бошқарув ва назорат механизмлари орқали текшириб туриш мумкин бўлса, саноқ комиссияси вазифаларининг катта қисми учун кузатиб бориш тизими назарда тутилмаган. Бундан ташқари, ҳаттоки қонунчилик даражасида ҳам саноқ комиссия аъзоларининг қоида бузарликлари учун жавобгарлик назарда тутилмаган ҳамда ҳатоларни тўғирлаш механизмлари ҳам аниқланмаган. Бундан корпорацияларда Саноқ комиссияси ҳақида низомнинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши зарур бўлиб, усиз айтиб ўтилган муаммоларни ҳал қилиш мумкин эмас.
Реестр сақловчи эгалари номига рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларга нисбатан мулкдорларнинг ҳyқуқлар ҳисобини юритади. Мазкур ҳисоб эгаси ёзилган қимматли қоғозларнинг эгасига эгалик ҳуқуқларига кириш ва бундан келиб чиқадиган неъматларни олиш имконини беради.
Юзаки қараганда, акциядорлик жамияти корпоратив ҳаётида иштироки, ҳудди банклар компанияга хизмат қилгани каби, бажарувчининг тўлиқ холислиги ҳолида мижоз активларини ҳисобини юритиш ва ҳаракатланишини таъминлашдангина иборат бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ, биринчидан, овоз берувчи акциялар эгаларининг сони беш юздан ортиқ бўлган жамиятда саноқ комиссиясининг вазифаси жамиятнинг ихтисослаштирилган реестр сақловчиси зиммасига юкланган бўлиб, у энг муҳим корпоратив ҳодиса - акциядорлар умумий йиғилишининг фаол қатнашчисига айланиб қолиши мумкин. Шунинг учун саноқ комиссиясига доир юқорида келтирилган мулоҳазаларнинг кўпчилиги реестр сақловчига ҳам тааллуқлидир. Иккинчидан, акциядорнинг реестрга ўз вақтида киритилмаслиги унинг ҳуқуқларини бузибгина қолмасдан, дивиденд ололмай қолиш кўринишида унинг моддий манфаатига ҳам путур етказиши мумкин.
Корпоратив бошқарув тизимини доимий такомиллаштирилиб бориш ва қимматли қоғозлар бозори ривожланиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига марказий регистратор вазифасининг юклатилишини назарда тутадики, бу келгусида қимматли қоғозлар эгаларини реестрга киритилишини тезлаштириш ва эгалик ҳуқуқига киришнинг кўп поғонали тизимини бартараф этиш имконини беради.

3.Кузатув кенгашининг асосий функциялари.


Кузатув кенгаши акциядорлик жамиятида корпоратив бошқарув муносабатларининг энг муҳим субъектларидан ҳисобланади. Маълумки, жамиятнинг кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, қонунчилик билан акциядорлар умумий йиғиилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно. Овоз берувчи акцияларнинг эгаси бўлган акциядорлар сони ўттиз кишидан кам бўлган жамиятда кузатув кенгаши вазифаси жамият устави билан акциядорларнинг умумий йиѓилиши зиммасига юкланиши мумкин бўлса-да, кузатув кенгашини чақириш, ўтқазиш ва қарор қабул қилиш тартиботлари умумий йиғилишта нисбатан жуда ќулай ва тезкор характерга эга.
Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш; акциядорлар умумий йиғилишларини чақириш;жамият қимматли қоғозларини жойлаштириш ва сотиб олиш; мулкнинг бозор баҳосини аниқлаш; бизнес-режани тасдиқлаш; тўланадиган дивидендлар миқдори бўйича тавсиялар бериш; филиаллар ва шуъба тузилмаларни ташкил этиш каби кўплаб масалалар киритилган.
Шуни тан олиш керакки, жамият ижроия органи аьзоларининг меҳнат унумдорлиги кузатув кенгаши аъзолариникидан анча юқоридир. Бунинг сабаби ойдин. Биринчидан, жамиятнинг штатдаги ходимлари сифатида ижроия органи аъзолари бутун иш вақтини компания иши учун сарфлайди. Иккинчидан, уларнинг барчаси жамият фаолиятининг маълум соҳасига жавобгар бўлиб, аниқ иш ҳажмига эга. Учинчидан, ўзининг қониқарли фаолияти учун улар даврий равишда тақдирлов пулини оладилар. Бу омиллар уларни ёллаш шартлари сифатида олинган ва мос равишдаги ички андозаларда (меҳнат контракти, бўлинмалар ҳақида низомлар, лавозим йўриқномалари, штатлар жадвали ва бошқалар) мустаҳкамланган.
Ижроия органидан фарқли ўлароқ, кузатув кенгашининг иш амалиёти, йиғилишлари муҳим муддатда ўтмаслиги, аъзолари вазифаларининг ноаниқлиги, тақдирлов пулининг йўқлиги ёки ҳақиқатда қўшган ҳиссасига мос бўлмаслиги билан ажралиб туради. Кузатув кенгашининг аъзоси Кузатув кенгашидан шахсан ўзи учун ҳеч қандай топшириқни қабул қилмаслиги мумкин. Ҳаттоки, Кузатув кенгашида иштирок этиш у учун мажбурий эмас, бу эса кворум етишмаслигига ва мажлисларнинг ўтказилмай қолишига сабаб бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда эса, корхонадаги тартибни кузатиб туришга, масъулиятли қарорлар қабул қилишга ва акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилишга чақирилган корпоратив бошқарув органининг ўзи номига ташкил қилинган ёки ишлаш қобилиятидан деярли маҳрум тузилмага айланиб қолади.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш масаласи кенгаш ваколатига киритилган. Шуни айтиш керакки, мазкур ваколат амалдаги қонунчиликда муфассал ёритилмаган, бироқ уни шунчаки декларатив меъёр деб кўриш керак эмас. Кузатув кенгашининг ушбу йўналишдаги иши "акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибини тайёрлаш" каби масаладек аниқ функционал мазмунга эга бўлиши керак.
Кузатув кенгаши фаолиятининг кўлами ва турлича йуналтирилганлиги, унинг аъзолари, асосий иш фаолияти бошқа жойда ўтаётган шахс сифатида бериши мумкин бўлгандан кўpa кўпроқ меҳнат ва вақтни талаб қилади. Шу билан бирга, акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг иш самарадорлигини унинг қошида асосий фаолият йўналишлари бўйича капиталар ва ички аудит хизмати каби ёрдамчи тузилмаларни: ташкил этиш орқали ошириш мумкин. Шунингдек, тақдирлашнинг мувофиқ тизими ҳам Кузатув кенгаши аъзоларининг рағбатини ошириш учун асос яратади.
Турли корпоратив бошқарув кодексларини таҳлил қилиш уларда акциядорлик жамиятларининг кузатув кенгашлари қошида қўмиталарни тузиш бўйича тавсиялар борлигини кўрсатмоқда. Қўмиталар уч-беш аъзодан таркиб топган бўлиши мумкин. Қўмиталар таркибига Кузатув кенгашининг бир ёки икки аъзоси ва компания ижроия органи аъзоларидан ёки мутахассисларидан бир кишидан уч кишигача Кириши мумкин. Заруриятга қараб қўмита ишига ташқаридан му хассислар жалб қилиниши мумкин. Қўмиталар сони на вазифалари Кузатув кенгаши ҳажми ва комнянинг ҳақиқий аҳволи ҳамда ривожланиш истиқболларига боғлиқ бўлади. Кузатув кенгаши кам деганда қуйидагиларни ташкил этиши керак:
- стратегик режалаштириш қўмитаси;
- кадрлар ва тақдирлашлар бўйича қўмита;
- корпоратив бошқарув қўмитаси.
Стратегик режалаштириш қўмитаси узоқ муддатли даврда компания фаолияти самарадорлигини оширишга кўмак беради. Қўмитанинг асосий вазифаларига:
- компания стратегик мақсад ва вазифаларини, фаолиятининг устувор йўналишларини аниқлаш;
- бизнес-режалаштирипп жараёни устидан раҳбарлик;
- дивидендларни тўлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
- компания капитали тузилмаси бўйича тавсияларни тайёрлаш;
- компаниянинг узоқ муддатли меҳнат унумдорлигини баҳолаш киради.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish