«Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иктисодиёти» факультети


-МАВЗУ: КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТУШУНЧАСИ, МАКСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ



Download 1,79 Mb.
bet2/16
Sana21.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#36141
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
КБ маруза

1-МАВЗУ: КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТУШУНЧАСИ, МАКСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


Режа:
1. Корпоратив бошкарув тушунчаси, мазмуни бозор иктисодиётига утиш шароитида тутган урни ва ахамияти.
2. Корпоратив бошкарувнинг максад ва вазифалари.
3. Корпорация тушунчаси ва унинг мазмуни.
4. Корпоратив бошкарувнинг узига хос хусусиятлари.

1. Корпоратив бошқарувнинг мазмуни, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида тутган ўрни ва аҳамияти


Республикамизнинг бозор муносабатларига ўтиши натижасида иқтисодиётда хўжалик юритиш шакллари тубдан ўзгарди, турли мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидаги корхоналар қарор топди.
Бугунги кунда корпоратив бошқаришни ривожлантириш муаммоси жуда долзарб масалалардан биридир. Бу борада Республика Президенти И. Каримов шундай дейди: - «Корпоратив бошқарув тизимини тегишли тартибда ўрнатиш бугунги куннинг муҳим стратегик йўналишларидан биридир».
Қадимги даврлардан бери инсонлар ва инсонлар ҳамжамияти мақсадга эришишда яккаликда хал қилиш имкони бўлмаган, ўз ҳаракатларини бирлаштирган. Бундай бирлашмалар ўз навбатида ўзаро ҳаракатларни ташкиллаштиришни ва шунга мувофиқ вазифаларни тақсимлаш механизмлари ва қоидалари, мехнат жараёнларини координациялашга эхтиёж туғилади. Ҳамкорликдаги ҳаракатларни ташкиллаштириш шакллари ва усуллари жамоат хаётининг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-маданий, сиёсий, мафкуравий соҳалардаги ўзгаришлар билан ҳамоханг тарзда ўзгариб борган.
Корпоратив бошқарув – бу компанияга тўғри раҳбарлик қилишга қаратилган қоидалар тўплами бўлиб, бу ерда асосий вазифаларни бўлиб олиш муҳим ҳисобланади. Илмий адабиётларда айтилган кўплаб таърифлар бу тушунчани соғлом бошқариш сифатида, кенгайтирилган талқинда умумлаштириб ифодалайди. Аммо, корпоратив бошқарувда корхона фаолиятида иштирок этувчи томонларнинг манфаатларини мувозанатлаштириш муҳим жиҳат ҳисобланади.
“Корпоратив бошқарув” тушунчаси ташкилотларнинг ташкилий муаммоларини ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган ва корпорация шаклидаги йирик корхоналар фаолиятини тартибга солиш билан болиқ бўлган амалий фаолият соҳасидаги бошқарув тури ва илмий-амалий билимларни ўз ичига олади. Корпоратив бошқарувнинг зарурияти корпарация ташкилий таркибининг мураккаблиги, кўп қирралиги ва ундаги мехнат тақсимоти билан боғлиқдир. Замонавий корпорацияларнинг ўзига хос хусусияти мулкни бошқарув функциясидан ажратиш, ишлаб чиқариш ва капитал эгасини бошқариш тизимидан ажратишдан иборатдир.
Бошқарувчилар фақат ижрочи сифатида эмас, биринчи навбатда ташкилотчи сифатида тайинланадилар. Улар фаолиятни корхонанинг ташкилий таркибини таъминлаш, ходимлар ва унинг бўлимлари фаолиятини самарали ташкил қилиш, корхонани кундалик равишда бошқариш ва унинг сиёсий стратегиясини ишлаб чиқариш ва амалга оширишга қаратилган. Улар корпоратив мақсадларнинг янги мақсадларини ишлаб чиқадилар, иш жараёнида ўзларига юклатилган жавобгарлик ҳақида тасаввурларини ўзгартиришлари мумкин. Бошқарув тизимининг асосий мақсади- бу корпорациянинг самарали фаолият юритиш ва максимал даражада фойда олишдир. Корпорациядаги ишлар ҳолатига бошқарувчи жавобгар ҳисобланади.
Корпоратив бошқарув – бу капитал эгаларининг манфаатларини ҳимоялаш мақсадида, корхона менежменти устидан ўрнатилган ички ва ташқи назорат ҳамда тўғри жараёнлар бутун тизими сифатида ҳам таърифланади.
Шундай қилиб, юқорида келтирилган таърифларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келиш мумкинки, корпоратив бошқарув тизими корпорацияга молиявий ресурсларни қўйган инвесторларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган ташкилий модел сифатида ўрганилади. Бу ердан акциядорлар манфаати йўлида корпорация фаолиятини амалга ошириш корпоратив бошқарувнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Тор маънода корпоратив бошқарув менежерлар, директор ва акциядорлар ўртасидаги ўзаро муносабатнинг намоён бўлишидир. Бу таъриф, инвестиция хатари, баҳолаш, фоиз кутишлари ва инвестиция йўналишлари устидан тўхтовсиз назорат ўрнатиш билан боғлиқ.
Корпоратив бошқариш мазмунини аниқлашга доир бошқача ёндашувга акциядорлар билан биргаликда молиявий инвесторлар гуруҳини ташкил этадиган кредиторлар ҳам киритилади. Мазкур ёндашувга мувофиқ, корпоратив бошқарув кенгроқ маънода – ҳам молиявий (акциядорлар ва кредиторлар), ҳам номолиявий (ишчилар, давлат, корхоналар – шериклар ва бош.) инвесторлар манфаатларини ҳимоялашдир.
Ҳозиргача корпоратив бошқарув кўп ҳолларда эмитент-компаниялар томонидан ишбилармонлик фаолиятининг миллий ва маҳаллий қадриятларга хос қоида ва одатларига ихтиёрий риоя қилиниши билан боғланиб келди. Аммо корпоратив бошқарувнинг туб моҳиятини ташкил этувчи асосий тамойилларгина эмас, балки ижтимоий муносабатларнинг кўрсатилган соҳасини тартибга солишга бўлган ёндашувлар ҳам аста-секин баҳоланмоқда. Ихтиёрий тартибдан мажбурийга ўтиш юз берди, корпоратив ҳаёт алоҳида жиҳатларини тартибга солишдаги давлатнинг роли кучайди ва кенгайди.
Кенг маънода корпоратив бошқарув қабул қилинаётган қонунлар кўрсатма ва қоидалар бирикмаси сифатида таърифланиб, улар капитал жалб қилишда корпорация ишини, акциядорлик капитали қийматининг ҳуқуқий талаблар, ижтимоий кутишлар асосида ўстиришни енгиллаштиради, йўналтиради ва назорат қилинади.
Жаҳон амалиётида корпоратив муносабатларни тартибга солишнинг бой тажрибаси тўпланган. Кўпгина ривожланган давлатларда (ривожланаётган бозорларда) ишбилармонлик ва ҳукумат доиралари миллий иқтисодиётида корпоратив бошқарув жараёнларини тартибга солувчи йиғма қоидалар, махсус тамойилларни ишлаб чиқдилар ва тадбиқ этдилар. Бу йиғма қоидалар (корпоратив хулқ-атвор Кодекси) шундай тамойилларни акс эттирадики, уларга корхрналар корпоратив бошқарув соҳаларида риоя қилишлари зарурдир.
Улар таркибига Буюк Британияда молиявий ахборотлар бўйича кенгаш томонидан ва бухгалтерия хизматчилари касаба уюшмалари ҳамда Лондон биржаси томонидан 1991 йилда тайёрланган «Кэдбери Кодекси»ни, 2000 йил январида корпоратив бошқарув бўйича Германия гуруҳи томонидан тайёрланган «Германия корпоратив бошқаруви учун энг яхши амалиёт Кодекси»ни; француз саноати Миллий Кенгаш гуруҳлари томонидан тайёрланган «М.Вьено раислигидаги корпоратив бошқарув бўйича Қўмита тавсиялари» (1995 ва 1999 йиллардаги нашрида)ни киритиш мумкин.
Корпорацияда бошқарув ёки менежмент, касб эгаси бўлган хизматчилар томонидан капитал эгалари манфаатини кўзлаб амалга оширилади: юқори натижаларга эришиш мақсадида ечиш, самарали бошқаришни тадқиқ қилиш ва тайёрлаш: амалий вазифаларини ечиш, бошқарув тизими функцияларига киради, булар ўз навбатида унинг сифат мезони сифатида кўрилади.
Корпорациянинг бошқарув тизими ўз ичига корхонанинг тузилиши, субъектлар ва объектлар, механизм, вазифалар, кадрлар, бошқарув жараёни каби элементларни олади.
Хулоса қилиб айтганда, корпоратив бошқарув жамоани иноқлик ва мақсадларнинг ягоналигини таъминлашга қаратилган бошқарув бўлиб, пировард натижада ҳар бир жамоа аъзосини моддий манфатдорлигини оширишдир.

2. Корпоратив бошқарувнинг мақсади ва вазифалари




Ҳар бир мамлакатнинг фаровонлиги ва иқтисодий барқарорлик юз бериши учун албатта ички ва ташқи инвестицияга катта аҳамият бериши лозим. Инвестицияни жалб қилишда эса корпоратив бошқарувнинг тутган ўрни беқиёсдир. Лекин кўп давлатлар, айниқса бозор иқтисодиёти шароитига эндигина мослашаётган давлатлар корпоратив бошқарувни нафақат акциядорлар капитали бозорининг ёки турли хил корпоратив бошқарув масалаларини ечиш билангина корпоратив бошқарув тизими ривожлана олмайди, унинг ривожи учун шундай институтлар ташкил этиш керакки, улар хусусий корпорациялар ривожи учун тўла қонли хизмат қилишлари керак.
Умуман корпоратив бошқарув тизимининг асосий мақсади бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:

  • иқтисодий ривожланиш концепциясининг самарадорлигини таъминлаш;

  • акциядорлик жамиятлари фаолигини таъминлаш;

  • акциядорлик жамиятлари бошқарувчи ва бошқарув органи ходимлари тўғрисидаги маълумот ва зарур ҳисоботлар тўғрисида акциядорлар олдида ҳисобот бериш;

  • акциядорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;

  • акциядорлар гуруҳининг барча аъзоларига, хох у миноритар ёки хорижий акциядор бўлсин, тенг равишда муносабатларни таъминлаш;

  • корпоратив бошқарувдаги барча аъзоларни ҳуқуқларини қонунда белгиланган равишда ҳимоялаш устидан назорат олиб боришни таъминлаш;

  • бошқарувнинг ўз функцияларини самарали бажараётганликларини таъминлаш.

Корпоратив бошқарувнинг энг асосий  функцияси - компанияга молиявий ресурсларни жалб этган акциядорлар манфаатларига мос келувчи компания ишини таъминлаш. Корпоратив бошқарув тизими яхши ишлаши  ва  инвестиция оқими кўпайиши  учун қуйидаги вазифаларни бажариш керак:

    • маҳаллий ва чет эл  инвесторларини жалб қилиш, уларни сармоялари  хавфсиз ва   самарали жойда эканлигини, амалга  оширилаётган  фаолият  қонуний равишда олиб бораётганлигини ишонтириш;

    • рақобатбардош ва самарали фаолият олиб борувчи корхона ва компанияларни ташкил этиш;

    • чекланган ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашда кўмак бериш ва бошқалар.




Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish