ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ
«Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иктисодиёти» факультети
«Сув хўжалигини бошқариш» кафедраси
«КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ»
фанидан
ЛЕКЦИЯЛАР К У Р С И
Тошкент – 2010
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ 1
КИРИШ 3
1-МАВЗУ: КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТУШУНЧАСИ, МАКСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ 4
КИРИШ
Республикамиз мустақиликка эришган кундан бошлаб халқ хўжалигининг барча тармоқ ва соҳаларида иқтисодий ислоҳот тадбирлари кенг миқёсида амалга оширилиб ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Мамлакатимиз мустақиллликка эришгандан сўнг, йирик корхоналар негизида кўплаб акциядорлик жамиятлари ташкил этилди. Бу борада «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрел 189-сонли «Хусусийлаштирилган корхоналарда корпоратив бошқарувни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари қабул қилиниб, улар амал қилишининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди.
Корпоратив бошкарув бозор иқтисодиёти қонунлари, талаб ва таклиф асосида ташкил этиладиган бошқарув усулларидан биридир. Ишлаб чиқариш жараёнини корпоратив асосида ривожлантиририш Ўзбекистон Республикаси учун янги тўлиқ ўрганилмаган муаммо бўлиб, уни ўрганишда хорижий давлатларда корпоратив бошкарувни ташкил этиш унинг жабхалари ва механизмларини корпорациялар ташкилий таркиблари технологик қарашларни қабул қилиш стратетик йуналишда истиқболлаштириш ва корпоратив акциядорлар маблағларини бошқаришни ташкил этиш соҳалардаги мавжуд тажрибалардан кенг фойдаланиш лозим.
Корпоратив бошқарувни бозор иқтисодиётни талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб бориш, ишлаб чиқариш жараёнига инвестициялар жалб қилиш жахон андозаларига талабига мос келадиган махсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган технологияларни қўллаш асосида сифатли махсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайди. Бу ўз навбатида корпоратив бошқарув субъектлари фаолиятини молиялаштириш даражасини юксалтиришни таъминлайди.
Корпоратив бошқарувнинг мохияти унинг самарадорлиги аввало республикада қабул қилинган қонунларга риоя қилишга ва корпорациялар рахбарлари унинг зарурлигини юқори самара беришини англаб етишларига боғлиқ.
Ўзбекистонда ҳам янги, бозор иқтисодиётига хос бўлган корхоналарни корпоратив бошқарув тизимини шакллантириш ва шу орқали улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш тадбирлари кўрилди. Хусусан, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун (1996 йил апрел), қатор ҳукумат қарорлари ва Президент фармонлари орқали акциядорлик жамиятларини янгича асосда бошқарувнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Акциядорлик жамиятларида икки бўғинли бошқарув ташкил этилиб, кузатув кенгашларига катта ҳуқуқ ва мажбуриятлар юклатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |