«Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иктисодиёти» факультети


-чизма 3. Корпоратив бош



Download 1,79 Mb.
bet7/16
Sana21.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#36141
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
КБ маруза

2-чизма

3. Корпоратив бошқарувнинг япон модели


Япония корпоратив бошќарув тизими маћаллий бизнес маданиятини акс эттириб, унда ўзаро ишончга асосланган узоќ муддатли шахсий муносабатлар, шартномалар ва эћтимолий суд ажримларига асосланган ишбилармонлик муносабатларига нисбатан мућим ўрин эгаллайди. Натижада, ќонунчилик ва давлат томонидан тартибга солиш корпоратив бошќарувда камроќ аћамиятга эга. Акциядорлик жамиятлари буйича ќонунчилик ва ќимматли ќоѓозлар билан операция.ларнинг тартибга солиниши Америка таъсирини акслантиради (3-чизма).
3-чизма



Одатда, акциядорлар хусусийлаштирилган корпорация устидан назоратни директорлар кенгаши орқали амалга оширади. Кенгашнинг вазифаси учта - вакиллик сиёсатнинг аниқланиши ва назорат. Оммавий хусусийлаштириш натижасида ташкил бўлган корпорациялар кенгашлари, кўп жиҳатдан герман ёки инглиз-Америка моделларига нисбатан япон моделига яқин бўлиб қолди. Японияда кенгаш, одатда, акциядорлар вакили сифатида эмас, балки маъмуриятнинг дазомий қисми сифатида мавжуддир. Бироқ узаро кесишган акциядорлик мулкчилигининг кенг тарқалиши, вето ва акциядорлар назорат ҳуқуқи ёрдамида манфаатдор инвесторлар ва ички инвесторлар (корпорация мол етказиб берувчилари, истеъмолчилари ва банки) маъмурият сиёсатини аниқлашда ҳамда унинг устидан назоратнинг амалга оширилишида сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Японияда ҳар бир корпорация кенгаши турли инвесторлардан таркиб топган бўлиб, уларнинг айримлари учун ўз акцияларидан имкон қадар юқорироқ молиявий натижа олиш асосий мақсад бўлмаслиги мумкин.
Дунёда директорлар кенгашининг икки асосий модели мавжуд - Америка (унитар) модели ва немис (иккиланган кенгашлар тизими) модели (4-чизма).
Америка қонунларига биноан, компания фаолиятини унитар директорлар кенгаши бошқаради. Америка қонунлари ижрочи директорлар (яъни, бир вақтнинг ўзида компания менежерлари бўлган директорлар) ва мустақил директорлар (компанияда ўз манфаатларига эга бўлмаган таклиф этилган шахслар) орасида вазифалар тақсимотини ажратиб кўрсатмайди ва фақат компания фаолияти учун кенгашнинг умумий жавобгарлигини аниқлайди. Компания акциядорлари директорлар кенгашидаги мазкур икки тоифадаги директорлар орасида вазифалар тақсимоти бўйича қарор қабул қилиши керак. Сўнгги йигирма йилда вужудга келган умумий тенденция шундан иборат бўлдики, директорлар кенгаши умумий таркибида ижрочи директорларнинг вакиллиги қисқариб, мустақил директорлар сони ўсиб борди.



АҚШдаги директорлар кенгашидан фарқли ўлароқ немис компаниясидаги бошқарув икки органдан иборат: фақат мустақил директорлардан ташкил топган кузатув кенгаши (директорлар кенгаши) ва компания менежментидан иборат ижроия кенгаши.
Немис моделида кузатув ва ижро қилиш вазифаларининг қатъий ажратилиши мавжуд бўлиб, икки кенгашнинг узи аниқ фарқланадиган ҳуқуқий жавобгарлик ва ваколатларга эга. Немис қонунлари бевосита бошқариш ва назорат орасида аниқ чегарани ўтказади. Ушбу модел доирасида ижроия кенгаши кузатув кенгашига ҳисобдордир.
Корпоратив бошқарувнинг Америка ва немис тизимлари, бошқа мамлакатларда мавжуд бўлган корпоратив бошқарувни ташкил қилишдаги оралиқ шаклларининг кенг спектрида четки қутбий нуқталар сифатида ўрин тутади.
Япониядаги директорлар кенгашининг расмий тузилмаси Америка тизимининг айни нусхасидир (Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин америкаликлар Японияга корпоратив бошқарувнинг ўз тизимини мажбурий жорий :қилдирди). Амалда эса деярли 80 фоиз япон очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари кенгашлари таркибида мустақил директорлар умуман қатнашмайди, кенгашларнинг ўзи эса худди Германияда бўлганидек, компания ва унинг асосий "қатнашчилари" манфаатларини илгари суради. Бунда, немис моделининг икки фарқли хусусияти - ходимларнинг вакиллиги ва банк вакилларининг иштироки бу ерда умуман йўқ. Япон компаниялари директорлар кенгашининг деярли барча аъзолари бу - бошқарувнинг юқори даражасининг вакиллари ёки собиқ бошқарувчилардир.
Корпоратив бошқарув асосий моделларининг таққослама хусусиятларини қуйида келтирилган жадвал асосида кўриш мумкин (1 -жадвал)
1 -жадвал

Модель характерис-тикаси

Ипглиз-америка модели

Немис модели

Япон модели

Ижтимоий қадриятлар тизими

Индивидуализм танлаш эркинлиги

Ижтимоий ҳамкорлик

Ўзаро хамкорлик ва
ишонч

Меҳнат жамоасининг роли

Суст

Фаол

Ф а ол иштирокчилик

Молиялаштиришнинг асосий усули

Фонд бозори

Банклар

Банклар

Инвестициялашнинг вақт уфқлари

Қисқа муддатли

Узоқ муддатли

Узоқ муддатли

Капитал қиймати

Юқори

Ўрта

Паст

Капитал бозори

Юқори ликвидли

Ликвидли

Нисбатан ликвидли

Асосий иқтисодий бирлик(йирик бизнесда)

Компания

Холдинг

Молия-саноат гуруҳи

Менежментга хақ тўлаш

Юқори

Ўрта

Паст

5-МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИНГ ИНСТИТУЦИУНАЛ АСОСЛАРИ ВА АСОСИЙ ТИКЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ





Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish