«Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иктисодиёти» факультети


Тафтиш комиссиясининг асосий вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet15/16
Sana21.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#36141
TuriЛекция
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
КБ маруза

5.Тафтиш комиссиясининг асосий вазифалари.


Тафтиш комиссияси акциядорлик жамиятининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг навбатдаги (йиллик, ҳисобот) умумий йиғилиши томонидан сайланади. Тафтиш комиссияси текширув натижалари бўйича ўз хулосасини тақдим қилиши керак. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколатлари амалдаги қонунчилик ва жамият устави билан белгиланади. Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган низомда белгилаб қўйилади. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича тафтиш комиссия­сининг ташаббусига биноан, акциядорлар умумий йи-ғилишининг, кузатув кенгашининг қарорига ёки жа­мият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида ўн фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан амалга оширилади. Жамият тафтиш комиссиясининг талабига биноан жамиятнинг бошқарув органларидаги мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этишлари шарт. Аудиторлик ташкилоти ва ички аудит хизматидан фарқли равишда Тафтиш комиссияси корпоратив назоратнинг энг мустақил органи бўлиб, ўз ташаббусига мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши мажлисини чақирилишини талаб қилишга ҳақлидир. Шунинг учун, Кузатув кенгашининг аъзоларига ёки бошқарув орган­ларидаги мансабдор шахсларга қарашли акциялар жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш чоғида овоз беришда иштирок этиши мумкин эмас. Яъни, агар йирик акциядорлар Кузатув кенгаши аъзолари бўлиб қолсалар, Тафтиш комиссияси миноритар акциядорлар иродаси билан шаклланган, натижада айнан шу акциядорлар манфаатлари йўлида ўз фаолиятини олиб борадиган ягона корпоратив бошқарув органи бўлиб қолади.


Тафтиш комиссияси фақат акциядорлар умумий йиғилишига ҳисоб беради. Кузатув кенгаши ваколатига тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан тавсиялар бериш киради. Бироқ бу ҳолда Кузатув кенгашининг тавсияси, ҳаттоки, акциядорлар умумий йиғилиши бекор қила олмайдиган дивидендларнинг энг катта микдорини тавсия қилиш мисолидаги даражада қаттиқ чеклаш кучига эга бўлмайди. Умуман олганда, Кузатув кенгашига ушбу кучсиз даражадаги моддий қарамликни ҳам, Уставда ёки Тафтиш комиссияси ҳақидаги низомда унинг тақдирлов даражасини аниқ қилиб ёритиш орқали бартараф қилиш мумкин.

6.Аудиторлик ташкилотининг асосий вазифалари.


Аудиторлик ташкилоти жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва унга аудиторлик хулосаси тақдим этади. Аудиторлик ташкилоти жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборотлар ҳақида нотўғри якун баён этилган аудиторлик хулосаси тузганлик натижасида етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар бўлади.


Ички аудит хизматига нисбатан мустақиллик да­ражаси анча юқори бўлишига қарамай, аудиторлик ташкилоти фаолияти, энг катта миқдори Кузатув кенгаши томонидан белгилаб бериладиган хизмат ҳақидан манфаатдорлик билан чегаралангандир. Бундан ташқари аудиторлик ташкилоти алоҳида олинган масалалар бўйича ўз ташаббуси билан текширув ўтказишга имконияти йўқ умуман олганда, манфаатдор ҳам эмас, чунки бу аудиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича шартномада назарда тутилмаган.
Аудиторлик ташкилоти учун айрим хусусий ма­салалар тўғрисида бутунлай нотўғри маълумотларни беришдан кўра, уларни шунчаки четлаб ўтиш осонроқдир. Шунинг учун, аудиторлик ташкилоти учун одатий стандарт масалаларни кўриб чиқишдан ташкқари яна айнан қайси масалалар алоҳида текширилишини аниқ белгилаб бериш муҳим аҳамиятга эга. Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг камида бир фоизига эга бўлган акциядор ёки акциядорлар гуруҳи учун шартнома тузилаётганда аудиторлик ташкилотига қўйиладиган масалалар руйхатига жамият фаолиятининг айрим жиҳатларини алоҳида текширувчи масалаларини киритилишини талаб қилиш ҳуқуқунинг берилиши юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш усулларидан бири бўлиши мумкин эди.

7.Корпоратив маслаҳатчининг асосий вазифалари.


Корпоратив маслаҳатчи (корпоратив котиб) корпорацияда корпоратив бошқарув тамойилларига амал келинишини кузатиб бориши ва корпоратив бошқарув амалиётини яхшилаш юзасидан ўз тавсияларини бериши керак. Амалий томондан олиб қараганда, у корпоратив бошқарув даражаси диагностикаси ва лойиҳалашни амалга оширади. Корпоратив маслаҳатчи ички аудит хизмати каби корхона ходими ҳисобланади, бироқ Кузатув кенгаши томонидан тайинланади. Ишлар мазмунини инобатга олганда, корпоратив маслаҳатчи ва корпоратив котиб фаолиятини қўшиб олиб борилиши мумкин ва фойдалидир. Республикада корпоратив маслаҳатчилар институти расман Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2006 йил 27 сентябрдаги Қарори билан жорий қилинди.
Корпоратив маслаҳатчи (корпоратив котиб) институтининг киритилиши корпоратив бошқарувнинг ташкилий-техник ва тартибот характерига эга бўлган кўпчилик муаммоларни ҳал қилади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида умумий йиғилиш котиби қилиб тайинланиши (сайланиши) мумкин бўлган шахслар доираси, уни тайинлаш (сайлаш) тартиби ҳамда унинг иш тартиби аниқ қилиб белгиланмаган. Агар умумий йиғилиш котиби ҳар умумий йиғилишда сайланадиган бўлса, котиб нозодини тасдиқлаш бўйича, корпоратив бошқарув бошқа органларига номзодларни сайлашдаги каби барча тартибот масалаларини олдиндан ҳисобга олиш керак. Котибни узоқ муддатга ёки янги шахс сайлангунча чекланмаган муддатга сайлаш анча қулайроқ бўлар эди. 'Ҳар қандай ҳолда ҳам, умумий йиғилиш котиби корпоратив бошқарув тизимида масъул шахс бўлиб қолади ва унга корпоратив бошқарув органларининг бошқа аъзоларига қўйиладиган талаблар ҳам тааллуқли бўлиши мумкин: котиб Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси, Ижроия органи аъзоси ёки ушбу органларга номзод бўлмаслиги керак. Жамиятнинг бош директив ҳужжати бўлмиш акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасини расмийлаштириш корпора­тив ҳуқуқ соҳасида билим ва тажриба талаб қиладиган масъулиятли ишдир. Шунинг учун, корпоратив бошқарувнинг энг яхши амалиётини жорий қилиш бўйича хорижий тажриба бу вазифаларни айнан ком­пания корпоратив котибига юклашни тавсия қилади. Бундан ташқари корпоратив маслахатчига бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин:
- Кузатув кенгаши баённомаларини юритиш;
- акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатув кен­гаши мажлиси ўтказилиши ҳақида акциядорларни ёки Кузатув кенгаши аъзоларини хабардор қилишни ташкил қилиш;
- корпоратив ҳисоботни тайёрлаш ва эълон қилинишини таъминлаш;
- умумий йиғилишлар ва Кузатув кенгаши мажлисларига материалларни тайёрлаш;
- корпоратив бошқарув органлари қарорларини бажарувчиларга етказиш ва уларнинг бажарилиши устидан техник мониторинг юритиш;
- акциядорларни ва уларнинг ёзма мурожаатномаларини қабул қилиш, уларни корпоратив бошқарув органларига етказиш, акциядорларга уларнинг мурожаатлари юзасидан жавобларни йўллаш;
- акциядорлар талаб қилишга ҳақли бўлган материаллар билан акциядорларнинг танишиши учун зарур шароитларни тайёрлаш;
- компания корпоратив хужжат айланишининг бошқа масалалари.
Корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий қилиш зарурияти яна шундан иборатки, рўй берган фактлар ҳақида маълумотларни ошкор қилиш билан бирга, келажакда кутиладиган воқеалар прогнози - корпо­ратив тақвимни ҳам эълон қилиш тавсия этиладики, уни шакллантиришни айнан корпоратив маслаҳатчига топшириш ҳамма томондаи қулайдир



  1. Ижроия органининг асосий вазифалари.

Ижроия органи жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилади ва яккабошчилик ёки коллегиал ижроия органи сифатида ташкил қилиниши мумкин. Бир пайтнинт ўзида ҳам яккабошчилик асосидаги, ҳам коллегиал ижроия органлари бўлиши назарда тутилган жамият уставида улардан ҳар бирининг ваколатлари белгилаб қўйилиши керак. Бундай ҳолларда жа-миятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (директор) вазифасини бажарувчи шахс коллегиал ижроия органи (бошқарув, дирекция) раиси вазифасини ҳам амалга оширади.


Ижроия органи корпорация акциядорлари умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаши томонидан сайланади (тайинланади). Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан жамият ижроия органининг ваколатлари шартнома бўйича тижорат ташкилотига (бошқарувчи ташкилотга) ёки якка тартибдаги тадбиркорга (бошқарувчига) берилиши мумкин. Жамият ижроия органининг ваколатларига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига ёки кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.
Жамият ижроия органи акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади. Ижроия органи ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси асосида ёлланади ва шартноманинг асосий мақсади бизнес-режанинг бажари лиши ҳисобланади. Ижроия органи билан тузиладиган шартномада уларнинг акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши олдида жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан берадиган ҳисоботлари даврийлиги назарда тутилиши лозим. Ижроия органи акциядорлар умумий йиғилишига ва Кузатув кенгашига ҳисоб беради ва корхона фаолияти учун жавобгар бўлади. Кузатув кенгаши ижроия органи билан тузилган шартномани, агар у жамият уставини қўпол тарзда бузишга йўл қўйган бўлса ёки унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.
Яккабошчилик ижроия органи буйруқ чиқариш йўли билан Ижроия органи ваколатига киритилган масалаларни якка тартибда мустақил ҳал қилади. Коллегиал ижроия органининг қарорлари унинг мажлисида ўтказилган овоз бериш билан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади. Одатда, коллегиал ижроия органига расмий равишда бошлиққа буйсунадиган директор ўринбосарлари, бўлинмалар ва хизматларнинг бошлиқлари аъзо бўлади. Шунга қарамай, кол­легиал орган раиси коллегиал орган аъзоларини ишдан бўшатишга ҳаққи йўқ, чунки бу ҳуқуқ юқори тузилмаларнинг ваколатига киради.

Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўќув ќўлланмалар рўйхати





Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish