«Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иктисодиёти» факультети



Download 1,79 Mb.
bet14/16
Sana21.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#36141
TuriЛекция
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
КБ маруза

Кадрлар ва тақдирлашлар бўйича қўмита, компания олий менежменти ходимларини танлаш ва жой-жойларга қўйиш, уларнниг муваффақиятли меҳнат фаолиятини муносиб тақдирлаш, компания мутахассислари касбий савиясини доимо ошириб бориш ва масалалари билан шуғулланиши мумкин. Қўмита вазифасига:
- компания юқори ва ўрта бўғинларидаги раҳбарлар иш фаолиятини баҳолаш мезонлари ва уларга мутаносиб тақдирлаш ҳамда компания ҳисобидан бошқа им-тиёзлар ва хизматларни (ҳаётни ва соғлиқни суғурталаш билан бирга) бериш сиёсатини ишлаб чиқиш;
- бошқарувнинг юқори бўғинлари учун лавозимга лойиқлик мезонларини танлаш;
- ижроия органи аъзоларини ёллаш бўйича контрактларни тайёрлаш;
- ижроия органи лавозимларига номзодларни бошланғич баҳолаш;
- ижроия органи ишини даврий равишда баҳолаб бориш, лавозимдаги шахслар юзасидан Кузатув кенгаши аъзоларига тавсиялар бериш киради.
Корпоратив бошқарув қўмитаси юқори ахлоқий меъёрларининг сақланиб туриши, ишонч муҳитини яратиш ва корпоратив бошқарув тузилмасини такомиллаштириб бориш: учун ташкил қилинади. Ушбу қўмита вазифаларига:
- кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоси лавозимига муносиблик мезонларини аниқлаш;
- кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини тақдирлаш ва компенсациялар тўлаш сиёсатини ишлаб чиқиш;
- компания ичида аҳлоқий меъёрларни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
- конфиденциал маълумотларни ва ички ишлатиш учун маълумотларни ноқонуний ишлатилишининг олдини олувчи схемаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
- компанияда ноқонуний ҳаракатлар ва ноахлоқий ҳулқ ҳодисалари ҳақида кузатув кенгашини хабардор қилиш схемаларини кўриб чиқиш;
- корпоратив ихтилофларни ҳал қилиш механизмларини яратиш;
- акциядорлик жамияти корпоратив бошқарув органлари аъзоларини даврий равишда баҳолаб бориш;
- корпоратив бошқарув тузилмасини такомиллаштириб бориш киради.
Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари бошқа йўналишларда ҳам қўмиталар тузилиши мумкин:
- аудит бўйича қўмита аудиторлик ташкилотини танлайди, аудиторлар фаолиятини мониторинг қилади, аудиторларни тақдирлаш бўйича тавсияларни беради;
- таваккалчиликни бошқариш қўмитаси компания фаолиятидаги таваккалчиликларни ўрганади ва таваккалчилмкларни бошқариш схемаларини ишлаб чиқади.
Қўмиталар масалани бирламчи ишловдан чиқаради маьлумот туплайди, таҳлил ўтказади, тавсиялар ишлаб чиқади, лойиҳаларни тайёрлайди, кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун таклифларни тақдим қилади. Қўмиталар фаолияти Кузатув кенгаши томонидан асоссиз қарорлар қабул қилиш эҳтимолини камайтиради. Кузатув кенгаши ҳар бир қўмита ҳақида низомни тасдиқлаши керак. Қўмиталарнинг мавжудлиги Кузатув кенгашини жиддий масалаларни қисқа муддат ичида ва дуч келган таркибда (кенгаш мажлисида айрим масалалар кўрилаётган чоғида, ушбу масалада бошқалардан кўра кўпроқ даражада мутахассис бўлган аъзонинг бўлмай қолиш эҳтимоли бор) ҳал қилиш заруриятидан ҳоли қилади.
Қўмита ишига фақат билими ва тажриба доираси бошқаларга нисбатан кўпроқ даражада, қўмита фаолият йўналишига мос келган Кузатув кенгашининг кенгашининг аъзоларигина жалб қилиниши керак. Бунда қўмита маълум бир масала бўйича узлуксиз равишда иш олиб боради. Кузатув кенгашининг эътиборига, асосан, қарор қабул қилишга пишиб етилган, турли вариантлари-инвесторлар манфаатларини инобатга олувчи Кузатув кенгаши аъзоларининг раҳбарлигида компания мутахассислари томонидан пухта ишлаб чиқилган масалалар ҳавола қилинади.
Бепул кузатув кенгаши. Агар кузатув кенгаши таркиби йирик акциядорлардан таркиб топган бўлса, уларнинг кунлик меҳнати натижаси йил охирида дивидентлар, акция қийматининг ўсиши ва бошқа шаклларда ўз-ўзидан тақдирланади, деб ўйлаш мумкин. Бироқ, бундан соддалаштирилган ёндошув қатор камчиликлардан ҳоли эмас:
1. Бундай фаолият кўпроқ жамоатчилик асосида ишлашга ўхшайди.Валонтерлик, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган барча тадбирларда яхши бўлиб, саҳийликни ва нотижорат мақсадига эришишни назарда тутади. Бу маълум бир даражада компаниянинг ижтимоий миссиясига тўғри келиши мумкиндир, бироқ тадбиркорлик руҳига ёт бўлиб, корпоратив бошқарувнинг биринчи тамойили-адолатлиликка зиддир. Корпоратив бошқарувнинг тўртинчи тамойили мувофиқ жавобгарликнинг ўрнатилишини талаб қилади. Агар муваффақиятли фаолият учун Кузатув кенгаши аъзолари тақдирланмаслар, салбий натижаларга олиб келган қарорни қабул қилгани учун уларни моддий жавобгарликка тортиш адолатдан бўлармикан?
2. Аслини олганда, акциядорлар бепул ишлайдиган Кузатув кенгашининг номига фаолият юритишини тушунадилар, улардан бирон-бир нарсани талаб қилишга ҳаракат қилмайди ва уларнинг фаолсизлигига беэътибор бўлишга кўпроқ мойил бўлади. Бундай ҳолат икки томондан хавфли: Кузатув кенгаши аъзолари шижоат кўрсатмагани, акциядорлар эса (айниқса, миноритарийлар) танқидни камроқ қилганлари учун корпоратив бошқарувнинг назорат ва тартибга солиш механизмлари ишга тушмайди.
3. Кўп ҳолларда йирик акциядорлар ўз бизнесида етарли даражада сармоя ишлаб топган ва бошқа корхона акцияларига йирик маблағ қўйишга қодир бўлган шахслардир. Агар булар жисмоний шахс бўлса, Кузатув кенгаши фаолиятида шахсан қатнашишга истак билдирган тақдирда ҳам, ўз мақомига ўзини хўжайиндек тутиб юради-акциядорлар олдида ҳисоб берувчи шахс деб ўзини ҳисобламайди (шахсий акциялар кенгаш аъзолигини кафолатлайди).
Кам тақдирланадиган кузатув кенгаши. Бепул ишловчи кузатув кенгашига таалуқли бўлган юқорида билдирилган фикрларнинг деярли ҳаммаси ушбу ҳолда ҳам ўринли бўлади. Фақат бунда:
1. Ишда самара ноллигича қолгани ҳолда компанияга кенгаш аъзоларига бериладиган тақдирлов пули ҳисобига зарар етказилади. Бу ҳолда шу маблағнинг ўзига шартнома мажбуриятлари билан боғланган ва аниқ натижа учун ҳаракат қиладиган мутахассисни ёки ташқи консултантни ёллаш нисбатан кўпроқ фойда беради.
2. Тақдирлов пулининг кам бўлиши, уни кузатув кенгашида қарор қабул қилишда керакли позицияни тутгани учун "ўз одамлари"га бериладиган иккинчи даражали бонус сифатида қабул қилинишига сабаб бўлади. Кенгашнинг бундай аъзолари жиддий тавак калчиликни сезмайди (бундай хақ учун талаб ҳам йўқ ҳисобида), агар акциядорлар қачонлардир принципиал йўл тутиб, уларни алмаштириб юборсалар ҳам, улар деярли ҳеч нимани йўқотмайди.
Юқори тақдирланадиган кузатув кенгаши. Тақдирлов пулининг энг катта миқдорини аниқлаш масаласи пухта асосланган ёндашишни талаб қилади. Кузатув кенгаши аъзоларининг юқори тақдирланиши:
- улар фаолиятидан реал самара;
- ўз зиммасига олинаётган масьулият;
- акциядорлар олдида жавобгарлик ва етказилган зарарни ундириш воситалари;
- компаниянинг ҳақиқий молиявий ҳолати билан кучли даражада боғланган бўлиши керак.

4.Ички аудит хизматининг асосий вазифалари.


Ички аудит хизмати акциядорлик жамиятининг тузилмавий бўлинмаси сифатида Кузатув кенгаши қошида ташкил этилади. Ички аудит хизматининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
-- Кузатув кенгашини ишончли маълумотлар билан таъминлаш ва ўтказилган ички аудит натижалари бўйича корхона фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
- корхона бошқарув органларига оператив равишда ички аудит жараёнида аниқланган камчиликларни тугатиш бўйича ўз тавсияларини тақдим қилиш, уларни бартараф қилиш устидан назоратни амалга ошириш.
Ички аудит вазифаларига ҳар чоракда ўтказиладиган ички аудит, тузиладиган хўжалик шартномаларининг экспертизаси, корхона тузилмавий бўлинмаларига услубий ёрдам бериш, техник топшириқлар ва тавсияларни ишлаб чиқишда Кузатув кенгашига кўмак бериш киради.
Ички аудит хизмати ўз фаолияти давомида бизнес-режанинг бажарилишини, корпоратив бошқаруви тамойилларига риоя қилинишини, бухгалтерлик ҳисоби ва молиявий ҳисобот юритилишини ҳамда молиявий-хўжалик фаолиятининг бошқа йўналишларининг тўғри амалга оширилишини текшириш ва мониторинг қилиши керак. Ички аудит хизмати корпоратив менежмент устидан лозим назоратни ўрнатишда муҳим ёрдамчи кучдир. Ички аудит хизмати ходимлари расмий равишда корпорация ходимлари ҳисоблансалар ҳам, бу тузилманинг корхона маъмуриятидан мустақиллиги Кузатув кенгаши қарори билан шакллантирилиши ва фақат унга ҳисоб бериши орқали таъминланади. Бошқа томондан, мазкур тузилма Кузатув кенгашининг ўзига қарам бўлиб қолади ва унинг ҳаракатларини назорат қилиши гумон. Шунга қарамай, ички аудит хизмати тафтиш комиссияси ва аудитор­лик ташкилотлари билан бир қаторда корпоратив назорат тизимининг зарур ҳамда ажралмас қисмидир. Сўнгги икки органдан фарқли равишда, бу тузилма анча барқарор иш режимига эга бўлиб, ижрочилик интизоми даражаси корпоратив бошқарувнинг бошқа органларига нисбатан анча юқоридир.



Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish