Учинчи босқич (1999 йилдан хозирги вақтгача) оммавий хусусийлаштиришдан мамлакат иқтисодиёти асосий тармоқлари (ёқилғи-энегетика комплекси, металлургия саноати ва бошқа соҳаларда) йирик корхоналарини индивидуал хусусийлаштирилишига ўтиш билан, шунингдеқ давлат объектларини хусусийлаштирилишига хорижий инвесторларни кенг жалб қилинишига урғу берилишининг кучайиши билан тавсифланадики, бўнга Ўзбекистон Республикасининг 1998 йилда қабул қилинган "Хорижий инвестициялар ҳақида" ва "Хорижий инвесторлар ҳуқуқларни кафолатлаш ва ҳимоялаш усуллари ҳақида"ги конунлари асос бўлди.
2000 йилга келиб давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари субъектларининг пасайиши сабаблари таҳлили шуни кўрсатдики, республика иқтисодиётининг реал секторига хорижий инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилувчи асосий сабаб, хорижий инвесторларга таклиф қилинаётган акция пакетлари катталигининг етарли эмаслигида экан. Натижада, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги "2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб қилиш билан корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш буйича кейинги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори билан хорижий инвесторларга сотилишга ажратилган акция улуши, шу жумладан, меҳнат жамоаси аъзоларига сотиладиган улушнинг акциядорлик жамияти устав фондини 10 фоизигача камайтирилиши ҳисобига анча оширилди.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектларининг ролини оширишдаги кейинги босқич Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги "Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони бўлиб, унда акциядорлик жамиятлардаги давлат улушининг 25 ва ундан кам фоизларда сақлаб қолиниши мақсадга мувофиқ эмас, деб топилди, уларни асосан, хусусий мулкчиликка сотилиши талаб қилинди.
Бундан ташқари, майда корхоналар ўз қайта ишлаб чиқаришини, асосан, олинадиган фойда хисобига таъминлаш ва камдан-кам ҳолларда қўшимча акциялар чиқариш ва жойлаштириш ҳисобига молиявий ресурсларни жалб қилишини эътиборга олиб, 2003 йилнинг 1 февралидан очиқ акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича эллик минг АҚШ долларига тенг бўлган суммадан кам бўлмаслиги белгиланди ҳамда Фармон "очиқ акциядорлик жамиятлари 2004 йилнинг 1 январига қадар ўзларининг устав жамғармаларини юкорида кўрсатилган микдордан кам бўлмаган суммага етказишлари шарт, акс ҳолда улар белгиланган тартибда бошқа ташкилий-хуқуқий шаклларга, асосан, хусусий корхоналарга айлантирилади", деб шарт кўйди.
Ушбу қарор, шубхасиз равишда, акциядорлик жамиятларининг сифат таркибига ижобий таъсир кўрсатди ва хусусий сектор ҳамда кичик ва ўрта бизнеснинг ривожи учун янги туртки берди. Афсуски, Фармоннинг мазкур қоидасининг амалга оширилиши корхона ресурсларининг ошишига олиб келмади, чунки устав фондаларининг ошиши IPO (Initial Public Offering) бирламчи очиқ таклиф акцияларини чиқариш ва жойлаштириш ҳисобига эмас, балки утган йилларнинг тақсимланмаган фойдасини капитализация қилиш орқали амалга оширилди. Бундан ташқари, баланс пассивининг биринчи бўлимида ("Ўзлик маблаглар манбаи") "'Ўтган йилларнинг жамланган фойдаси" (3720) ҳисобидан маблағларни "Устав капитали" (8300) ҳисобига ўтказилиши акцияларнинг инвестицион жозибадорлигининг пасайишига олиб келди. Ўтган йилларда фойдадан жамланган маблағлар акциядорларга тегишли бўлгани ва аввал ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қолдирилган бўлгани учун ҳисобдан ҳисобга ўтказиш, акциядорлар қўлидаги акция номиналинииг оширилишини ёки улар қўлидаги акция сонига пропорционал равишда бепул асосда акция тақсимлашни талаб қилди. Бироқ ушбу операция фойданинг ошишига олиб келмади ва бир акцияга келадиган даромад кескин тушиб кетди.
6-МАВЗУ: КОРПОРАТИВ БОШКАРУВНИНГ МИЛЛИЙ МОДЕЛИНИ ҚУРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |