Режа:
1. Корпоратив бошкарув тамойилларининг ривожланиш тарихи
2. Корпоратив бошкарув тамойилларининг асосий мазмуни
Корпоратив бошкарув тамойилларининг ривожланиш тарихи
Акциядорлик жамияти самарали фаолияти ва инвестицион жозибадорлигининг асоси корпоратив ҳамжамиятнинг барча иштирокчилари уртасидаги ижтимоий хамкорлик мухити ва узаро ишончдир. Унинг шаклланиши учун корпоратив ҳулқ тамойилларига риоя қилиниши зарур бўлиб, унинг мазмуни акциядорлик жамиятини бошқариш билан боғлиқ ҳамда пайдо бўладиган муносабатларда ишончни ҳосил қилишга каратилгандир.
Корпоратив бошқарув фан сифатида жаҳон амалиётида янги тушунчадир. Унинг қонуниятларини ўрганиш бўйича асосий уринишлар XX асрнинг охирларидан бошланган эди. Корпоратив бошкарув - янги аср фанидир. умуман олганда, корпоратив муносабатларнинг пайдо булиши ва ривожланиши бир неча минг йиллик тарихга эгадир. Содда корпоратив тузилмалар ширкат кўринишида милоддан олдинги асрлардаёқ пайдо бўлган эди. Ушбу муносабатда кадимий Бобилни милоддан олдин 1792-1750 йилларда идора этган Хаммураппи конунлари муҳим аҳамиятга эга. Ушбу қонунларнинг 282 моддасидан 8 таси ширкатларни тартибга солиш масалаларига багишланган.
Корпоратив муносабатларнинг куртакларини кадимий Римда ҳам кўриш мумкин булиб, унда яхши ривожланган ва етарли даражада ташкил қилинган ички тузилмавий турли ширкатлар мавжуд эди. Ушбу фикрга Рим хусусий хукукчилигида ширкат шартномаси масалалари куриб чикилганлиги далил булади. Кенг тан олинган фикр буйича, корпорацияларга савдо гильдиялари (немисча Gilde ~ корпорация) асос солган экан. Гильдиялар савдогарларнинг уюшмаси булиб, Ғарбий Европада илк ўрта асрларда пайдо була бошлади ва XII-XV асрларда, Еропада ва Буюк ипак йўлида қуруқлик йўллари орқали савдо қилиш қайта тикланиши даврида, кучли ривожланган эди. Корпорацияларнинг Европадаги кейинги ривожланиши XIV - XVII асрларда, савдо иши, денгизчилик тог иши ва бошқаларнинг тараккиёти билан боғлиқ буюк иқтисодий ўзгаришлар ва географик кашфиётлар даврида давом этди. Инсониятнинг Янги ва Энг янги тарихи даврида, шундай турдаги корпоратив муносабатлар шаклландики, улар корпорацияларни ташкил қилишнинг ҳозирги замонда амалда қўлланилаётган усулларига асос бўлди.
Корпоратив муносабатларнинг ривожланиши узоқ тарихга эга булишига карамай, XX асрнинг охиригача корпоратив бошкарувнинг энг яхши амалиётини кўриш бўйича асосий ёндашув бирор-бир даражада аниқ ифода қилинмаган эди. Бу вақтга келиб, айрим ташкилотлар ва шахсларнинг корпоратив бошқарув кодекслари кўринишидаги жиддий ишланмалари мавжуд эди. Бироқ улар ушбу муаллифлар яшаётган мухитнинг тарихий-маданий контексти таъсирида яратилган булиб, том маънода зарур универсалликка эга эмасди Жахон иқтисодиётининг глобаллашуви даврида самарали корпоратив бошкарувни кўришнинг асосий тамойилларини ёрқин акс эттира оладиган базис назариянинг яратилишига зарурат етилди. Мазкур масаланинг қийинлиги шу даражада эдики, айрим гурух; тадкиқотчилар ишидан бирон ижобий натижа сезилмади. Шунинг учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий хамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИХРТ) 1998 йилда миллий хукуматлар, бошқа манфаатдор халқаро ташкилотлар ва хусусий сектор билан биргаликда корпоратив бошкарув буйича андозалар туплами ва қўлланмаларни ишлаб чиқишга чақирди. Мазкур вазифани бажариш учун ИХРТ корпоратив бошқарув бўйича махсус гуруҳни ташкил қилди ва ушбу масалада аъзод» давлатлар карашларини мужассам этган хамда мажбурий характерда булмаган тамойилларни ишлаб чиқиш мазкур гуруҳга топширилди.
ИХРТнинг фаолияти натижасида - корпоратив бошқарув тамойиллари яратилди ва 1999 йил 26-27 майда бўлиб ўтган ИХРТ Кенгаши мажлисида қатнашувчи давлатлар вазирлари томонидан имзоланди.
Ушбу хужжатда белгиланган тамойиллар миллий кўламда ўхшаш уринишларни амалга оширган аъзо давлатлар тажрибаси ва тадбиркорлик соҳасида корпоратив бошкарув бўйича ИХРТнинг консултатив гурухи натижаларига асосланган. Тамойилларни тайёрлашда ИХРТнинг бир неча қумиталари иштирок этди: Молиявий бозорлар бўйича кумита, Халқаро инвестициялар ва транснационал корхоналар бўйича қумита, Саноат бўйича қумита, Атроф-муҳитни химоя қилиш сохасидаги сиёсий масалалар бўйича қўмита. Уларнинг ишлаб чикишига ИХРТга аъзо бўлмаган давлатлар, Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди, ишбилармонлар доираси, инвесторлар, касаба уюшмалари ва манфаатдор шахслар катта хисса кўшдилар. ИХРТ ҳужжатида қўйидаги беш асосий тамойил ифодаланган:
1) акциядорлар ҳуқуқлари;
2) акциядорларга тенг муносабатда булиш;
3) корпорацияни бошкаришда манфаатдор шахсларнинг роли;
4) маълумотларнинг ошкор килиниши ва уларни аниклиқ;
5) директорлар кенгашининг вазифалари.
Ҳар бир тамойил тушунишга имкон берувчи қиска изохлар билан бирга берилган. Бу ҳужжатиинг асосий мақсади - акциядорлар ҳуқуқларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш, акциядорларга тенг муносабатда бўлиш, компания ҳақида маълумотларнинг, шу жумладан, унинг молиявий ҳолати ҳақида ўз вақтида ва аниқ маълумот бериш механизмларини ишлаб чиқишдир.
ИХРТ тамойилларида мустаҳкамланган қоидалар, асосан, акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Бунга турли йўллар билан эришилади: жамиятлар директорлар кенгаши (кузатув кенгашлари) ролини ошириш йўли билан, жамият ҳақида имкон қадар ишончли маълумотларни бериш, унинг ижроия органи устидан назорат қилиш, эълон қилинган тақдирда дивиденд тўлаш буйича жамият мажбуриятларииинг лозим даражада бажарилиши, акциядорлар ва жамиятнинг органлари ҳамда турли лавозимдаги шахслари орасида доимий ва самарали алоқани таъминлайдиган корпоратив котиб янги лавозимини киритиш билан амалга оширилади.
Ягона ва барча тан олган концептуал негиз яратилиши билан "умумийдан хусусийга" бориш имконияти топилди, яъни тамойилларнинг яратилиши корпоратив бошқарувнинг миллий андозаларини яратишга методологик асос бўлди. Хусусан, ИХРТ корпоратив бошқарув тамойилларига биноан, 2001 йилнинг декабрида Россия Федерацияси Хукумати томонидан, Россиядаги жамиятларнинг қўллашлари учун фақат тавсия кучига эга бўлган Корпоратив хулқ кодекси қабул қилинди. Бу Кодексни халқаро тавсия хужжатларига қиёслаш мумкин, масалан, 1994 йилда Хусусий ҳуқуқчиликни унификациялаш халқаро институти тайёрлаган «Халқаро тижорат шартномалари тамойиллари» га тенглаштириш мумкин. Маълумки, бундай турдаги ҳужжатлар, улар кимга бағишланган бўлса шулар томонидан ўз муносабатларида уларни ишлатишга хоҳишини аниқ билдирганларидан кейингина қўлланилади.
2. Корпоратив бошкарув тамойилларининг асосий мазмуни
Хусусий ҳуқуқнинг кенг тан олинган тамойиллари фуқаролик ҳуқуқининг мазмуни ва мувофиқ равишда хўжалик жамиятлари муносабатлари иштирокчиларининг ўзини тутишини аниқлаб беради. ИХРТ томонидан таклиф этилган корпоратив хуқуқ тамойиллари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1-моддасида мустаҳкамланган фуқаролик қонунчилигининг асосий асосларига мос келади ва қуйидаги қоидаларда ифодаланади:
— акциядорлар хукуклари. Бу тамойил акциядорлар ва бошқа хўжалик жамиятлари аъзоларининг ўз ҳуқуқларини амалга ошириш реал имкониятида ифодаланади. Корпоратив ҳулқ амалиёти оддий ва имтиёзли акциялар эгаларига ҳамда жамият облигациялари ва бошка қимматли қоғозлар эгаларига жамиятда қатнашиш билан боғлиқ ўз хуқуқларини амалга ошириш реал имкониятларини таъминлаши керак. Ушбу тамойил доирасида акцияга эгалик ҳуқуқлари қайд этилади. Масалан, оддий акцияларнинг ҳар бир эгасига жамият тенг ҳажмдаги ҳуқуқуларни, шу жумладан, акциядорлар умумий йигилишида йиғилиш ваколатига кирган барча масалалар буйича овоз бериш ҳуқуқи билан қатнашиш ҳуқуқи, дивидендлар олиш ҳуқуқи ва жамият тугатилганда унинг мулкини бир қисмини олиш хуқуқларини тақдим этади.
Бошқарувчилар ҳаракати устидан назорат механизми сифатида акциядорлар овоз беришининг қиммати, у қарор қабул қилиши керак бўлган масалалар буйича акциядорнинг хабардорлик даражасига боғлиқ Шу билан боғлиқ равишда, жамият фаолияти ҳақида ишончли маълумотларни олиш акциядорнинг ажралмас ҳуқуқига киради. Амалда эса акциядорлик жамиятлари ўз молиявий холати ва бошқа масалалар тўғрисидаги чекланган маълумотларни тақдим этадилар. Айрим акциядорлик жамиятлари аудиторлардан ҳуқуқий молиявий ҳисоботини яширади, акциядорлар бунга норози бўлмайди, чунки аудитордан яширилган фойда, шу вақтнинг ўзида солиқ инспекциясидан яширилган фойдадир.
Ҳуқукларини реал амалга ошира олиш тамойили акциядорлар томонидан ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилинишига йул қуйилмасликни назарда тутади. Бу умумфуқаролик хулқ нормасидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 9-моддасининг 3-қисмига мувофиқ фуқоролик ҳуқуқларининг амалга оширилиши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларига ва қонун томонидан ҳимояланган манфаатларига зид бўлмаслиги керак. Фуқаролик хуқуқий муносабатлари қатнашчилари ҳаракатларининг халоллиги, онглилиги ва адолатлилиги назарда тутилади. Бошқача суз билан айтганда, акциядорлар жамиятга зарар етказиш мақсадида ҳаракат қилмаслиги ёки бошқа шаклларда ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилмасликлари керак.
— акциядорларга тенг муносабатда булиш. Бу тамойил бир турдаги (тоифадаги) ва бир хил сондаги акцияларга эгалик қилувчи акциядорларга тенг муносабатда бўлишни амалда таъминланишида ифодаланади.
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш иш тартиби ва тартиботи акциядорларга ўз фикрини билдиришга ва уни қизиқтирган саволларни бера олиш имкониятини таъминлаши керак. Жамият фаолияти амалга оширилаётганда инсайдерлик ва конфиденциал маълумотлардан фойдаланилган операциялар ман қилиниши, бош директор, бошқарув аъзолари ва битимнинг тузилишидан манфаатдор бўлган шахслар ўз манфаатдорлиги ҳақида хабар қилишлари керак.
Акциядорларга тенг муносабатда бўлишнинг таъминланиши яна қуйидагиларда ифодаланиши керак: 1) жамият органлари томонидан жамият тақдири учун сезиларли аҳамиятга эга булган муҳим ҳаракатлар (масалан, жамиятни қайта қуриш ва тугатиш, йирик битимларни амалга ошириш) ҳақида акциядорларни хабардор қилиш; 2) акциядорларга номзодлар ҳақида тулиқ маълумотларни такдим қилган ҳолда, директорлар кенгаши (кузатув кенгаши), бошқарув аъзолари ва бош директорни мавжуд тартибга мувофиқ сайланишининг зарурияти; 3) корпоратив ихтилофларни тартибга солиш.
Жамият органлари томонидан амалга ошириладиган барча муҳим харакатлар ҳақида имкон қадар купроқ акциядорни хабардор қилиш, директорлар кенгаши (кузатув кенгаши), бошқарув аъзолари ва бош директорни сайлаш тартиботининг аниқлигининг таъминланиши жамият ривожланиш стратегиясининг тўғри танланишига сезиларли даражада таъсир қилади. Жамият фаолиятини амалга оширишда акциядорларнинг тенглигини таъминлаш кўп жиҳатдан корпоратив ихтилофларни бартараф қилишда уларнинг фаол қатнашишига боғлиқ булиб, бунда икки хил ихтилоф назарда тутилади: 1) жамият органлари ва акциядор ўртасида, 2) акциядорлар ўртасида, агар ихтилоф жамият манфаатларига алоқадор бўлса.
— директорлар кенгашининг (кузатув кенгашининг) вазифалари. Бу тамойил туртта асосий тавсиядан иборат: 1) директорлар кенгаши жамият ривожланиш стратегиясини аниқлайди; 2) директорлар кенгаши таркиби унга юклатилган вазифалар бажарилишини таъминлаши керак 3) директорлар кенгаши даврий равишда мажлис ўтказиб туриши ҳамда ўз фаолиятининг энг мухим йуналишлари буйича қўмиталар ташкил қилиниши керак 4) директорлар кенгаши ижроия органлари фаолиятини таъминлайди ва назорат қилади. Жамият ривожланиш стратегиясини аниқлаш батафсил тахлилий ишни талаб қиладики, бу иш бозор эхтиёжлари, умуман, жамият ва ҳар бир акциядорнинг манфаатларини қондиришни инобатта олган ҳолда бажарилиши керак. Кенгаш таркиби жамият муаммоларини объектив ҳал қилиниши учун муҳим ахамиятга эга. Кенгаш таркибига мустақил директорларни (кузатув кенгаши аъзоларини) киритиш маъқул булиб, улар профессионал ҳолис қарорларнинг қабул қилинишини таъминлайди. Директорлар кенгаши мувофиқ тартиботларни ишлаб чиқиши керак булиб, улар мажлисларда директорлар кенгашининг (кузатув кенгашининг) барча аъзоларини қатнашиши ва қарор қабул қилиш учун уларга барча зарур материалларнинг ўз вақтида такдим қилинишини таъминлаши керак.
Жамият фаолиятини амалга оширишда акциядорларнинг тенглигини таъминлаш кўп жиҳатдан корпоратив ихтилофларни бартараф қилишда уларнинг фаол қатнашишига боғлиқ булиб, бунда икки хил ихтилоф назарда тутилади: 1) жамият органлари ва акциядор ўртасида, 2) акциядорлар ўртасида, агар ихтилоф жамият манфаатларига алоқадор бўлса.
— корпорацияни бошқаришда шахсларнинг манфаатдорлиги. Бу тамойил ўз мазмунига кўра, ИХРТнинг учинчи тамойилига тўғри келади ва жамиятнинг жамият ижроия органи ходимлари ва ишчилари билан ўзаро муносабатларни аниқлашда ифодаланади. Ижроия органи жамият фаолияти устидан жорий раҳбарликни амалга оширади.
Расман ижроия органининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамияти ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида"ги Конунда кўрсатилганидан кенгроқдир: унинг ваколатларига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишига доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига ёки кузатув Кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно. Ишчилар, ижроия органлари ходимлари вазифаларига қандай муносабатда булишига Жамиятнинг муваффақияти ва муваффақиятсизлиги куп жиҳатдан боғлиқдир. Шунинг учун, ИХРТ тамойилларида манфаатдор шахсларнинг хуқуқларини ҳисобга олиш зарурияти назарда тутиладики, улар қаторига жамият ишчилари киради ҳамда жамият активларини, акция қийматини ошириш, янги ишчи ўринларини ҳосил қилиш мақсадида жамият ходимлари ва манфаатдор шахсларни рағбатлантириш тавсия қилинади;
— маълумотларни ошкор кцлиш ва равшанлик. Ушбу тамойилга биноан, корпоратив ҳулқ амалиёти, Жамият акциядорлари ва инвесторлари асосли қарорларни қабул қилиш имкониятига эга булишлари учун жамият ҳақида тулиқ ва ишончли маълумотларнинг, шу жумладан, унинг молиявий холати, иқтисодий кўрсаткичлари, мулкчилик ва бошқарув тузилмаси ҳақида, ўз вақтида ошкор қилинишини таъминлаши керак.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти тўғрисида маълумотларнинг ошкора қилиниши хусусида 1997 йил 24 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг "Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида"ги Қонунда мустаҳкамланган умумий қоида борки, бу қоида ҳар бир шахснинг маълумотларни эркин ва тўсиқсиз излаб топиш, тадқиқ қилиши ва тарқатиши буйича конституцион ҳуқуқларнинг амалга ошиши жараёнида пайдо буладиган муносабатларни тартибга солади.
Ижтимоий муносабатлар сохасида ички корпоратив фаолият оҳир-оқибатда товарларни ишлаб чиқариш ва айирбошлаш, турли хизматлар кўрсатиш, ёки ижодий (интеллектуал) фаолият маҳсулотини яратиш ва бошқаларга йўналтирилган бўлиши мумкин. Демак ички корпоратив фаолият ташқи корпоратив фаолиятнинг пайдо бўлиш зарурияти билан боғлиқдир. Бундай фаолият, асосий, яъни фуқаролик ҳуқуқининг қуйидаги тамойиллари томонидан моҳияти ва мазмуни аниқланадиган меъёрлар билан тартибга солинади.
- ҳуқиқий тенглик. Акциядорларга тенг муносабатда бўлиш уларнинг жамият аъзоси сифатида ҳуқуқий тенглигини ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар субъекти сифатида корпоратив ташкилотни ўзининг тенглигини назарда тутади. Ички корпоратив фаолиятни ташкил қилишда
қатнашувчи шахсларнинг ва корпорациянинг ўзининг фуқаролиқ - ҳуқуқий муносабатлардаги ҳуқуқий ҳолати шарти сифатида уларнинг ҳар бирининг ҳуқуқий мустақиллиги, мулкий ажратилганликка асосланган автономияси тан олинади.
Ҳуқуқий тенглик фуқаролар, фуқароларнинг бирлашмалари ўз фаолиятини қайси мулкчилик шакли асосида юритаётганидан қатъи назар, юридик шахслар учун тан олинади. Бунда корпоратив муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқий тенглиги уларнинг субъектив фуқаролик ёки корпоратив ҳуқуқларининг тенглигини англатмайди, балки ҳуқуқ эгаларида уларнинг пайдо бўлиши, ўзгариши ва тухтатилишида ҳамда ҳуқуқ бузилиши учун жавобгарликда тенглигини назарда тутади;
- корпорация иштирокчилари ва корпорация мулкининг дахлсизлиги. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (53-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (164 ва 166-моддалар) хусусий, давлат ва муниципал мулкни тенглигини тан олади ва ҳимоя қилади. Давлат, истеъмолчилар ҳуқуқларининг устуворлиги, барча мулкчилик шаклларининг тенглиги ва ҳуқуқий ҳимоясини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнатнинг эркинлигини кафолатлайди.
Хусусий мулкчилик бошқа мулкчилик шакллари билан бир қаторда дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунчиликда белгиланган тартибдагина ундан маҳрум қилиниши мумкин. Ушбу асосий тамойиллар билан амалдаги қонунларнинг меъёрлари ва давлат органларининг қонунчилик ҳамда ҳуқуқ қуллаш фаолияти аниқланади. Улар тулиқ даражада корпоратив ҳуқуқ меъёрларининг моҳияти ва мазмунини аниклайди;
- шартнома эркинлиги. Ўзбекистан Республикаси Фуқаролик кодексининг 354-моддасига биноан фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндир.
Шартномани тузишда мажбурлашга йўл қуйилмайди, Фуқаролик Кодексида, бошқа қонунлар ёки бопқа қабул қилинган мажбуриятларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Томонлар қонунчиликда назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин.
Нисбий ҳуқуқий тенглик билан бир қаторда субъектив ҳуқуқларни амалга оширишда фуқаролик-ҳуқуқий, шу жумладан, корпоратив муносабатлар ҳар бир иштирокчисининг ҳуқуқий шахс эркинлиги ҳам мавжуддир. Бопқа ҳуқуқий муносабатлардан фарқли улароқ, фуқаролик ҳуқуқининг эгаси қонун доирасида ҳаракати бўлиб, ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилишда ҳуқиқий эркинликка эга.
Корпоратив ташкилотлар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари нафақат шартномалардан, балки бошқача битимлардан ҳам пайдо бўлади. Бироқ эркин асосларда ҳуқуқ муносабатларининг пайдо бўлиш хусусияти айнан шартнома билан боғликдир. Шартнома эркинлиги шартнома корпоратив муносабатларида томонларнинг ҳақиқатда эркин ва ташаббусли қатнашувини ифода этувчи тартибга солинган бозор шароитида фуқаролик (корпоратив) ҳуқуқнинг ҳал қилувчи асоси сифатида майдонга чиқади. Шартнома корпоратив ташкилотлар хўжалик алоқалари ва фаолиятини тартибга солишнинг асосий шаклидир;
- корпоратив ташкилотнинг хусусий ишларига асоссиз аралашувга йўл қуймаслик. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳоллардан тапқари давлат ҳокимият ва бошқарув органлари
ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва бошқа шахсларнинг корпоратив ташкилотлар фаолият кўрсатиш соҳасига аралашиши мумкин эмас. Ўзбекистон Репсубликаси ҳукуматининг мос равишдаги қарорларида корпоратив ташкилотлар фаолияти устидан назоратнинг зарурияти ва амалга оширилиш тартиботи назарда тутилган;
- корпоратив ташкилот томонидан ўз ҳуқуқларининг тусиқсиз амалга оширилишининг зарурияти. Корпоратив ташкилотлар ўз фаолиятини амалга оширишида асоссиз ман қилишлар ёки уларнинг ҳуқуқларини чеклаш қонун бузилиши ҳисобланади. Фуқаролик қонунчилиги диспозитив меъёрлар билан тадбиркорлик фаолияти иштирокчилари эркинлиги ва ташаббусини мувофиқ тарзда таъминлашга қодирдир.
Бу тартибга солишни фуқаролик-ҳуқуқий усулининг энг муҳим асоси - корпоратив фаолият сохасида муносабатларнинг нормал ривожланишини таъминлайди. Диспозитивлик шундан иборатки, корпоратив ташкилотлар шартномаларни тузиш ёки тузмасликда эркиндир. Шунингдек улар шартнома буйича контрагентларни танлашда ҳам эркиндир. Ўзбекистан Республикаси Фуқаролик кодексининг 1-моддаси 2-қисмига мувофиқ, "фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар ўз иродаси ва манфаатида ўз фуқаролик хуқуқларига эга буладилар ҳамда амалга оширадилар. Улар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишда ҳамда қонунчиликка зид келмайдиган ихтиёрий шартларни аниқлашда эркиндир", ҳеч ким ушбу ҳуқуқларнинг амалга оширилишида тусқинлик қилиши мумкин эмас.
3-МАВЗУ: КОРПОРАТИВ МАДАНИЯТ: ШАКЛЛАНИШИ, МАЗМУНИ ВА МОҲИЯТИ
Do'stlaringiz bilan baham: |