РЕЖА:
1. Корпоратив бошқарувнинг инглиз-америка модели
2. Корпоратив бошқарувнинг Герман модели
3. Корпоратив бошқарувнинг япон модели
1. Корпоратив бошқарувнинг инглиз-америка модели
Бошқарувнинг Берл ва Минзнинг (1932) тадқиқотларида аниқланган классик муаммоси қуйидагидан иборат: "Қўйилган корпоратив мақсадларга эришиш учун ташкилот тузилмасини қандай қуриш ва унинг фаолиятини қандай тартибга солиш керак?" Маълумки, ҳозирги пайтда корпоратив бошқарув тизимининг ўзига хос бир-биридан ажралиб турадиган уч тури фарқланади. Асосий моделлар - инглиз-америка герман ва япон моделлари ички бошқарув тузилмалари чексиз хилма-хиллигининг вакилларидир. Мазкур моделларнинг ҳар бири агент ва принципал ўртасидаги муносабатлар муаммосига ўзига хос жавобни ифода этиб, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш самарадорлигини баҳолайди.
Америка иќтисодий-ижтимоий модели (Англия, АЌШ) - ихтиёрий фуќарога шахсий бойликка эришиш имкониятини таъминлаш ("аутсайдерлик", яъни асосан компания фаолиятига алоќадор бўлмаган гурућ томонидан компания фаолиятини назоратига асосланган) (1-чизма).
1-чизма
Континентал ҳуқуқий тизимда корпорация тушунчасига акциядорлик жамиятларидан ташқари бошқа юридик шахслар, масалан, турли ширкатлар, хўжалик жамиятлари (чекланган ва қўшимча масъулиятли), хўжалик бирлашмалари ишлаб чиқариш ва истеъмол кооперативлари киритилган. Инглиз-саксон ҳуқуқчилик тизимида корпорацияларга яна шундай тузилмалар мансуб қилинганки, улар континентал ҳуқуқчилик тизимида юридик шахслар сифатида ва мос равишда корпорация сифатида ҳам тан олинмаган. Гап бошқарувчилик фаолияти билан шуғулланаётган давлат органлари ҳақида кетмоқда. Демак агар континентал ҳуқуқчилик тизимида корпорациялар асосан хусусий ҳуқуқ субъекти сифатида қабул қилинган бўлса, инглиз-саксон ҳуқуқчилик тизимида - нафақат хусусий, балки умумий ҳуқуқчилик субъекти деб ҳам қабул қилинган.
Барча корпорациялар, масалан, АҚШда тўрт гуруҳга бўлинади: умумий (public), ярим умумий (quasi-public), тадбиркорлик (business) ва нотадбиркорлик (nоn-profit). Умумий корпорацияларга давлат ва муниципал органлар киради. Ярим умумий корпорацияларга аҳолининг умумий эхтиёжларига хизмат қиладиган корпорациялар киради (масалан, газ, сув, электр куввати таъминоти соҳаси ва бошқалар). Диний ташкилотлар, маориф соҳасидаги корпорациялар (мактаблар, коллежлар, университетлар ва бошқалар), хайрия фондлари ва бошқалар нотадбиркорлик корпорациялари ҳисобланади. Фойда олиш мақсадида ташкил этилган корпорациялар тадбиркорлик (тижорат) корпорациялари ҳисобланади. Улар иқтисодий аҳамияти жиҳатидан юқорида кўрсатилганлардан устунроқ туради. Ушбу турдаги корпорацияларнинг сиёсий таъсири ҳам сезиларлидир. Тадбиркорлик корпорациялари фаолиятининг ҳуқуқий тартибга солиниши ўзи билан ўта мураккаб тизимни (умумий-ҳуқуқий тартибга солиш хусусий-ҳуқуқий тартибга солиш билан қўшиб олиб борилади) ташкил қилади ва бошқа турдаги корпорацияларга нисбатан батафсил берилган.
Агар тадбиркорлик корпорациялар тушунчасига асл мазмуни нуқтаи назаридан ёндашилса, "корпорация" тушунчаси Англия ва АҚШ хукуқчилик тизимига нисбатан континентал Европада аниқроқ ва кенгроқ кўриб чиқилган деган фикрга келиш мумкин.
2. Корпоратив бошқарувнинг Герман модели
Фуќарони туѓилишидан то вафотигача хавфсизлигини таъминлаш герман иќтисодий-ижтимоий модели ("инсайдерлик"), яъни асосан компания фаолиятига алоќадор бўлган гурућ томонидан компания фаолияти назоратита асосланган(2-чизма).
Do'stlaringiz bilan baham: |