«Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иктисодиёти» факультети



Download 1,79 Mb.
bet10/16
Sana21.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#36141
TuriЛекция
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
КБ маруза

Иккинчи босқич (1994-1998йй.) оммавий хусусий­лаштириш даври бўлиб, унда озиқ-овқат ва енгил саноат, машинасозлик қурилиш ва қурилиш саноати, автомобиль транспорти ва бопқа стратегик аҳамиятга эга бўлмаган тармоқлардаги ўрта ва йирик корхоналар очиқ акциядорлик жамиятлари сифатида қайта ташкил қилинди.
Акциядорлик жамиятлари сони ва "Тошкент" Рес­публика фонд биржасида савдолар айланмасининг ошиб бориши, шунингдеқ ислоҳотларни амалга ошириш давомида пайдо бўлган масалалар 1996 йилда "Акция­дорлик жамияти ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида", "Қимматли қоғозлар бозори фаолияти механизми ҳақида", 1998 йилда "Депозитарийларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолияти ҳақида"ги қонунларнинг қабул қилинишини талаб қилди. Қонунчилик негизлари сезиларли даражада тўлдирилди ва ишлаб чиқилди. Ҳукуқий таъминотдаги катта ўзгариш-лар бўлмокда, хусусан, 1992 йилдаги "Хўжалик жа­миятлари ва ширкатлари ҳақида"ги Қонуннинг 8-моддасида акциядорлик жамиятлари тузиш ва фаолият юритиши ҳақида сўз юритилган бўлса, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида"ги Қонунда эса 118-модда мавжуд бўлиб, унта 60 га яқин ўзгартиришлар тайёрланмоқда.
1996 йилдан хусусийлаштириш ва қимматли қоғозлар бозорида қатнашишга аҳолининг кенг қатламлари Хусусийлаштириш инвестиция фондларидаги иштироклари орқали жалб қилина бошлади. Дастур Жаҳон банки ёрдамида ишлаб чиқилган бўлиб, унда ваучер хусусийлаштириш дастурларига хос бўлган хатолардан ҳоли бўлишга мувоффиқ бўлинди.
Натижада, давлат мулкини хусусийлаштириш давомида 1996 йил охирига келиб, енгил саноат, машина­созлик қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноати тармоқларидаги майда ва ўрта давлат корхоналари негизида 4500 дан зиёд акциядорлик жамиятлари ташкил этилди.
Бунда фуқароларнинг юқори ижтимоий ҳимояланганлик мулкдорлар синфини тезлик билан вужудга келтириш тамойилларига амал қилингани ҳолда меҳнат жамоаси аъзоларига хусусийлаштириш давомида ўз корхонаси акцияларининг 100 фоизигача сотиб олиш учун рухсат берилди. Меҳнат жамоаси улушининг катталиги амалда меҳнат жамоаси аъзоларининг молиявий имкониятлари билан белгиланар эди. Бунда бир йиллик муддат ўрнатилар эди, агар ушбу муддатда меҳнат жамоаси аъзолари обуна бўлган акция-ларини номинал қийматларда сотиб олмасалар), сотиб олинмаган қисми давлатга қайтарилар ёки эркин савдога сотиш учун қуйилар эди.
Бу даврда, мазмунан икки поғонали деб аталувчи модель асосида корпоратив бошқарув миллий тизимининг асосий ўзаги узил-кесил шаклланди. Бироқ, хусусийлаштириш хусусиятлари ва фонд бозори ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари, миллий мента­литет ва халқнинг маданий хусусиятлари Ўзбекистонда икки поғонали моделга ўз тузатишларини киритди. Майда акциядорлар (миноритарийлар), биринчи навбатда, меҳнат жамоаси аъзолари сонининг ўсиб бориши, компания раҳбариятининг (хусусийлаштиришда устав фондининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаган қисминигина сотиб олиш бўйича чекланишларнинг борлигига қарамай) хусусийлаштирилган корхона устидан кучли назоратни қўлга кирита олиш имконияти шунга олиб келдики, корпоратив корхоналар Кузатув кенгашлари таркиби, асосан, меҳнат жамоаси аъзоси бўлган мулкдорлар вакиллигидан иборат бўлиб, бу билан Кузатув кенгашлари унитар (Америка) моделидаги Директорлар кенгашига ўхшаб қолди.
Шуни тан олиш керакки, бошқарув моделларининг бундай аралашиб кетиши корпоратив бошқарув ва назоратнинг самарадорлигини пасайтирар эди, Албатта, Бошқарув раиси ёки Бош директор назорат органи таркибига кира олмас эди, лекин унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер ва юқори раҳбариятга қарам бўлган меҳнат жамоасининг бошқа аъзоларига эса Кузатув кенгаши ишида қатнашишига ҳеч нима монелик қилмас, натижа эса "мувофиқ жавобгарлик" тамойилининг бажарилмаслигига олиб келар эди.
Хусусийлаштирилган корхоналарда "ишчилар мулки"нинг ҳосил бўлиши бу босқичда капиталнинг концентрациясига эмас, балки диверсификациясига олиб келди. Тоталитар тузум шароитида шаклланган хўжайин эмаслик психологияси, банкротликдан ҳақикатда ҳавфсираш туйғусининг йўқлиги, ислоҳотларнинг биринчи йилларида турмуш фаровонлигининг объектив равишда паст даражада бўлиши меҳнат жамоаларини ному-вофиқ тарзда ойлик иш ҳақларини оширишга ва олинган соф фойданинг ҳаммасини, кўп ҳолларда меҳнат жамоаси сотиб олиши учун ажратилган, лекин ҳали сотиб олинмаган акциялар бўйича ҳам, дивидендларга йўналтиришга сабаб бўлди. Бундай корпоратив сиёсат ташқи акциядорларни (аутсайдер) жалб қилишга ҳалал берди, бундан ташқари, ўз ишчиларига қарашли бўлган корхоналар капитал бозорига чиқа олмай қолди Табиийки, бу вазият хусусийлаштирилган корхоналар молиявий ҳолатига ёмон таъсир ўтказмай қўймади.
Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш ва кенгайтириш, инвесторларнинг, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг фонд бозоридаги фаоллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартда "Қимматли қоғозлар бо­зорини ривожлантириш ва республика фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида'ти Фармони эълон қилинди. Унда давлат улуши сақланиб қоладиган очиқ турдаги акциядорлик жамияти устав капи-талининг шакллантирилишида хусусийлаштирилган корхоналарнинг қуйидаги акция пакетлари назарда тутилди:
- давлат улуши - акцияларнинг 25 фоизигача;
- меҳнат жамоаси улуши - 26 фоизгача;
- хорижий инвесторларга сотиш учун - акциялар­нинг камида 25 фоизи;
- қолган қисми - эркин савдога.
Қатор акциядорлик жамиятларида мазкур фармонга мувофиқ, акция пакетларини реструктуризациялаш зарурияти қўшимча эмиссиялар ўтказилишини талаб қилди. Бу қўшимча эмиссиялар давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларига айлантиришда чиқарилган акцияларнинг бирламчи эмиссияларига таркибий қисм бўлиб кирди. Бунда компаниялар раҳбариятини ўз акцияларини фонд бозорида сотишини paғбатлантириш учун акция пакетларини реструктури­зация қилишдан кейинги 1998 йилдаги эмиссия ўзига хос хусусиятга эга эди: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги "Фонд бозорини янада ривожлантириш ва давлат мулкчилиги асосида ташкил топган акциядорлик жамиятларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг 2-бандига биноан, истисно тариқасида 1999 йил 1 январгача бўлган даврда эркин савдо ва хорижий инвесторларга мўлжалланган акцияларни сотишдан тушган тушумлар (шу жумладан валюта тушумлари), тўлиқ ҳажмда (операцион харажатларни чегирган ҳолда) қайтариш шартисиз акциядорлик жамиятларига берилган, бу даромад солиқга тортилмай, рено­вация ва ишлаб чиқарилувчи маҳсулотни янгилаш учун қатъий мақсадли йўналишда ишлатилиши мумкин бўлган эди. Эркин савдо ва хорижий инвесторларга аталган акцияларнинг сотилишидан акциядорлик корхонаси олган маблаҳлар алоҳида очиладиган махсус ссуда ҳисобида жамланган.
Шундай қилиб, давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхонанинг бирламчи мулкдори аниқланган бўлиши, Президентнинг мазкур фармони 3-бандида "дав­лат корхоналарини акциядорлик жамиятларига қайта ташкил қилиш жараёнида эмиссия қилинган акциялар, ўрнатилган тартибда янги эгаларига сотилгунига қадар бирламчи жойлаштирилган давлат активлари ҳисобланади", дейишига қарамай, 1998 йил 4 мартдан 1999 йилнинг 1 январигача даврда акцияларнинг сотилишидан тушган пул маблағлари, ўз мулкини сотаётган мулкдорда, яъни давлатда қолдирилмай, балки беминнат тарзда акциядорлик жамиятига, охир-оқибатда унинг акциядорларига берилди.
Хусусийлаштирилган корхоналар устав капиталида давлат учун ажратилган улушлар уларни бошқариш тизимини тартиблаш заруриятини келтириб чиқарди. Ушбу йўналишда ташланган дастлабки қадамлардан бири Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги "Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори бўлди. Қарорда давлат ишончли вакиллари (устав капиталида 25 ва ундан ошиқ фоиз бўлган давлат акция пакетлари ёки улушларини бошқариш учун) ва ишончли бошқарувчиларнинг (мос равишда ycтав капиталида 25 фоизгача бўлган давлат акция пакетлари ёки улушларини бошқариш учун) хуқуқлари, мақоми ва ваколатлари тасдиқланган эди.
Қарорда таъкидланганидеқ мазкур чорага қатор акциядорлик жамиятлари ва холдинг компанияларида ҳанузгача бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик тамойилларига асосланган эски усуллари сақланиб келинаётгани, акциядорлар умумий йиғилишлари ва кузатув кенгашларининг раҳбарлик роли лозим даражада таъминланмагани сабаб бўлди. Акциядорлик жамиятлари бошқаруви раҳбарларини ёллашнинг кон­тракт механизмлари ишга туширилмаган эди.
Иқтисодий ислоҳотларнинг мазкур босқичида корпоратив сектордаги давлат улуши юқорилигича қолганини эътиборга олганда, давлат ишончли вакиллари ва ишончли бошқарувчиларнинг корпоратив бошқарувдаги роли, шубҳасиз, катталигича қолмоқда. Унинг моҳияти қуйидагидан иборат:
- корхона молиявий-хужалик фаолиятини яхшилашга, менежмент ва маркетинг тизимини такомиллаштиришга қаратилган стратегиянинг юритилиши;
- корхонанинг бюджет олдида қарздорлигини пайдо бўлиши ва иқтисодий ҳолатийи ёмонлашишига йул цуймаслик буйича чоралар куриш;
- акциядорлик жамияти томонидан. акциядорлар ҳуқуқларига ва мехдат қонунчилигига риоя килиниши устидан назорат қилиш;
- ишлаб чиқариш самарадорлигини кутариш, ассортиментни кенгайтириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш, экспортга чиқариш хажмини ошириш;
- давлат акция пакетлари буйича олинган диви-дендларни акциядорлик жамиятини реконструкциялаш ва техник қайта қуроллантириш каби тадбирларга мақсадли ишлатиш.
Корхо­на устидан назоратни сақлаб қолишга уриниб, акцияларнинг тармоқ ичида сотиб олиниши механизми кенг қўлланила бошландики, оқибатда самарали ишловчи корхоналар ўз айланма маблағлари ҳисобидан нисбатан ёмонроқ бўлган корхона акцияларини сотиб олди. Давлат улушидан ташқари ишончли бошқарувга, шунингдеқ эркин савдо ҳамда хорижий инвесторларга мўлжалланган ва ҳали жойлаштирилмаган ак­ция қисмининг ҳам берилишини инобатга олганда, ижроия органи "юцори ташкилот"га тўлиқ қарам эди. Бунинг ҳаммаси директорлик гуруҳининг акцияларни имкон қадар паст нархларда сотиб олиш орқали шахсий иштирокчилик улушини оширишга бўлган манфаатлари билан бирга, корпоратив бошқарувнинг бош принципларидан бири - равшанликнинг бузилишига олиб келди. Маълумотларни тақдим қилишга масъул бўлган шахсларнинг иқтисодий манфаатлари корпоратив ҳуқуқ қоидалари билан қарама-қаршиликка киришди, натижада корхоналар молиявий-хужалик фаолияти хақида маълумотлар олишда қийинчиликлар туғилди, унинг қасддан бузилиш фактлари кдйд этилди.
Пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида 2000 йил 5 июлда Хукумат томонидан "Давлат мулкини бошқарилишлни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Карори қабул қилинди, унга биноан ким корхона ривожланишининг энг яхши бизнес-режасини таклиф қилса, айнан шу шахсга давлат акция пакетлари ишончли бошқарувга берилиши керак. Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда, корхоналар устав фондидаги давлат улушини 25 ва ундан ортиқ фоизларда сақланиши, уларни фонд бозорида, жумладан, хорижий инвесторларга сотилишининг мақсадга мувофикдиги хақидаги масалани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш топширилган эди.
Бироқ корпоратив бошкарув меъёрлари ва механизмларини ҳақиқатда амалга оширилишини тубдан такомиллаштириш жараёнига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Узбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2003 йил 24 январдаги Фармони ва уни бажариш юзасидан қабул қилинган катор Хукумат қарорлари асос солди. Бун­дан ташқари, Фармон Ўзбекистон Республикаси " Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида"ги Конуннинг 16-моддасига ўзгартиришлар ва кушимчалар киритилишига сабаб бўлди.
Хусусан, Президент Фармони куйидаги тартибларни бекор қилди:
- кузатув кенгашининг карори, давлатга қарашли акция пакетларининг ишончли бошкарувчисининг ёки давлат ишончли вакилининг рухсатисиз қабул қилиниши мумкин эмас;
- давлат ишончли вакили акциядорлар умумий йиғилиши карорининг ижросини тухтатиб қўйишга ҳақлидир;
- давлат акция пакетларини ишончлм бошқариш ҳуқуқи билан хўжалик бирлашмалари устав фондига берилишига йўл қуйилади.
Фармон 2003-2004 йилларда давлат акция пакет­ларини (улушлар, ҳиссалар) танлов асосида профес­сионал бопқарувчи компанияларга ишончли бошқарувга босқичма-босқич берилиш вазифасини ҳам аниқ белгилади. Бу турдаги мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш вазифаси Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президента ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабида махсус очилган Корпоратив бошкарув маркази зиммасига юклатилди.
Хисоб бериш масъулияти тамойилига амал қилган ҳолда, акциядорлик жамиятлари тафтиш комиссиялари ахборотнинг ишончлилиги ва уни манфаатдор шахсларга ўз вақтида тақдим этилиши устидан назоратни ўз зиммаларига олдилар Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги "Хусусийлаштирилган корхоналарнинг корпоратив бошқарувини такомиллаш­тириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Карорига биноан, тафтиш комиссияси аъзоси вазифаларини шу акциядорлик жамиятининг ўзида ёлланма меҳнат фаолияти билан кўриб олиб боришига йўл қўйилмаслиги, тафтиш комиссия аъзоларини ҳақиқатда ҳам акциядорлик жамияти ижроия органи раҳбаридан мустақиллиги таъминланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 июндаги "Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларда дав­лат улуши акцияларини самарали ишлатиш устидан мониторинг бўйича комиссия фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарорида алоҳида банд мавжуд бўлиб, унга кўра акциядорлик жамияти ижроия органи жорий фаолиятига ишончли бошқарувчининг аралашиши ман қилинади.
Бу ҳамда бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбе­кистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" ва 2006 йил 27 сентябрдаги "Қимматли коғозлар бозорини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги карорларини бажариш юзасидан кабул қилинган Вазирлар Махкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги "Устав фондида давлат улушли корхоналарни самарали бошқаришни ва давлат мулкини лозим даражада ҳисобини юритилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорида тасдиқланган "Давлат корхоналари хақида", "Корхоналарда ички аудит хизмати ҳақида", "Давлат акция пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга бериш тартиби хақида" янги Низомларда умумлаштирилган эди.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish